язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Январь, 2019 й./ Таълим/ Умумтаълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини Баҳолаш мезонлари (АВ томонидан 29.12.2018 й. 3112-сон билан рўйхатга олинган, 17.12.2018 й. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси 9-мҳ-сон, Халқ таълими вазирлигининг 14-мҳ-сонли қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 29 декабрда 3112-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Таълим сифатини назорат

қилиш давлат инспекцияси,

Халқ таълими вазирлигининг

2018 йил 17 декабрдаги

9-мҳ, 14-мҳ-сон қарорига

ИЛОВА



Умумтаълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Балл

Кўрсаткичлар учун балларни ҳисоблаш методикаси

1.

Битирувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича тайёргарлиги ва таълим сифати даражаси*

35

Битирувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича тайёргарлиги ва таълим сифати даражаси кўрсаткичи қуйидаги формула орқали аниқланади:

I1=20 x I1.1 + 15 x I1.2; бунда

- битирувчиларнинг

умумтаълим фанлари бўйича тайёргарлик даражаси кўрсаткичи;

- битирувчиларнинг

таълим сифати даражаси кўрсаткичи;

P 1.1 - сўнгги ўқув йили якунида олий таълим муассасаларига ўқишга кириш имтиҳонларида битирувчилар томонидан тўпланган баллар йиғиндиси;

P1.2 - сўнгги ўқув йили якунида олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилинган битирувчилар сони;

P11 - умумтаълим муассасасидаги 11-синф битирувчиларининг умумий сони.

а) Битирувчиларнинг таълим тайёргарлик даражаси (11-синф битирувчилари томонидан олий таълим муассасаларига киришда тўпланган баллар асосида)

20

б) Битирувчиларнинг таълим сифати даражаси (11-синф битирувчилари орасидан олий таълим муассасаларига ўқишга кирганлар салмоғи асосида)

15

2.

Умумтаълим муассасаси 9-синф ўқувчиларининг билим даражаси кўрсаткичи**

(назорат ишлари асосида)

25

Умумтаълим муассасаси 9-синф ўқувчилари билим даражаси кўрсаткичи қуйидаги формула орқали аниқланади:

  бунда,

P2 - назорат ишида иштирок этган 9-синф ўқувчиларининг умумий тўплаган балли;

P9 - назорат ишида иштирок этган 9-синф ўқувчиларининг умумий сони.

3.

Умумътаълим муассасасининг олий ва биринчи тоифали педагог ходимлари улуши***

(олий ва биринчи малака тоифали педагог ходимлар сонини аниқлаш асосида)

20

Умумтаълим муассасасининг олий ва биринчи тоифали педагог ходимлари улуши кўрсаткичи қуйидаги формула орқали аниқланади:

  бунда,

P3 - умумтаълим муассасасидаги олий ва биринчи тоифали педагог ходимлар сони;

P - умумтаълим муассасасидаги педагог ходимларнинг умумий сони.

4.

Ижтимоий сўровнома натижалари***

20

Умумтаълим муассасасининг ўқувчилари ва педагогик жамоаси ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари кўрсаткичи қуйидаги формула орқали аниқланади:

I4 = 10 x I4.1 + 10 x I4.2 бунда,

- педагог ва раҳбар

ходимлар фаолияти самарадорлиги кўрсаткичи;

- умумтаълим

муассасасида педагог ходимлар учун яратилган шароитлар ва ўқитиш муҳитининг ҳолати кўрсаткичи;

P4.1 - ўқувчилар томонидан берилган ижобий жавоблар сони;

Pў - ижтимоий сўровномада иштирок этган ўқувчилар сони;

P4.2 - педагог ходимлар томонидан берилган ижобий жавоблар сони;

Pп - ижтимоий сўровномада иштирок этган педагог ходимлар сони.

а) Педагог ва раҳбар ходимлар фаолияти самарадорлиги қувчилар ўртасида ўтказиладиган ижтимоий сўровнома асосида)

10

б) Умумтаълим муассасасида педагог ходимлар учун яратилган шароитлар ва ўқитиш муҳити ҳолати (педагогик жамоа орасида ўтказиладиган ижтимоий сўровнома асосида)

10


Умумий балл

100


Изоҳ:


*) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (бундан буён матнда Давлат инспекцияси деб юритилади) ҳар йили 31 декабрга қадар 11-синфни битириб, Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш имтиҳонларида қатнашган ўқувчилар сони ва улар тўплаган баллар йиғиндиси ҳамда талабаликка қабул қилинганлар сони ҳақидаги маълумотларни туманлар (шаҳарлар) ва умумтаълим муассасалари кесимида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказидан ва Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бораётган хорижий олий ўқув юртларининг филиалларидан сўров асосида олади;


**) Умумтаълим муассасаси 9-синф ўқувчиларининг билим даражаси Давлат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказиладиган назорат ишлари орқали аниқланади;


***) Умумтаълим муассасасидаги олий ва биринчи малака тоифали педагог ходимлар сони тегишлилигига кўра тасарруфида умумтаълим муассасаси бўлган вазирлик ва идора ёки уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан Давлат инспекциясига тақдим этилади;


****) Умумтаълим муассасасининг раҳбар ва педагог ходимлари фаолияти ҳамда педагог ходимлар учун яратилган шароитлар ва у ердаги ўқитиш муҳитининг ҳолати Давлат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ўқувчилар ва педагог ходимлар ўртасида ижтимоий сўровномалар ўтказиш орқали аниқланади.


Умумтаълим муассасаларининг рейтингини аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш, назорат ишлари ва ижтимоий сўровномаларни ўтказиш масалалари мазкур Баҳолаш мезонларига иловага мувофиқ Умумтаълим муассасаларининг рейтингини аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда рейтинг балларини ҳисоблаш методикаси асосида амалга оширилади.

Мазкур Баҳолаш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан келишилган.






Мезонларга

ИЛОВА



Умумтаълим муассасаларининг рейтингини аниқлашга

оид маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда

рейтинг балларини ҳисоблаш

МЕТОДИКАСИ


Мазкур Методика умумтаълим муассасалари фаолияти самарадорлиги бўйича рейтингини (бундан буён матнда рейтинг деб юритилади) тузишда умумтаълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари учун асос ҳисобланадиган зарур маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда назорат ишлари ва ижтимоий сўровномалар ўтказиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (бундан буён матнда Давлат инспекцияси деб юритилади) томонидан рейтинг туманлар (шаҳарлар) кесимида танлаш асосида ҳар йили тузилади.


2. Рейтингни аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда назорат ишлари ва ижтимоий сўровномалар ўтказиш ўқув йили давомида амалга оширилади.



2-БОБ. РЕЙТИНГНИ АНИҚЛАШГА

ОИД МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ


3. Умумтаълим муассасалари рейтингини тузиш мақсадида ҳар йили 10 январга қадар Давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи асосида рейтингни аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш, умумтаълим муассасаларида назорат ишлари ва ижтимоий сўровномаларни ўтказиш бўйича комиссия (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) тузилади. Комиссия таркибига келишув асосида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг вакиллари киритилиши мумкин.

Давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда ҳар йили 20 январгача Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда Давлат инспекциясининг ҳудудий бўлимлари ва тасарруфида умумтаълим муассасаси бўлган вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари (бундан буён матнда ҳудудий бўлинмалар деб юритилади) ходимларидан иборат тегишли ҳудуддаги умумтаълим муассасалари рейтингини аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш, умумтаълим муассасаларида назорат ишлари ва ижтимоий сўровномаларни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлар (бундан буён матнда ишчи гуруҳлар деб юритилади) тузилади.


4. Рейтингда қатнашадиган туманлар (шаҳарлар) ва умумтаълим муассасалари рўйхати комиссия томонидан белгиланади ҳамда ҳар йили 1 февралгача Давлат инспекциясининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.


5. Давлат инспекцияси томонидан ишлаб чиқилган рейтингни аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш бўйича жадваллар ҳар йили 1 мартга қадар ишчи гуруҳлар орқали ҳудудий бўлинмаларга етказилади.


6. Ҳудудий бўлинмалар томонидан рейтингни аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш бўйича жадвалларга тегишли маълумотлар киритилиб, мазкур маълумотлар асослантирувчи ҳужжатлари билан биргаликда ҳар йили 1 июнга қадар ишчи гуруҳларга тақдим этилади. Маълумотларнинг ишчи гуруҳларга белгиланган муддатдан кечикмай, сифатли ва тўғри тақдим этилиши учун ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланади.


7. Рейтингни аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш жараёнида ҳудудий бўлинмалар томонидан тақдим этилган маълумотлар ва уларнинг асослантирувчи ҳужжатлари ишчи гуруҳлар томонидан қўшимча ўрганилиши мумкин.

Асослантирувчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган, шунингдек ёлғон ёки нотўғри маълумотлар рейтингни ҳисоблашда инобатга олинмайди.


8. Рейтингни аниқлашга оид маълумотлар ва уларнинг асослантирувчи ҳужжатлари ишчи гуруҳлар томонидан Давлат инспекциясига ҳар йили 15 июнгача тақдим этилади.



3-БОБ. РЕЙТИНГНИ АНИҚЛАШГА ОИД

НАЗОРАТ ИШЛАРИ ВА ИЖТИМОИЙ

СЎРОВНОМАЛАР ЎТКАЗИШ


9. Рейтингни аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш жараёнида ишчи гуруҳлар томонидан ҳар йили март-май ойларида умумтаълим муассасалари 9-синф ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича билим даражасини аниқлаш мақсадида ёзма иш ёки тест синовларидан иборат назорат ишлари ўтказилади.


10. Назорат ишлари ўтказиладиган фанлар ва саволлар миқдори комиссия томонидан белгиланади.


11. Назорат ишлари ўтказиш учун ишчи гуруҳлар томонидан камида битта синф қуръа ташлаш орқали аниқлаб олинади.


12. Назорат ишлари бошланишидан олдин битирувчи синфлар ўқувчилари ва педагогик жамоа билан ижтимоий сўровнома ўтказилади. Бунда педагог ва раҳбар ходимлар фаолияти, таълим муассасасидаги ижтимоий-маънавий муҳит ва педагог ходимларнинг дарс бериш маҳорати ҳақида ўқувчилар фикри, шунингдек умумтаълим муассасасида педагог ходимлар учун яратилган шароитлар ва ўқитиш муҳитининг ҳолати ҳақида педагог ходимлар фикри ўрганилади.

Ижтимоий сўровнома саволлари халқ таълими тизимидан мутахассисларни жалб қилган ҳолда Давлат инспекцияси томонидан тузилади.


13. Педагогик жамоа билан ўтказиладиган сўровномада умумтаълим муассасасининг барча педагог ходимлари қатнашадилар.



4-БОБ. РЕЙТИНГ БАЛЛАРИНИ

ҲИСОБЛАШ МЕТОДИКАСИ


14. Рейтингни аниқлаш қуйидаги ҳисоблаш методикаси асосида амалга оширилади:

тегишли формула асосида рейтингда иштирок этаётган барча умумтаълим муассасаларининг баллари ҳар бир кўрсаткич бўйича алоҳида ҳисобланади;

тегишли кўрсаткич бўйича энг катта натижага эга бўлган умумтаълим муассасасига мазкур кўрсаткич учун белгиланган энг юқори балл берилади;

қолган барча умумтаълим муассасаларининг баллари энг юқори баллга эга бўлган умумтаълим муассасасининг баллига нисбатан ҳисоблаб чиқарилади;

ҳар бир кўрсаткич бўйича ҳисобланган баллар йиғиндиси асосида умумтаълим муассасасининг рейтинги белгиланади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


15. Рейтинг натижалари оммавий ахборот воситаларида ва Давлат инспекциясининг веб-сайтида кейинги ўқув йили бошланишидан кечиктирмай жойлаштирилади.


16. Рейтингни аниқлашга оид маълумотлар Давлат инспекциясида беш йил давомида сақланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 31 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 31 декабрь, 52-сон, 1016-модда