Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Консуллик легаллаштириш тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 12.03.1997 й. 313-сон билан рўйхатга олинган, Ташқи ишлар вазирлиги томонидан 14.02.1997 й. тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.03.1997 й.

N 313




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

14.02.1997 й.



Консуллик легаллаштириш тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Консуллик легаллаштириш ҳужжатлар ва актлардаги имзоларнинг ҳақиқийлигини ва уларни қабул қилувчи давлат қонунларига мувофиқлигини аниқлаш ва тасдиқлашдан иборат.

Консуллик легаллаштириш ҳужжатлар ва актларнинг халқаро муомалада ваколатли эканлигини тасдиқлайди.


2. Консуллик легаллаштириш функциясини:

а) хорижий давлатларда - Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари;

б) Ўзбекистон Республикасида - Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти бажаради.

3. Ўзбекистон Республикаси Консуллик уставининг ХI бобига мувофиқ ҳужжатлар ва актларни легаллаштириш функциялари Ўзбекистон Республикаси консулларига юклатилади.

Консулнинг топшириғига биноан Консуллик легаллаштириш бошқа мансабдор шахслар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.

Консул консуллик округидаги ҳокимият органлари томонидан тасдиқланган ёки улар томонидан берилган ҳужжатлар ва актларни легаллаштириш учун қабул қилади.


4. Агар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларида ёки Ўзбекистон Республикаси ва ҳужжат ҳамда актларни чиқарган ташкилот ва муассасалар давлати аъзоси бўлган халқаро шартномада бошқача ҳолат назарда тутилган бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси ташкилот ва муассасалари хорижий давлат ташкилот ва муассасалари томонидан чиқаётган ҳужжатлар ва актларни улар консуллик легаллаштирилганидан кейингина кўриб чиқиш учун қабул қилади.


5. Хорижда ҳар қандай ҳаракатни амалга ошириш ваколатига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси ташкилот ва муассасалари томонидан бундай ҳаракатларни амалга ошириш учун берилган ишончномаларни ҳамда ушбу ташкилот ва муассасалар фаолияти билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни легаллаштириш Ўзбекистон Республикаси ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти томонидан амалга оширилади.

6. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлган ёки ўз мазмунига кўра давлат манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган ёки чет элда фойдаланишга мўлжалланган ҳужжатларни расмийлаштиришни тартибга солувчи йўриқномаларга риоя этмаган ҳолда нотўғри тўлдирилган ёки фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказувчи маълумотлар ифодаланган ҳужжатлар ва актлар легаллаштирилмайди.

Шунингдек, қуйидаги ҳужжатларнинг асли ва нусхалари легаллаштирилмайди: паспорт, партияга мансублик ҳақидаги ҳужжатлар, касаба уюшмаси билетлари, меҳнат дафтарчалари, ҳарбий билетлар, миллий намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг асли, ҳайдовчилик гувоҳномалари, тоифа ёки диний эътиқодга мансублик ҳақидаги ҳамда фуқаролик муомаласидан чиқарилган мол-мулк ҳужжатлари.



II БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСУЛЛИК

МУАССАСАЛАРИ ТОМОНИДАН ҲУЖЖАТЛАР

ВА АКТЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШ


1. Ҳужжатлар ва актларни легаллаштириш учун консулда консуллик округидаги жойлашган давлат ташкилот ва муассасалари томонидан берилган ҳужжатлар ва актларни тасдиқлаш ваколатига эга бўлган мансабдор шахсларнинг имзо ва муҳрлари намуналари мавжуд бўлиши лозим.


2. Легаллаштириш учун тақдим этилган ҳужжатлар ва актлар муассаса жойлашган давлат қонунчилигига мувофиқ эканлигига шубҳа пайдо бўлган тақдирда, консул консуллик округидаги ҳокимият органларига расмий тушунтириш беришни сўраб мурожаат қилади.


3. Консулга Ўзбекистон Республикасидан ҳужжатлар талаб қилиш тартиби доирасида Ўзбекистон Республикасида тузилган, бироқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан легаллаштирилмаган ҳужжатлар ва актлар келиб тушган тақдирда, муассаса жойлашган давлат қонунларига мувофиқ бундай ҳужжатлар ва актлар легаллаштирилиши талаб этилса, консул уларни легаллаштиради ва манфаатдор шахслар, ташкилот ҳамда муассасаларга юборади.


4. Ўзбекистон Республикасида тузилган, бироқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан легаллаштирилмаган ҳужжатлар ва актлар легаллаштириш учун алоҳида шахслар, ташкилотлар ва муассасалардан келиб тушган тақдирда консул уларнинг ҳақиқийлигини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юбориши лозим. Ижобий жавоб олинган тақдирда консул бундай ҳужжатлар ва актларни умумий тартибда легаллаштиради.


5. Зарур ҳолларда консул учинчи давлат ҳудудида фойдаланиш учун мўлжалланган ҳужжатлар ва актларни легаллаштириши мумкин. Бундай ҳужжат ёки акт учинчи давлат ҳудудида ҳақиқий ҳисобланиши учун Ўзбекистон Республикаси консулхонаси жойлашган давлатдаги учинчи давлат консулхонаси томонидан ҳам легаллаштирилиши лозим.


6. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ташкилотлари ва муассасалари учун, улар жойлашган давлатда талаб қилинаётган ҳужжатлар ва актларни консул мазкур Йўриқномада белгиланган тартибга мувофиқ легаллаштиради.


7. Ўзбекистон Республикаси Консуллик уставининг 22-моддасига мувофиқ, консуллик мансабдор шахсларининг ҳамда консуллик муассасалари ходимларининг ҳужжатлар ва актларни легаллаштириш масалалари бўйича хатти-ҳаракатлари устидан қилинган шикоятлар бўйсуниш тартибида кўриб чиқилади.



III БОБ. ҲУЖЖАТЛАР ВА АКТЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИДА ЛЕГАЛЛАШТИРИШ


1. Ўзбекистон Республикаси ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти хорижий давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан чиқаётган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясида аккредитация қилинган хорижий дипломатик ваколатхоналар ёки консуллик муассасалари томонидан легаллаштирилган ҳужжатлар ва актларни, ушбу дипломатик ваколатхоналар масъул ходимларининг имзолари ва муҳрларининг намуналари мавжуд бўлган тақдирда легаллаштиради.

2. Хорижий давлат ташкилоти ёки муассасаси томонидан берилган ҳужжат ёки актни мазкур Йўриқномада белгиланган тартибда легаллаштиришнинг имкони бўлмаган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти ҳужжат ёки актда Ўзбекистон Республикасининг расмий муассасалари мазкур ҳужжатни кўриб чиқиш учун қабул қилишларига ҳеч қандай қаршилик йўқлиги ҳақида махсус белги қўйиши мумкин.

Бундай ҳолатда ишнинг тўлиқ ҳолатидан келиб чиққан ҳолда ушбу ҳужжатларнинг юридик кучини тан олиш тўлиқ равишда ҳужжатларни қабул қилиб олаётган органларнинг зиммасида бўлади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаментида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясида аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналарда ҳужжатлар ва актларни легаллаштириш вазифасини бажарувчи мансабдор шахсларнинг имзо ва муҳр намуналари мавжуд бўлиши керак.

Хорижий давлат консуллик муассасаси учун белгиланган консуллик округи ҳудудида жойлашган Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналарида муассаса жойлашган ҳудудда аккредитация қилинган бошқа давлатлар консуллик муассасалари ҳамда қабул қилувчи давлат Ташқи ишлар вазирлигининг ҳужжатлар ва актларни легаллаштириш ваколатига эга бўлган мансабдор шахсларининг имзо ва муҳр намуналари мавжуд бўлиши лозим.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти, Ўзбекистон Республикаси ташкилот ва муассасалари томонидан хорижий давлатларга тақдим этиш учун мўлжалланган ҳужжатларни ҳам легаллаштиради.

5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментида легаллаштирилиши лозим бўлган ҳужжатларни тасдиқлаш ваколатига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги масъул ходимларининг имзо ва муҳр намуналари мавжуд бўлиши керак.

6. Ўзбекистон Республикаси ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти нотариус имзосини тасдиқлаган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги масъул ходимининг имзосини тасдиқлайди. Имзоларни тасдиқлаш мазкур тартиби ФҲДЁнинг республика ҳудудида амал қилишга белгиланган ҳужжатлари нусхаларини, ҳамда бошқа ҳужжатлар нусхаларини хорижий давлатга тақдим этиш учун тасдиқлаш мақсадида жорий қилинган.


IV БОБ. ЛЕГАЛЛАШТИРИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР

ВА АКТЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР.

ЛЕГАЛЛАШТИРИШ ЁЗУВИНИ КИРИТИШ


1. Легаллаштириш учун тақдим этилган ҳужжатлар аниқ ва равшан ёзилган, ҳужжат ёки актда қайд этилган сумма ва сана, рақам ва муддат ёзув билан ифодаланган бўлиши зарур. Мансабдор шахсларнинг имзолари ҳамда муҳрлари ёзуви аниқ бўлиши керак.

Ҳужжатдаги ва актдаги бўш жойлар чизиб чиқилиши керак. Тузатиш ва қўшимчаларни ҳужжатни тасдиқлаган шахснинг имзоси олдидан кўрсатиш ва легаллаштириш ёзувида такрорлаш зарур. Ушбу қўшимча ва тузатишлар шундай киритилиши керакки, барча хато ёзилган, кейин тузатилган ва ўчирилганларни дастлабки кўринишида ўқиш мумкин бўлиши лозим. Агар тузатиш ва қўшимчалар легаллаштириш ёзувига қилинган бўлса, улар фақатгина легаллаштиришни амалга ошираётган мансабдор шахс томонидан изоҳланади ҳамда имзоланади.


2. Легаллаштириш ёзувлари учун жой бўлмаган тақдирда ёзув алоҳида қоғозда қилинади ва ҳужжат ёки актга тикиб қўйилади ҳамда легаллаштиришни амалга ошираётган шахснинг имзоси ва муҳри билан унга бириктирилади.


3. Мансабдор шахс ҳужжат ёки акт мазкур Йўриқнома талабларига мувофиқ легаллаштирилиши мумкинлигига ишонч ҳосил қилганидан сўнг унга белгиланган шаклда ёзув киритади.


4. Консуллик муассасалари тасдиқланган шаклга мувофиқ ҳужжатлар ва актларни легаллаштириш реестрларини ҳамда легаллаштирилган ҳужжатларни ҳисобга олиш журналини юритадилар. Фуқаролар ва ташкилотларнинг аризалари консуллик муассасасида сақланади ва хронологик кетма-кетликда тикиб борилади. Легаллаштирилиши лозим бўлган ҳар бир ҳужжатга легаллаштириш тартиб рақами берилиб, санаси кўрсатилади, ушбу рақам ва сана ариза рақами ва санаси билан мос бўлиши лозим. Консуллик муассасаси тасдиқланган ЭҲМ дастурига мувофиқ легаллаштирилган ҳужжатларнинг электрон ҳисобини ҳам юритади.


5. Ҳужжат ва актларни легаллаштириш бўйича ҳаракатни амалга оширганлик учун манфаатдор жисмоний ва юридик шахслардан Консуллик йиғимлари тарифида белгиланган консуллик йиғими ундирилади.






1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси

консуллик муассасасига



А Р И З А

   

Ф.И.О. ______________________________________________________________

   

Аризачининг фуқаролиги _____________________________________________

   

Турар жойи, манзили ________________________________________________

   

____________________________________________________________________

   

Иш жойи ___________________________________________________________

    

Лавозими ___________________________________________________________

Легаллаштирилиши лозим бўлган

ҳужжат номи. Ҳужжат серияси, рақами.

Ким томонидан, қачон берилган.

   

Ҳужжат кимга берилган

ТИВ рўйхатга олиш рақами

  



  



   



   



   



   



  



  



  



  



Ҳужжатнинг хусусияти - фуқаролик ҳолати ҳақида, таълим ҳақида, тижорат

хусусиятига эга, молиявий ва бошқа ҳаракатларни амалга ошириш учун,

мол-мулкни бошқариш учун (кераклиси чизилсин).

Ҳужжат нусхаларининг сони ___________________________________________

    

Ҳужжатни қабул қилди _______________________ (қабул қилувчининг имзоси)

  

Тўланган консуллик йиғими суммаси ____________________________________

   

Ғазначи __________________ (ғазначи имзоси) ____________________________

   

Консуллик йиғими тўланганлиги ҳақида квитанция рақами ________________

   

Консуллик йиғими тўланган сана ________________________________________

    

Имзоси тасдиқланаётган шахснинг Ф.И.О. _______________________________

   

Ҳужжатни легаллаштирган шахснинг Ф.И.О. _____________________________.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)






























Время: 0.0036
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск