ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Шахснинг ҳуқуқий мақоми /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2018 й. 1061-сон "Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.2018 й.

N 1061



ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИДА, ДАВЛАТ

МУАССАСАЛАРИДА ВА ДАВЛАТ ИШТИРОКИДАГИ

ТАШКИЛОТЛАРДА ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК

ШАХСЛАРНИНГ    МУРОЖААТЛАРИ   БИЛАН

ИШЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НАМУНАВИЙ

НИЗОМГА  ЎЗГАРТИРИШ ВА  ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2017 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-445-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 йил, 5-сон, 107-модда) билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 29 декабрдаги

1061-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат органларида, давлат муассасаларида

ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний

ва юридик   шахсларнинг   мурожаатлари   билан

ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 3-бандга қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши қўшилсин:

"сайёр қабул - давлат органлари ва давлат ташкилотлари раҳбарларининг тасдиқланган жадвал асосида жойларга чиққан ҳолда жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиши билан боғлиқ ташкилий ва бошқа чора-тадбирлар мажмуи".


2. 26-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ёзма ва электрон (агар давлат органлари, ташкилотлари ва маҳаллий ижро этувчи органларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда электрон ҳужжат айланиш дастури жорий этилмаган бўлса, қоғозга босиб чиқарилган) мурожаатлар мурожаатларни рўйхатга олиш журналига тегишли ёзувларни киритиш, ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳисобга олиш карточкасини тўлдириш ва мурожаатнинг биринчи саҳифаси қуйи ўнг қисмида рўйхатга олиш штампини қўйиш йўли билан мурожаатлар билан ишлаш бўйича бўлинмада рўйхатга олинади".


3. 38-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Электрон мурожаатлар иш вақти тамом бўлгандан кейин тушган тақдирда навбатдаги иш кунида рўйхатга олинади".


4. 55-банднинг иккинчи хатбошисидан "шахсий" сўзи чиқариб ташлансин.


5. Қуйидаги мазмундаги 55-1-банд қўшилсин:

"55-1. Барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларда сайёр қабул қилиш бўйича жадваллари (йиллик ёки ярим йиллик) ишлаб чиқилиб, мос равишда юқори турувчи давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланади".


6. 56-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"56. Давлат органлари, ташкилотлари раҳбарлари томонидан жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини шахсий, сайёр ва оммавий қабул қилиш белгиланган кун ва соатларда, қабул қилиш жадвалига мувофиқ ўтказилади.

Шахсий, сайёр ва оммавий қабул қилиш жадвали ва уни ўтказиш вақти, жойи ҳамда қабулга олдиндан ёзилиш тўғрисидаги ахборот, қабул қилиш тартиби уларни давлат органлари, ташкилотларининг расмий веб-сайтларида эълон қилиш, шунингдек, уларнинг маъмурий биносида ҳамма кириши мумкин бўлган жойлардаги стендларга ёки бошқа техник воситаларга жойлаштириш орқали манфаатдор шахслар эътиборига етказилади.

Сайёр ва оммавий қабул ўтказиладиган вилоят, шаҳар ва туманлардаги тегишли давлат органлари, ташкилотлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бир ҳафта олдин аҳоли билан тарғибот ишлари амалга оширилади".


7. 63-банддаги "шахсан" сўзи "шахсий, сайёр ва оммавий" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. 64-банддан "шахсий" сўзи чиқариб ташлансин.


9. 65-банддаги "сайёр шахсий қабуллар" сўзи "сайёр ва оммавий қабуллар" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Қуйидаги мазмундаги 65-1 ва 65-2-бандлар қўшилсин:

"65-1. Жойларда учрашувларни ўтказиш мавзусига мамлакатнинг стратегик мақсадларини амалга оширишда устувор бўлган фуқаролик жамиятини ва халқ билан очиқ мулоқотни ривожлантириш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини, давлат ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб моҳияти ва ҳудудларни комплекс ривожлантиришнинг истиқболли режалари тўғрисида аҳолига етказиш, жойлардаги тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни ечимларини топиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш, мурожаатларни кўриб чиқиш каби долзарб масалалар киритилиши лозим.

65-2. Сайёр ва оммавий қабулни ўтказиш натижалари бўйича тегишли баён тўлдирилади, чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади".


11. 79-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"Ҳар ой якуни бўйича давлат органлари, давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги ташкилотлар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари билан ўтказилган учрашувлар натижалари тўғрисида маълумотлар умумлаштириб, таҳлил қилинган ҳолда муҳокама этиш учун киритилади";

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 31 декабрь












































Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск