язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Январь, 2019 й./ Соғлиқни сақлаш/ Соғлиқни сақлаш вазирининг 07.12.2018 й. 55-сон "Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари номенклатурасига қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.12.2018 й. 2908-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.12.2018 й.

N 2908-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

07.12.2018 й.

N 55


БУЙРУҒИ




Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий

ихтисосликлар турлари номенклатурасига

қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 октябрдаги ПҚ-3968-сон "Ўзбекистон Республикасида халқ табобати соҳасини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 25 июлдаги 97-сон буйруғи (рўйхат рақами 2908, 2017 йил 28 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 765-модда) билан тасдиқланган Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари номенклатурасига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                           А. Шадманов






Буйруққа

ИЛОВА



Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий

ихтисосликлар турлари номенклатурасига

киритилаётган қўшимчалар


1. Асосий тиббий ихтисослик турлари бўлими қуйидаги мазмундаги позициялар билан тўлдирилсин:

    

"

ҲАЛҚ ТАБОБАТИ ЙЎНАЛИШИ



46.

Халқ табобати

".

2. Тор ихтисосликлар турлари бўлими:


а) Даволаш иши ва тиббий педагогика иши йўналишлари боби қуйидаги мазмундаги позициялар билан тўлдирилсин:

"

47-1.

Суд-психологик экспертизаси



47-2.

Ижтимоий тиббиёт

";

б) Қуйидаги мазмундаги позициялар билан тўлдирилсин:

"

ҲАЛҚ ТАБОБАТИ ЙЎНАЛИШИ



116.

Инвазив (тери бутунлигининг бузилиши)



117.

Ноинвазив



118.

Биологик инвазив



119.

Парҳез ва ўсимлик воситаларини қўллаш

".

3. Мазкур қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 28 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 31 декабрь, 52-сон, 1012-модда