Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банкротлик /

Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси ҳузуридаги Корхоналарни санациялаш жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.07.1999 й. 362-сон қарорга 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 26 июлдаги

362-сон қарорига

3-ИЛОВА



Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси

ҳузуридаги Корхоналарни санациялаш

жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита деб аталади) ҳузуридаги Корхоналарни санациялаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳосил бўлиши, тўлдирилиши ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаб беради.


2. Қуйидагилар Жамғарма маблағлари ҳосил бўлиши манбалари ҳисобланади:

илгари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тенг улушларда қўшилган 100 млн. сўм миқдоридаги текин молиявий ёрдам;

банкрот бўлган корхоналар мол-мулкини кимошди савдосида сотишдан тушган маблағларнинг бир қисми, кредиторларнинг талаблари қондирилган тақдирда, мол-мулкни сотиш ва баҳолаш қиймати ўртасидаги тафовут ҳисобига;

корхоналарнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материаллар тақдим этилмаганлиги ёхуд ўз вақтида тақдим этилмаганлиги учун мансабдор шахслардан ундириладиган жарималар;

Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг, халқаро иқтисодий ва молиявий ташкилотларнинг ихтиёрий равишда шартнома асосида қўшиладиган маблағлари;

маблағларнинг қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалари.


3. Жамғарма маблағлари давлат мулки ҳисобланади ва хўжалик юритувчи субъектларга Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитасининг тақдимномаси бўйича Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳуқумат комиссиясининг қарорига кўра берилади.


4. Жамғарма маблағларидан:

корхоналарни суддан олдин санациялаш, молиявий соғломлаштириш режаларини ишлаб чиқиш;

устав фондида давлат улуши бўлган ҳамда хўжалик суди томонидан банкрот деб эътироф этилган корхоналар банкротлигининг зарур тартиб-қоидаларини амалга ошириш;

банкротлик ва санациялаш тартиботларини амалга ошириш учун жалб этилган маслаҳатчилар хизматларига ҳақ тўлаш;

санация, ташқи бошқарув ёки тугатиш режимидаги корхоналарни бошқарувчи шахсларни, шунингдек ушбу лавозимларга захирада турган мутахассисларни таълим берувчи ташкилотлар билан тузиладиган шартнома асосида ўқитиш;

таркибий ўзгартириш ва санация муддати тугаллангандан кейин сарфланган маблағларни қайтарган ҳолда бозор истиқболига эга бўлган паст рентабелли, зарар кўриб ишловчи ва иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш ва санация қилиш режаларини корхоналарнинг раҳбарлари буюртманомалари асосида ишлаб чиқиш;

банкрот корхоналарнинг мол-мулки сотилгандан кейин уларни қайтарган ҳолда тугатувчи бошқарувчиларнинг буюртманомалари бўйича банкрот корхоналарга баҳолаш, кадастр ва аудиторлик ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматларга ҳақ тўлаш;

Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситаларида жойлаштириладиган устав фондида давлат улуши бўлган банкрот корхоналарнинг мол-мулкини сотиш тўғрисидаги реклама ва эълонлар учун ҳақ тўлаш, уларнинг мол-мулкини сотиш бўйича оммавий савдоларни ташкил этиш харажатлари, уларда банкротлик тартиботларини жорий этиш ва тугатишни якунлаш харажатлари, банкрот корхоналарни тугатиш билан боғлиқ бошқа эҳтиёжларга ҳақ тўлаш;

иқтисодий ночор корхоналар ишлари органларини ривожлантириш учун - Жамғармага тушувчи маблағларнинг 15 фоизи миқдорида, шу жумладан, камида 10 фоизи - уларнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга ва замонавий маълумотларнинг ахборот базасини шакллантиришга.

5. Жамғарма даромадлари ва харажатларининг йиллик режали ва ҳисобот сметаси Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳуқумат комиссиясининг қарори билан тасдиқланади.


6. Жамғарма маблағлари Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳуқумат комиссияси қарорларига мувофиқ, тасдиқланган смета доирасида Қўмита томонидан мустақил ажратилади.


7. Жамғарманинг корхоналарни санациялаш бўйича тадбирларни ўтказишга ва уларни молиявий соғломлаштириш режаларини ишлаб чиқишга, шунингдек устав фондида давлат улуши бўлган ва хўжалик суди томонидан банкрот деб эътироф этилган қарздор корхоналар банкротлигининг зарур тартиботларини амалга оширишга ва уларни тугатишга йўналтириладиган маблағлардан қайтариш асосида фойдаланилади.

Тугатиш жараёнида пайдо бўлувчи харажатлар;

расмий қарорлар, эълонлар ва билдиришномаларни эълон қилиш ва юбориш бўйича харажатларни маблағ билан таъминлаш; мол-мулкни хатловдан ўтказиш ва унинг натижаларини расмийлаштириш; тугатилаётган корхона мол-мулки сақланишини таъминлаш, мол-мулкни сотиш бўйича оммавий сотувлар ташкил этиш; тугатиш жараёнини якунлаш; банкрот бўлган корхоналарни соддалаштирилган тартиб бўйича тугатишни ташкил этиш; қарздор корхонани тугатиш билан боғлиқ бошқа эҳтиёжлар) банкротликка учраган корхонанинг мол-мулкини сотишдан тушган маблағлар, дебиторлик қарзларини ундириш ва бошқа активларни навбатдан ташқари сотиш ҳисобига тикланади.


8. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари қолдиғи кейинги йилга ўтади ва олиб қўйилиши мумкин эмас.


9. Жамғарма бўйича маблағлар тушуми ва ҳаракати ҳисоби Қўмитанинг Марказий аппаратида юритилади.

Манбаларнинг барча турлари бўйича тушувчи маблағлар Қўмитанинг махсус счётида жамланади.


10. Жамғарма маблағларидан тўғри ва мақсадли фойдаланилиши устидан назорат Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан амалга оширилади.


11. Қўмита йилнинг ҳар чорагида Жамғарманинг сарфланган маблағлари тўғрисида Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига ахборот тақдим этади.


12. Мазкур Низомни қўллаш бўйича тушунтиришлар Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда берилади.

























































Время: 0.2063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск