ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2018 й. /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.2018 й. 1053-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
27.12.2018 й.
N 1053
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини
жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида"
2018 йил 17 августдаги ПФ-5515-сон Фармони)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида" 2018 йил 17 августдаги ПФ-5515-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАPOP ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин;
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2018 йил 27 декабрдаги
1053-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1993 йил 18 мартдаги 144-сон қарорининг 11-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан солиқлар ва йиғимларни ундиришни тартибга солиш тўғрисида" 1997 йил 30 сентябрдаги 459-сон қарорининг 4-бандида:
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи-саккизинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи-еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада савдо тушуми инкассация қилинишини ва назорат-касса машиналаридан фойдаланишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 11 декабрдаги 548-сон қарорнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 11-12-сон, 39-модда) 5-бандидаги "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари" сўзлари чиқариб ташлансин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика газ таъминотини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 2 октябрдаги 421-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 94-модда) 10-бандининг тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 27 декабрь