язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ворислик ҳуқуқи/ Адлия вазирининг 28.12.2018 й. 580-мҳ-сон "Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар ва ишончномаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.12.2018 й. 2231-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.12.2018 й.

N 2231-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

28.12.2018 й.

N 580-мҳ


БУЙРУҒИ



"Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган

васиятномалар  ва  ишончномаларни  тасдиқлаш  тартиби

тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сон "Юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 25 майдаги 111-мҳ-сон "Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар ва ишончномаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2231, 2011 йил 25 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 20-21-сон, 218-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилишини, "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ 2019 йил 1 январдан кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                          Р. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



"Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган

васиятномалар ва ишончномаларни тасдиқлаш тартиби

тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Буйруқнинг номи ва 1-банддаги "васиятномалар ва ишончномаларни" деган сўзлар "васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Йўриқномада:


а) номидаги "васиятномалар ва ишончномаларни" деган сўзлар "васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, "Нотариат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни тасдиқлаш тартибини белгилайди.";


в) 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"ариза - фуқаронинг ўз ҳуқуқларини амалга ошириш ёки улардан воз кечиш ҳақидаги истаги баён этилган ҳужжат";


г) 2-бандда:

биринчи хатбошидаги "Нотариат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг" деган сўзлар "Қонуннинг" деган сўз билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "васиятномалари ва ишончномалари," деган сўзлар "васиятномалари, ишончномалари ва аризалари," деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "васиятномалари ва ишончномалари," деган сўзлар "васиятномалари, ишончномалари ва аризалари," деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги "васиятнома ва ишончномаларни" деган сўзлар "васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 3-банддаги "васиятномалар ва ишончномаларни" деган сўзлар "васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


е) 4-банднинг учинчи хатбошисидаги "тергов органларининг" деган сўзлар "суриштирув ва тергов органларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ж) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Мансабдор шахс васият қилувчига, ишонч билдирувчига ёки ариза берувчига ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда кўмаклашади. Шу мақсадда:

васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни расмийлаштиришдан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларни уларга тушунтиради;

васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни тасдиқлаш муносабати билан вужудга келадиган оқибатлар тўғрисида огоҳлантиради;

фуқароларнинг илтимосига кўра зарур ҳолларда васиятномалар, ишончномалар ва аризалар лойиҳаларини тузади;

васиятномалар ва ишончномаларни ўзгартириш ёки бекор қилиш тартибини тушунтиради.";


з) II-бобнинг номидаги "Васиятномалар ва ишончномаларни" деган сўзлар "Васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


и) 6-банддаги "васиятномалари ва ишончномаларини" деган сўзлар "васиятномалари, ишончномалари ва аризаларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


к) 7 ва 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни тасдиқлашда мансабдор шахс мурожаат қилувчиларнинг шахсини, шунингдек фуқароларнинг муомала лаёқатини аниқлайди.

Мансабдор шахс мурожаат қилувчиларнинг шахсини қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқлайди:

Ўзбекистон фуқароларининг шахси - миллий паспорт;

ҳарбий хизматчиларнинг шахси - ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);

чет эл фуқаролари шахси - Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ички ишлар органларининг доимий ёки вақтинчалик прописка жойи ҳақида белги қўйилган чет эл фуқаросининг миллий паспорти;

фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахси - Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси.

Мансабдор шахсда мурожаат қилувчининг руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги оқибатида ўз хатти-ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайди ёки шу ҳаракатларни бошқара олмайди деб ёхуд спиртли ичимликларни ёки гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни истеъмол қилиши оқибатида ўз оиласини оғир моддий аҳволга солиб қўяди деб ҳисоблаш учун асоси бўлсада (шубҳа туғдирсада), аммо шу фуқаронинг муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланганлиги тўғрисида маълумотлар бўлмаса, у васиятномани, ишончномани ёки аризани тасдиқлашни кечиктиради ва суднинг шу фуқарони муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топганлиги тўғрисидаги қарори бор-йўқлигини аниқлайди. Агар мазкур фуқаро суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, мансабдор шахс нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этади. Агар мансабдор шахснинг ушбу ҳаракатидан мурожаат қилувчи норози бўлса, мансабдор шахс унинг устидан шикоят қилиниши мумкинлигини тушунтиради.

Агар мазкур фуқаро суд томонидан муомала лаёқати чекланган деб топилган бўлса, мансабдор шахс нотариал ҳаракатни амалга оширишда муомала лаёқати чекланган шахс ҳомийсининг розилигини талаб этади.

8. Васиятнома, ишончнома ёки аризани тасдиқлашдан олдин мансабдор шахс ҳужжат лойиҳасини овоз чиқариб ўқиб беради ёхуд мурожаат қилувчининг ўзи уни ўқиб чиқади. Агар васият қилувчи ёки ишонч билдирувчи ҳужжат лойиҳасининг матнига рози бўлса, у мансабдор шахс иштирокида уни имзолайди.";


л) 9-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Агар мурожаат қилувчи жисмоний нуқсони, касаллиги туфайли ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра васиятномани, ишончномани ёки аризани ўз қўли билан имзолай олмаса, унинг топшириғига кўра унинг ўзи ва мансабдор шахс ҳозирлигида бошқа фуқаро имзолаши мумкин, бунда васиятнома ёки ишончномани тасдиқлашни сўраб мурожаат қилган фуқаронинг ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаганлиги сабаблари ҳужжат матнида ва тасдиқловчи ёзувида кўрсатилиши ҳамда ҳужжатларни имзолаш жараёни мажбурий аудио ва видео қайд этилиши лозим.";

саккизинчи хатбошидаги "ишонч билдирувчининг" деган сўзлардан сўнг "ёки ариза берувчининг" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


м) 10-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Васиятномалар, ишончномалар ва аризаларнинг матни аниқ ва равшан ёзилган бўлиши лозим, ҳужжатнинг мазмунига тааллуқли сана ва муддатлар ҳеч бўлмаганда бир марта сўз билан ёзилиши лозим.";


н) 11-банддаги "Васиятнома ёки ишончнома" деган сўзлар "Васиятнома, ишончнома ёки ариза" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


о) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Мансабдор шахслар томонидан тасдиқланган васиятномалар, ишончномалар ва аризалар мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни рўйхатга олиш китобида қайд этилади. Ҳужжат қайд этилган тартиб рақами тегишли ҳужжатнинг барча нусхаларидаги тасдиқловчи ёзувга қўйилади.";


п) қуйидаги мазмундаги 14-1-банд билан тўлдирилсин:

"14-1. Мансабдор шахслар васиятномаларни ўзгартириш ва бекор қилиш учун асос бўладиган ҳужжатнинг биттадан нусхасини кечиктирмай нотариал идорага бериши шарт.";


р) 19-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Васиятномаларни имзолаш жараёни мажбурий аудио ва видео қайд этилиши лозим.";


с) 29-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ ишончномаларнинг биттадан нусхасини Қонуннинг 26-моддасига мувофиқ нотариал идорага сақлаш учун кечиктирмай юбориши шарт.".


т) 30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"30. Мансабдор шахс васиятнома, ишончнома ва аризаларни тасдиқлашни рад этишда Қонуннинг 38-моддаси асосида унинг сабабларини ёзма равишда баён этади. Мансабдор шахс томонидан васиятнома, ишончнома ва аризаларни тасдиқлашни рад этиш мазкур Йўриқноманинг 12-иловасига мувофиқ шаклда амалга оширилади.";


у) 31-банддаги "васиятнома ва ишончномаларни" деган сўзлар "васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ф) 1-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА



"Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга

тенглаштириладиган васиятномалар,

ишончномалар ва аризаларни тасдиқлаш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага

1-ИЛОВА



Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга

тенглаштириладиган васиятномалар, ишончномалар

ва аризаларни рўйхатга олиш

КИТОБИ

Т/р

Ҳужжат тури (васиятнома, ишончнома ёки ариза)

Тасдиқлаш санаси

Мурожаат қилувчининг Ф.И.О. ва яшаш жойи

Ҳужжатнинг қисқача мазмуни

Ҳужжатнинг олинганлиги ҳақида имзо

Ҳужжатни қайси давлат нотариал идорасига жўнатилганлиги ҳақида белги


1

2

3

4

5

6

7








".


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 28 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 31 декабрь, 52-сон, 1013-модда