язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Банкротлик/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.07.1999 й. 362-сон "Корхоналарнинг банкротлиги тўғрисидаги қонунчиликни амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.07.1999 й.

N 362


КОРХОНАЛАРНИНГ БАНКРОТЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ

ҚОНУНЧИЛИКНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Корхоналар банкротлиги ва санацияси механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 23 июлдаги ПФ-2342-сон Фармонини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг "Янги таҳрирдаги "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида" 1998 йил 28 августдаги 669-I-сон қарорининг 2-бандини бажариш юзасидан, шунингдек банкрот деб эътироф этилган корхоналарни тугатиш жараёнларини фаоллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитасига, Олий хўжалик судига Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 2 ноябрдаги 460-сон қарорини бажариш, иқтисодий ночор корхоналарни тугатиш ва санация қилиш, банкрот корхоналар мол-мулкини сотиб юбориш ишлари қониқарсиз ташкил этилганлиги кўрсатиб ўтилсин.


2. Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳуқумат комиссияси Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси, вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, уюшмалар ва компаниялар иштирокида зарар кўриб ишлаётган корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятини 1999 йилнинг ярим йиллиги якунлари бўйича чуқур таҳлил қилсин, тугатиладиган, истиқболсиз корхоналарнинг аниқ рўйхатини аниқласин, мулкида давлат мулки бўлган корхоналарни тугатиш, санация қилиш ва қайта ихтисослаштириш юзасидан илгари тасдиқланган дастурларни танқидий қайта кўриб чиқсин ҳамда амалга оширилган ишлар натижалари тўғрисида 9 ой якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги:

устав фондида давлат улуши бўлган банкрот корхоналарни тугатиш жараёнининг бориши устидан кундалик назорат ўрнатсин, тугатувчи бошқарувчи қониқарсиз ишлаган тақдирда уни вазифаларни бажаришдан озод этиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат этсин;

тугатилаётган корхоналарнинг мол-мулкини сотиш бўйича кимошди савдоларининг мунтазам ўтказилишини таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судига:

республика минтақаларида корхоналар банкротлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича хўжалик судларининг фаолиятини фаоллаштириш;

корхоналар банкротлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда, тугатувчи бошқарувчиларни тайинлашда расмиятчилик ва сансалорлик ҳолларини бартараф этиш, бундай ҳолларга йўл қўйган мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кўриб чиқиш;

Иқтисодий ночорлик ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиётини чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш, банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан ўз вақтида таклифлар киритиш тавсия этилсин.

7. Қуйидагилар:

Иқтисодий ночор корхоналарни санациялаш тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;

8. Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳуқумат комиссияси бир ой муддатда:

Мулкида давлат мулки бўлган банкрот корхоналарни тугатиш бўйича тугатиш комиссиялари тўғрисидаги Низом лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитасининг ҳудудий бошқармаси тўғрисидаги янгиланган намунавий Низомни тасдиқласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги:

ўн кун муддатда ходимларнинг белгиланган чекланган сони доирасида Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси Марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари тузилмасини қайта кўриб чиқсин;

икки ой муддатда Қўмита Марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари ходимларини аттестациядан ўтказсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


11. Корхоналарнинг банкротлиги тўғрисидаги қонунчиликнинг амалга оширилиши масалалари йилнинг ҳар чорагида Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва иқтисодий ислоҳотларнинг боришини баҳолаш чоғида кўриб борилсин.


12 Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 26 июлдаги

362-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарорларига киритиладиган ўзгартиришлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1996 йил 28 декабрдаги 465-сон қарорида:

қарорнинг номидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин;

1-банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

2 ва 3-иловалардаги Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий органларига кўрсатмалар чиқариб ташлансин;

2-банднинг охирги хатбошидаги "Давлат мулки қўмитаси" сўзлари "Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

3-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг тегишли ҳудудий бошқармалари раҳбарларининг тақдимномасига кўра" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазири билан келишган ҳолда" сўзлари билан алмаштирилсин;

4-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Қўмитага йилига Жамғарма маблағларининг 5 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдоридан Қўмитанинг моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда ходимлари меҳнатини рағбатлантириш учун фойдаланиш ҳуқуқи берилсин".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 7 февралдаги 61-сон қароридаги 20-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 1998 йил 27 мартдаги 133-сон қарорининг Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси ва унинг ҳудудий органларига оид қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан ташкил этилган Республика комиссиялари таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 1999 йил 5 мартдаги 101-сон қарорига 1-иловадаги тўртинчи комиссиянинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: "Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси".



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., 7-сон, 42-модда.