язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Январь, 2019 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2018 й. 1063-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида тугатилган "Qarshi 16-son Avtobus Saroyi" очиқ акциядорлик жамиятининг мулкий комплекси негизида хом ипакни қайта ишлайдиган замонавий ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 5 ноябрдаги 315-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.2018 й.

N 1063




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ ҚАРШИ ШАҲРИДА

ТУГАТИЛГАН "QARSHI 16-SON AVTOBUS SAROYI"

ОЧИҚ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ МУЛКИЙ

КОМПЛЕКСИ  НЕГИЗИДА  ХОМ  ИПАКНИ ҚАЙТА

ИШЛАЙДИГАН ЗАМОНАВИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

2012 ЙИЛ 5 НОЯБРДАГИ 315-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, инвестицияларни фаол жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек юқори сифатли рақобатбардош ипак маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида тугатилган "Qarshi 16-son Avtobus Saroyi" очиқ акциядорлик жамиятининг мулкий комплекси негизида хом ипакни қайта ишлайдиган замонавий ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 5 ноябрдаги 315-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 45-сон, 513-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ва Қашқадарё вилояти ҳокими З.Ш. Рўзиев зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон РеспубликасинингБош вазири                                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 31 декабрдаги

1063-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Қашқадарё вилоятининг

Қарши шаҳрида тугатилган "Qarshi 16-son Avtobus Saroyi"

очиқ акциядорлик жамиятининг мулкий комплекси негизида

хом ипакни қайта ишлайдиган замонавий ишлаб чиқаришни

ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 5 ноябрдаги

315-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2012-2019 йиллар мобайнида камида 3,0 млн. АҚШ долларини, шу жумладан I босқичда (2014 йил 1 январгача) - 1,8 млн АҚШ долларини, II босқичда (2019 йил 1 июлгача) - 1,2 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш";

учинчи хатбошидаги "II босқич - 2014 йилда" сўзлари "II босқич - 2019 йилнинг 1 июлигача" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 3-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Radiant Silk" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси томонидан лойиҳанинг ҳар бир босқичи бўйича қабул қилинган мажбуриятлар алоҳида бажарилгандан кейин Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри ҳокимлигининг тугатилган "Qarshi 16-son Avtobus Saroyi" очиқ акциядорлик жамиятининг бинолари ва иншоотларини ишга туширилган қисмига мулкчилик ҳуқуқини расмийлаштириш (давлат ордерини бериш) шарти билан, истисно тариқасида тўғридан-тўғри шартнома бўйича инвестиция мажбуриятлари остида "Radiant Silk" масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасига "ноль" харид қиймати бўйича сотсин";

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасининг II босқичи ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда I босқич доирасида расмийлаштирилган мулк ҳуқуқини (давлат ордери) ўрнатилган тартибда бекор қилсин";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 31 декабрь