язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Нотариат/ Адлия вазирининг 04.01.2019 й. 3-мҳ-сон "Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 04.01.2019 й. 3114-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.01.2019 й.

N 3114




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

04.01.2019 й.

N 3-мҳ


БУЙРУҒИ



Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича

танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сон "Юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


4. Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилишини, "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


6. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                     Р. Давлетов






Буйруққа

2-ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 декабрдаги 303-мҳ-сон "Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2165, 2010 йил 20 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 498-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 3 октябрдаги 225-мҳ-сон "Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартириш киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2165-1, 2011 йил 3 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 435-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 8 июндаги 120-мҳ-сон "Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2165-2, 2012 йил 8 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 23-24-сон, 271-модда).


4. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 9 июндаги 157-мҳ-сон "Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандига қўшимча киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2165-3, 2014 йил 9 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 24-сон, 296-модда).


5. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 30 декабрдаги 310-мҳ-сон "Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2165-4, 2014 йил 30 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52 (I)-сон, 647-модда).


6. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 21 майдаги 158-мҳ-сон "Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2165-5, 2015 йил 21 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 20-сон, 267-модда).


7. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 29 декабрдаги 391-мҳ-сон "Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2165-6, 2015 йил 29 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 52-сон, 654-модда)


8. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 23 январдаги 18-мҳ-сон "Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2165-7, 2017 йил 23 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 4-сон, 56-модда).


9. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 20 июндаги 144-мҳ-сон "Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2165-8, 2017 йил 20 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 25-сон, 561-модда)


10. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 13 сентябрдаги 300-мҳ-сон "Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2165-9, 2017 йил 13 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 37-сон, 1022-модда).


11. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 6 январдаги 11-мҳ-сон "Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2165-10, 2018 йил 6 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 1-сон, 21-модда).


12. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 22 февралдаги 100-мҳ-сон "Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2165-11, 2018 йил 22 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 8-сон, 148-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 5 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 14 январь, 1-2-сон, 19-модда