Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар /

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг жисмоний шахсларга мўлжалланган облигацияларини чиқарилиши ва муомаласи тўғрисида Низом (АВ томонидан 16.05.2002 й. 1141-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 22.04.2002 й. 10/4-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2002 йил 16 майда 1141-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2002 йил 22 апрелдаги

10/4-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Марказий

банкининг жисмоний шахсларга мўлжалланган

облигацияларини чиқарилиши ва муомаласи тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 мартдаги "Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этилиши устидан жавобгарликни кучайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-3047-сонли Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг жисмоний шахсларга мўлжалланган облигацияларини чиқарилиши ва муомаласи тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг жисмоний шахслар учун облигациялари (бундан буён матнда "облигациялар" деб юритилади) давлатнинг қимматли қоғозлари ҳисобланади ва ўз эгаларига облигациянинг номинал қийматига нисбатан фоиз кўринишида даромад олиш ҳуқуқини беради.


2. Облигациялар тақдим этувчига нақд (бланка) шаклда эркин муомалада бўлиш ҳуқуқи билан уч йилгача муддатга чиқарилади.

3. Облигацияларнинг номинал қиймати Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланади.

Облигацияларни жойлаштириш, даромадлар тўлаш ва облигациялар қийматини қайтариш сўмда амалга оширилади.

Жисмоний шахслар учун облигациялар қийматини қайтариш ва улар бўйича даромадлар тўлаш тақдим этувчига нақд шаклда ҳам, унинг ихтиёрига кўра омонатларга пул кўчириш йўли билан ҳам амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки чиқарган облигацияларни тақдим этувчининг биринчи талаби билан уларнинг номинал қиймати бўйича сотиб олиш мажбуриятини олади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигацияларининг ликвидлиги Марказий банк тасарруфида бўлган барча активлар билан таъминланади.


5. Облигациялар эмиссияси алоҳида чиқаришлар орқали даврий амалга оширилади. Облигацияларни чиқариш тўғрисидаги қарор Марказий банк Бошқаруви томонидан қабул қилинади. Облигацияларни чиқариш ва унинг шартлари ҳақидаги хабар оммавий ахборот воситаларида нашр қилинади.


6. Облигацияларни жойлаштириш ва уларга хизмат кўрсатиш Марказий банк облигациялари билан операцияларга хизмат кўрсатиш тўғрисида Марказий банк шартнома тузган тижорат банклари (бундан буён матнда "банк-агент" деб юритилади) орқали амалга оширилади. Банк-агент бўлинмаларигача облигациялар бланкларини етказиб бериш шартлари, банк-агентнинг Марказий банкка ҳисобдорлик шакллари ва муддатлари Марказий банк ва банк-агент ўртасидаги шартномада белгиланади.


7. Облигациялар бошқа жисмоний шахсга ўтказилиши мумкин. Тақдим этувчига бериладиган облигациялар бўйича талаб қилиш ҳуқуқининг ўтиши ушбу облигацияни оддий тақдим этиш орқали амалга оширилади.

Йўқотилган облигациялар тикланмайди.


8. Банк ходимлари жисмоний шахслар томонидан банк облигациялари билан амалга оширган операциялар ҳақидаги маълумотларни сир сақлашади.


9. Марказий банк облигациялари бўйича олинган фоизлар солиқлардан озод этилади.


10. Облигациялар бўйича фоизли даромад облигация сотилган санадан бошлаб унинг қийматини қайтариш санасига қадар ҳисобланади. Бунда муомала қилиш муддати ўтган санадан бошлаб облигацияни фактик жиҳатдан тўловга тақдим этилган санагача фоизлар ҳисобланмайди.



II. ЧИҚАРИЛАДИГАН ОБЛИГАЦИЯЛАР ТУРЛАРИ


11. Облигациялар икки турда чиқарилади:

а) йиртиладиган корешокли купонли;

б) йиртиладиган корешокли купонсиз.


12. Купонли облигациялар бланкаларида қуйидаги реквизитлар мавжуд бўлади:

а) эмитент номи "O'zbekiston Respublikasi Markaziy banki";

б) қимматли қоғоз номи "OBLIGATSIYA";

в) облигациянинг номинал қиймати;

г) фоиз ставкаси;

д) икки серия ҳарфи ва еттита тартиб рақамидан иборат бўлган облигации рақами;

е) сотилган сана (реализация жараёнида банк-агент томонидан тўлдирилади);

з) облигация рақами ва ҳар бир купон бўйича даромадлар суммаси кўчириладиган йиртиладиган купонлар.


13. Купонсиз облигацияларнинг бланклари қуйидаги реквизитларни ўз ичига олади:

а) эмитент номи "O'zbekiston Respublikasi Markaziy banki";

б) қимматли қоғоз номи "OBLIGATSIYA";

в) облигациянинг номинал қиймати;

г) фоиз ставкаси;

д) икки серия ҳарфи ва еттита тартиб рақамидан иборат бўлган облигации рақами;

е) сотилган сана (реализация жараёнида банк-агент томонидан тўлдирилади);

з) облигациянинг орқа қисмида келтирилган унинг қиймати ўзгариши жадвали.


14. Облигацияларнинг барча бланклари махсус ҳимоя элементлари билан таъминланади ва камида қуйидаги олтита ҳимоя дражаларига эга бўлади.

а) қоғозда мавжуд бўлган;

б) рангларнинг бир-биридан ажралишини қийинлаштирадиган бўёқлардаги махсус қўшимчаларда;

в) махсус нашр қилиш усулларида;

г) график ҳимоя элементларида ва б.


15. Аҳолига шикастланган, шунингдек, қандайдир нуқсонга эга бўлган облигацияларни сотиш таъқиқланади.


16. Асл облигациялар қуйидаги ҳолларда тўловга қобилиятли ҳисобланади:

а) агар облигацияда унинг рақами, қиймати ва сотилган санасининг ўзгартирилганлиги ёки қалбакилаштирилганлиги белгилари бўлмаса;

б) агар облигация ўз ўлчамининг ярмидан ортиғини ташкил қилса ва унда облигация асосий қаторида унинг рақами шикастланмаган ҳолда сақланган бўлса.



III. ОБЛИГАЦИЯЛАРНИ РЕАЛИЗАЦИЯ

ҚИЛИШ ТАРТИБИ


17. Амалиёт куни бошланишида банк-агент ходими қабул қилинган облигациялар сони ёзилган мемориал ордер асосида зарур миқдордаги облигацияларни реализация қилиш учун қабул қилади.


18. Облигацияларни сотишда банк-агент ходими мижоздан қандай қийматдаги облигацияларни сотиб олмоқчи эканлигини аниқлайди, облигацияни белгиланган тартибда расмийлаштиради, облигациянинг тегишли қисми ва унинг корешогидаги реквизитларни тўлдиради. Шундан сўнг банк-агент ходими облигацияларни сотиш ведомостида сотилган облигациялар қийматини ёзади ва расмийлаштирилган облигацияни кассирга топширади.

19. Кассир расмийлаштирилган облигацияни олиб мижоздан пулларни қабул қилиб олади, облигациянинг корешогига штамп босади, корешокни йиртади ва облигацияни мижозга беради.


20. Амалиёт куни якунида банк-агент ходими облигацияларни сотиш бўйича ведомостларни санайди ва унинг йиғиндисини кассирда сақланган корешоклар суммаси билан солиштиради. Облигацияларни сотиш бўйича ведомостлар йиғиндиси кирим журналига ёзиб қўйилади.


21. Сотилмаган облигациялар амалиёт куни якунида белгиланган тертибда улар сақланадиган жойга топширилади.


22. Сотилган кундан кейин уч иш кунида банк-агент облигацияни сотишдан тушган пулларни Марказий банк ҳисобрақамига ўтказади.


23. Сотилган облигацияларнинг корешоклари белгиланган тартибда банк-агент бўлимининг корешоклар сақланадиган жойига топширилади. Банк-агент бўлими ушбу корешокларни рўйхатга асосан Марказий банкнинг Бош ҳудудий бошқармасига сотилган кундан бошлаб уч иш кунида юборади.



IV. КУПОНЛИ ОБЛИГАЦИЯЛАР БЎЙИЧА

ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАРНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


24. Купонли облигациялар номинал қиймати бўйича жойлаштирилади ва ҳар бир купон даври тугаши билан улар бўйича купонли фоизли даромадлар тўланади.

Облигациянинг муомаласи санаси уни банк-агент томонидан биринчи марта сотилган санадан ҳисобланади. Облигациянинг бир купонли даври облигациянинг муомаласи муддатидан келиб чиқиб уч ёки олти ойни ташкил қилади.


25. Ҳар бир купонли муддат ўтганидан сўнг облигация эгаси уни купонли фоизли даромад олиш учун банк-агентга тақдим этиш ҳуқуқига эга.


26. Купонли фоизли даромад тўланганида банк-агент ходими тақдим этилган облигациянинг асл нусха эканлигини текширади, купонга тўловга ҳақида белги қўяди ва назорат ведомостига тўланган купоннинг рақами ва қийамтини киритади ҳамда облигацияни тақдим этувчига қайтаради.

Облигация эгаси тўлов учун облигацияни кассирга беради. Кассир облигациянинг асл нусха эканлигини текширади, купонга штамп қўяди, уни облигациядан йиртиб олади, пулларни беради ва облигацияни эгасига қайтаради.


27. Амалиёт куни якунида банк-агент ходими назорат ведомости бўйича тўланган купонларнинг умумий қийматини ҳисоблайди ва уни кассир томонидан тўланган купонлар йиғиндиси билан солиштиради. Назорат ведомости йиғиндиси харажатлар журналига ёзиб қўйилади.


28. Тўланган купонлар ҳар куни банк-агентнинг купонлар сақланадиган жойига топширилади.


29. Банк-агент томонидан тўланган купонлар уч кун ичида инкассация хизмати орқали Марказий банкнинг Бош ҳудудий бошқармасига жўнатилади. Бунда касса мудири тўланган купонлар рақами ва қийматини кўрсатган ҳолда тўланган купонлар рўйхатини тузади. Раҳбар ва бош ҳисобчи томонидан рўйхатнинг бир нусхаси тўланган купонлар билан бирга инкассатор сумкасига қўйилади. Инкассатор белгиси қўйилган рўйхатнинг иккинчи нусхаси банк-агентнинг ҳисоботида сақланади.

30. Марказий банк рўйхатда кўрсатилган суммадаги тўланган купонлар суммасини тўланган купонлар олинган санадан бошлаб уч иш куни ичида банк-агентга тўлаб беради.


31. Облигация муддатидан олдин тўлов учун тақдим этилганида банк-агент номинал қийматни ва фоизли даромадларни тўлаш муддати етиб келган барча купонли фоизли даромадларни тўлайди.

Бунда облигация тақдим этилган вақтда тўловни қайтариш муддати етиб келмаган купонли фоизли даромадлар тўланмайди.



V. КУПОНСИЗ ОБЛИГАЦИЯЛАР

МУОМАЛАСИНИНГ ТАРТИБИ


32. Купонсиз облигациялар номинал қиймати бўйича жойлаштирилади. Улар бўйича фоизли даромадларни тўлаш фақатгина улар облигациянинг орқа қисмида келтирилган облигациянинг қиймати ўзгариши жадвалига мувофиқ қайтиб сотиб олинган ҳолларда амалга оширилади.


33. Облигациянинг қиймати ўзгариши жадвали унинг муомала муддатидан келиб чиқиб унинг жорий қиймати ҳар ойда ўзгаришини кўрсатади. Купонсиз облигацияларни муомала муддати ўтишидан олдин қийматини қайтаришга тақдим этилганида облигацияниг жорий қиймати тўаланади.



VI. ОБЛИГАЦИЯЛАРНИ СЎНДИРИШ

ТАРТИБИ


34. Облигация унинг қийматини қайтариш учун қабул қилинганида облигация бланкида банк-агент ходими "СЎНДИРИЛГАН" штампини қўяди ва сўндириш санасини, облигация қийматини қайтарган банк кодини кўрсатади, амалга оширилган қайдларни ўз имзоси ва штапм билан тасдиқлайди ҳамда сўндирилган облигация рақами ва қийматини ведомостга киритади. Бунда алоҳида қаторда облигациянинг номинал қиймати ва тўланган даромад суммаси кўрсатилади. Сўндирилган облигация кассирга берилади ва кассир уни имзолаб, "OBLIGATSIYA" сўзидаги иккинчи ва учинчи ҳарфларни ("B", "L") йиртиб олади ҳамда сўндирилган облигация учун тўловларни амалга оширади. Облигацияни сўндиришда купонлар йиртиб олинмайди.


35. Амалиёт куни якунида банк-агент ходими сўндирилган облигациялар ведомостини ҳисоблаб чиқади ва йиғиндисини ҳисоблаб, уни кассирда сақланаётган сўндирилган облигациялар суммаси билан солиштирилади.


36. Амалиёт куни якунида сўндирилган облигациялар белгиланган тартибда банк-агентнинг облигациялар сақлаш жойига топширилади.


37. Сўндирилган облигацияларнинг бланкларини банк-агент уч кун ичида инкассация хизмати орқали Марказий банкнинг Бош ҳудудий бошқармасига жўнатади.

Бунда касса мудири сўндирилган облигациялар рақами ва қийматини кўрсатган ҳолда сўндирилган облигациялар рўйхатини тузади. Раҳбар ва бош ҳисобчи томонидан имзоланган рўйхатнинг бир нусхаси тўланган сўндирилган облигациялар бланклари билан бирга инкассатор сумкасига қўйилади. Инкассатор белгиси қўйилган рўйхатнинг иккинчи нусхаси банк-агентнинг ҳисоботида сақланади.

38. Марказий банк рўйхатда кўрсатилган суммадаги сўндирилган облигациялар қийматини улар олинган санадан бошлаб уч иш куни ичида банк-агентга тўлаб беради.



VII. НАЗОРАТ ВА ҲИСОБДОРЛИК


39. Облигациялар бланклари қатъий ҳисобда турадиган бланклар ҳисобланади ва 90305-"Марказий банкнинг қимматли қоғозлари бланклари" ҳисобварағида ҳисобга олинади. Тарқатиш учун олинган қимматли қоғозлар бланклари номинал қиймати бўйича ҳисобга олинади. Сўндирилган қимматли қоғозлар бланклари "донасига 1 сўм" шартли баҳода баҳоланади. Мазкур ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96307-"Марказий банкнинг қимматли қоғозлари бланклари бўйича контр-ҳисобварақ" ҳисобварақ ҳисобланади.

40. Облигациялар бланкларини қабул қилиш ва топшириш, уларни ҳисобга олиш ва сақлаш Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь) асосида амалга оширилади.

41. Банк-агент раҳбарияти ходимларига тегишли равишда зарур тушунтиришлар беради, инспекия ва текширувлар давомида эса ходимларнинг облигациялар билан операцияларни белгиланган тартибда амалга оширишга риоя қилишларини таъминлайди.


42. Облигациялар бланкларини белгиланган тартибда сақлашни тўғри ташкиллаштириш ва оғишмай риоя қилиш учун жавобгарлик буйруқ асосида банк бўйича раҳбар, бош ҳисобчи ва касса мудири зиммасига юклатилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)











































Время: 0.1825
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск