ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар / Товар ва хом ашё биржасидаги операциялар ва ҳисоб-китоблар /Иқтисодиёт вазирлигининг 36-сон, Молия вазирлигининг 154-сон "Биржа савдоларида шакарни сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 12.12.2018 й. Қарори (АВ томонидан 08.01.2019 й. 1811-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
08.01.2019 й.
N 1811-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ 12.12.2018 й. N 36 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 12.12.2018 й. N 154 |
ҚАРОРИ
"Биржа савдоларида шакарни сотиш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни
ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 ноябрдаги ПҚ-3386-сон "Ёқилғи-энергетика ресурслари ҳамда бошқа юқори ликвидли маҳсулотлар билан таъминлаш борасида рақобат муҳитини такомиллаштириш, суиистеъмолчиликлар ва талон-тарожликлар шароитини тугатиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2008 йил 5 майдаги 49 ва 34-сон "Биржа савдоларида шакарни сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1811, 2008 йил 19 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 186-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ ва "Хоразм шакар" АЖ билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодиёт вазири
|
Б. Ходжаев |
Молия вазири |
Д. Кучкаров |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 8 январь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 14 январь, 1-2-сон, 21-модда