Юрист Предприятия

Корхона юристи / Қонунчиликдаги энг муҳим янгиликлар тўғрисида маълумот /

2019 йил учун қонунчиликдаги янгиликлар

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

2019 ЙИЛ УЧУН ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР



2019 йил 1 декабрдан бошлаб:


шундай тартиб ЖОРИЙ ЭТИЛИБ, унга кўра:


- Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган алоҳида дори воситалари буюм-миқдор жиҳатдан ҳисобга олиниши лозим ва уларнинг чакана реализацияси (берилиши) фақат ижтимоий дорихоналар, шунингдек гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ва реализация қилиш (бериш) фаолиятига лицензияси мавжуд бўлган дорихоналар томонидан амалга оширилади.


(2019 йил 6 сентябрдаги ПҚ-4438-сон "Дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида"ги Президент қарори)


Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхатига янги тур киритилди:


- моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолият.


(2019 йил 30 августдаги ЎРҚ-560-сон "Моддий маданий мерос объектларининг муҳофаза қилиниши кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун)



2019 йил 1 ноябрдан бошлаб:


- юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сув ҳисоблагичларини ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатишнинг янги тартиби кучга киради;


- ҳисоблагичларни қиёслаш даврийлиги юридик шахслар учун 2 йилдан 4 йилга, жисмоний шахслар учун 4 йилдан 8 йилга кўпайтирилди.


(Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги 698-сон "Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори)



2019 йил 1 октябрдан бошлаб:


- қўшилган қиймат солиғининг ставкаси 20 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилади;


- илгари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобига тўланган ягона солиқ тўлови суммаси Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига ўтказилади.


(2019 йил 26 сентябрдаги ПФ-5837-сон "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони)


- алкоголли маҳсулотнинг акциз солиғи ставкаси ўрта ҳисобда 10 фоизга, тамаки маҳсулотининг акциз солиғи ставкаси 20 фоизга оширилади.


(2019 йил 24 июлдаги ПФ-5771-сон "Акциз солиғига тортиладиган айрим маҳсулот турларини ишлаб чиқариш ва реализация қилишни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони)


- транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) ўртасида транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш тўғрисидаги ишончномани мажбурий нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилинади.


(2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5816-сон "Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони)


Қуйидаги тартиб жорий этилиб, унга мувофиқ:

- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун фақат "E-IJRO AUKSION" савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали берилади, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ер участкаларини тақдим этиш ҳоллари бундан мустасно;

- жисмоний ва юридик шахсларга "YERELEKTRON" автоматлаштирилган ахборот тизимида аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни электрон онлайн-аукционга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқи берилади.


(2019 йил 26 августдаги ПҚ-4427-сон "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори)


Қуйидаги амалиёт жорий этилади:

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳамда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан:

- меҳнат мигрантларига - хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш учун бериладиган, бир банк куни давомида тез расмийлаштирилган ҳолда энг кам талаб қилинадиган ҳужжатлар (паспорт, ариза ва меҳнат органининг илтимосномаси) асосида 2019-2020 йилларда 10 фоиз ва 2021 йилда 12 фоиз ставкада 2 млн. сўм миқдорида бир йил муддатга, шу жумладан тақдим этилаётган кредит фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги тижорат банкининг маржаси билан микроқарзлар бериш;

- суғурта компанияларига - йилига бир маротаба хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини ҳамда бошқа таваккалчиликларни суғурталаш бўйича суғурта мукофоти суммасини қоплаш учун суғурталанган ҳар бир меҳнат мигранти учун 50 минг сўм миқдорида бир марталик субсидиялар тақдим этиш.


(2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сон "Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида"ги Президент Фармони)


Қуйидаги тартиб ўрнатилиб, унга мувофиқ:

- тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун қишлоқ

...
Время: 0.0221
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск