язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд хокимияти. Одил судлов/ Судьяларни танлаш ва тайинлаш тартиби. Судьяларнинг мақоми. Халқ маслаҳатчилари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.01.2019 й. ПҚ-4096-сон "Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

06.01.2019 й.

N ПҚ-4096



СУДЬЯЛИК ЛАВОЗИМЛАРИГА

НОМЗОДЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ, СУДЬЯЛАР

ВА СУДЛАР АППАРАТИ ХОДИМЛАРИНИ ҚАЙТА

ТАЙЁРЛАШ, УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўтган даврда мамлакатнинг суд-ҳуқуқ соҳасида чинакам мустақил суд ҳокимиятини шакллантириш ва унинг нуфузини ошириш, судлар фаолиятида одил судловни амалга ошириш бўйича қонунийликни таъминлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, суд-ҳуқуқ соҳасида кадрлар тайёрлашнинг амалдаги тизими таҳлили профессионал ва етук судьялик корпусини шакллантириш учун зарур юқори стандартларни жорий этишга салбий таъсир кўрсатаётган қатор муаммолар мавжудлигини кўрсатди, хусусан:

биринчидан, судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлашнинг амалдаги тартиби самараси паст бўлиб, кўп ресурс сарфлашни талаб этади, бу суд кадрларининг малакали захирасини шакллантиришга салбий таъсир кўрсатмоқда;

иккинчидан, судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишнинг амалдаги ўқув режалари ва дастурлари, шунингдек бу борадаги ишларни ташкил этишга доир ёндашувлар ўқув жараёнининг ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан боғлиқлигини лозим даражада таъминламаяпти ва замонавий талабларга жавоб бермаяпти;

учинчидан, судьяликка номзодларнинг стажировкасини уларни асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда ташкил этишнинг самарасиз тизими улар томонидан зарур амалий кўникмаларни эгаллашни рағбатлантирмаяпти;

тўртинчидан, эскирган ўқув-услубий база ва илмий-тадқиқот фаолияти ҳамда ўқув жараёнининг ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан узвий боғлиқ эмаслиги тингловчиларда қарорлар қабул қилишда ижодий ёндашувсиз "қолипли фикрлаш"нинг шаклланишига олиб келмоқда.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни ҳисобга олган ҳолда судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Қуйидагилар судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишнинг ягона тизимини ташкил этиш;

судьялик лавозимларига номзодларда назарий билимлар, касбий этика, психология, ишчанлик мулоқоти ва вақтни бошқариш кўникмалари, музокаралар олиб бориш тактикаси, ахборот билан ишлаш технологияси, ҳуқуқ нормаларига шарҳ бериш ва қўллашни ривожлантириш;

судьялик лавозимларига номзодлар стажировка ўташининг сифат жиҳатдан янги тизимини ташкил этиш, шу жумладан илмий-тадқиқот фаолияти ва ўқув жараёни билан узвий боғлиқлигини таъминлаш;

иш юритиш ва танқидий таҳлил қилиш, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланган ҳолда асосланган қарорлар қабул қилиш кўникмаларини ривожлантирадиган интерфаол ўқитиш услубларини таълим жараёнига жорий этиш;

судьялик лавозимларига номзодларни қонунчиликдаги долзарб янгиликлар, мамлакатимиз ва хориждаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда норма ижодкорлиги фаолияти ҳолати ва тенденциялари билан таништириш.


2. 2019 йил 10 январдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилсин:

судьялик фаолиятини амалга ошириш ва судлар ишини ташкил этиш, касбий этика, ишчанлик мулоқоти ва вақтни бошқариш кўникмаларини ўқитишга, суд кадрларининг илмий-таҳлилий ва креатив салоҳиятини шакллантиришга қаратилган, грант асосида судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсларида бир йиллик магистратура таълим дастури бўйича амалга ошириладиган судьялик лавозимларини эгаллаш учун юқори малакали кадрларни тайёрлаш;

касбий билимларни чуқурлаштириш ва суд маъмуриятчилигини юритиш кўникмаларини эгаллашга, шунингдек иш ва бошқарувни ташкил этишнинг инновацион шакл ва услубларини ўзлаштиришга қаратилган, давомийлиги икки ой бўлган, раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун захирада бўлган судьяларни қайта тайёрлаш;

қонунчиликдаги янгиликларнинг мазмун ва моҳиятини етказишга, касбий, жумладан ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш ва қўллаш масалаларига доир кўникма ва қобилиятларни такомиллаштиришга қаратилган, давомийлиги икки ҳафтадан кам бўлмаган, судьялар ва судлар аппарати ходимлари малакасини ошириш.


3. Белгилаб қўйилсинки:

судьялик лавозимларига номзодларни қабул қилиш 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб фақат судьялик лавозими захирасида бўлган шахслар орасидан танлов асосида, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан биргаликда белгиланадиган квоталар бўйича амалга оширилади;

судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсларига қабул қилинган шахслар асосий иш жойи бўйича лавозимидан озод қилинади, бироқ уларнинг эгаллаган лавозими бутун ўқиш даври мобайнида сақланади;

судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курслари тингловчиларига судья ёрдамчисининг бир ойлик меҳнатига ҳақ тўлаш фонди миқдорида стипендия тўланади;

судьялар ва судлар аппарати ходимларининг малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Олий судининг буюртмаси асосида амалга оширилади;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларига ўқиш давомида асосий иш жойи бўйича эгаллаб турган лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланади.


4. Белгилаб қўйилсинки:

судьялик лавозимларига 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб фақат судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсларида ўқишни муваффақиятли тамомлаган шахслар тайинланади;

судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсларида ўқиш дастурини бажармаган ёки таклиф этилган судьялик лавозимини эгаллашни рад этган тингловчилар ўқиш даврида олинган стипендия суммасини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига тўлиқ миқдорда қоплаб беради.

Судьяларни дастлабки муддатга тайинлашнинг амалдаги тартиби 2019/2020 ўқув йили тугагунга қадар сақлаб қолинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Олий суди ва Адлия вазирлигининг:

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби (кейинги ўринларда - Олий мактаб)ни ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказининг 12 та штат бирлигини Олий мактабга ўтказиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.

Белгилансинки, Олий мактаб судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи давлат таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.


6. Белгилаб қўйилсинки:

Олий мактаб Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот марказининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Олий мактабга Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раисининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади;

Олий мактаб директори меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш, тиббий ва транспорт таъминоти шарт-шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосарига, Олий мактаб директорининг ўринбосарлари - Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосарига тенглаштирилади;

Олий мактаб директори лавозими бўйича бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг жамоатчилик асосидаги аъзоси ҳисобланади;

Олий мактаб профессор-ўқитувчилар таркибига Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари учун, Олий мактабнинг бошқа ходимларига - Ўзбекистон Республикаси Олий суди аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади;

Олий мактабнинг махсус унвонлар ва мансаб даражаларига эга бўлган ходимларига Ўзбекистон Республикаси Олий суди учун белгиланган тартибда махсус унвонлар ва мансаб даражалари берилади, кўп йиллик хизматлари учун устамалар ва қўшимча тўловлар тўланади, ушбу шахсларнинг Олий мактабда ишлаган даври махсус унвонлар ва мансаб даражаларини олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади;

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раисига Олий мактаб ходимларига махсус унвонлар ва мансаб даражалари бериш ҳуқуқи берилади;

Олий мактабда ишга жалб қилинган ва малака даражаларига эга бўлган судьялар ва уларга тенглаштирилган шахсларда судья мақоми, барча устамалар ва қўшимча тўловлар, имтиёзлар ҳамда тиббий таъминот шароитлари сақлаб қолинади;

судьялар ва уларга тенглаштирилган шахслар орасидан ишга қабул қилинган ходимларнинг Олий мактабда ишлаган вақти судьялик стажига қўшилади.


7. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг устави 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг профессор-ўқитувчилар таркиби ва бошқарув ходимлари чекланган сони 36 кишидан иборат тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг штат жадвали 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг самарали фаолиятини таъминлаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича "йўл харитаси" 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Олий мактаб директорига Олий мактабнинг тасдиқланган тузилмасига ходимлар белгиланган чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ва Олий суди зиммасига қонун ҳужжатларида назарда тутилган вазифаларни бажариш билан бир қаторда қуйидаги устувор масалаларда Олий мактабни ҳар томонлама ривожлантиришга кўмаклашиш юклансин:

судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув режаларини (дастурларини) ишлаб чиқиш, замонавий таълим технологияларини жорий этиш;

Олий мактаб тингловчилари стажировка ўташи учун зарур шароитларни яратиш;

илмий ишланмалар натижаларини қонун ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига жорий этиш;

судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларининг малакасини ошириш соҳасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш;

Олий мактаб фаолиятини таъминлаш ва ривожлантириш учун бюджетдан ташқари маблағлар, хайрия бадалларини жалб этиш.


9. Олий мактабда бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси билан бирга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Бошқарув, профессор-ўқитувчилар, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларни моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси (кейинги ўринларда - Махсус жамғарма) уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизигача миқдорда ташкил этилсин.

Белгилаб қўйилсинки:

Махсус жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби, шунингдек Олий мактаб ходимларига ҳар ойлик устамалар белгилаш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши билан келишилган ҳолда Олий мактаб кенгаши томонидан белгиланади.


10. Қуйидагилар Олий мактаб фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Олий мактаб томонидан шартнома асосида бажариладиган илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлилий ишлар, таълим ва бошқа хизматлардан тушадиган тушумлар;

хорижий ва халқаро ташкилотларнинг грантлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


11. Олий мактабга судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, адвокатлар, илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари, вазирликлар, идоралар мутахассислари ва бошқа мутахассисларни ўриндошлик тартибда ёки меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларида педагогик фаолиятни амалга оширишга жалб этиш ҳуқуқи берилсин.

Жалб этиладиган мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан белгиланади.


12. Судьялар олий кенгаши ва Олий мактаб уч ой муддатда:

Олий мактабга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин, хусусан, унда тингловчиларнинг ахборот-коммуникация технологиялари ва чет тилларини билиш кўникмалари мавжудлиги зарурий талаб эканлиги назарда тутилсин;

судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш низомини, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан биргаликда Олий мактабни ўқитишнинг замонавий шакл ва услубларини қўллаш кўникмаларига, амалий иш тажрибасига эга бўлган, биринчи навбатда, қайта ташкил этилаётган Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази ходимлари ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази ўтказилган штат бирликларидаги ходимлар орасидан малакали кадрлар билан тўлдирсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Олий мактаб ва Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг асослантирилган ҳисоб-китоблари бўйича 2019 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари параметрларига мазкур қарордан келиб чиқиб, тегишли ўзгартиришлар киритсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига:

ўқитувчилар ва тингловчиларнинг етакчи хорижий таълим ва илмий муассасаларда малака ошириш курсларини ўтиши, стажировка ўташи ва ўқишида Олий мактабга кўмаклашсин;

Олий мактабнинг буюртмалари бўйича Олий мактабнинг ўқув ва илмий жараёнида иштирок этувчи хорижий мутахассислар, профессор-ўқитувчилар таркиби ва илмий ходимларга консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмасдан кириш визалари белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


15. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Олий мактабнинг буюртмалари бўйича Олий мактабнинг ўқув ва илмий жараёнида иштирок этувчи хорижий мутахассислар, профессор-ўқитувчилар таркиби ва илмий ходимларга давлат божи ундирмасдан белгиланган тартибда кўп марталик кириш визаларини расмийлаштириш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек уларни вақтинчалик рўйхатга қўйиш ва вақтинчалик рўйхатда туриш муддатини узайтиришни таъминлаб борсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда мазкур қарор ижросини таъминлаш бўйича Олий мактабнинг ўқув хоналари, кафедралари, ахборот-ресурс маркази ва бошқа биноларини замонавий ускуналар, алоқа ва телекоммуникация воситалари билан жиҳозлашни, шунингдек Олий мактабни мамлакатимизда ва хорижда чоп этилган суд-ҳуқуқ масалаларига оид ўқув, илмий ва услубий адабиёт ва даврий нашрлар билан таъминлашни назарда тутадиган тегишли қарорни қабул қилсин.


17. Олий мактаб Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уйда жойлаштирилсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ўзгартирилаётган Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот марказининг мулкини, жумладан автотранспорт воситаларини Олий мактаб балансига беғараз ўтказсин.


19. Олий мактабга тўртта енгил автотранспорт воситаси ва битта автобусни сақлаш учун лимит белгилансин.


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-2903-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 6-иловага мувофиқ ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин.


22. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Судьялар олий кенгаши билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


21. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 6 январдаги

ПҚ-4096-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши

ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг

ТУЗИЛМАСИ

      







Директор


Кенгаш

















































Ўқув-методик ишлар бўйича директор ўринбосари


Илмий ва ахборот-таҳлилий ишлар бўйича директор ўринбосари



Кадрлар бўлими

1


























Ўқув-методик бўлим

3










Ахборот-техникавий таъминот

ва масофавий ўқитиш бўлими

2


Суд амалиёти муаммоларини ўрганиш маркази

9




















Фуқаролик ҳуқуқи кафедраси

2












Илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўлими

1













Бухгалтерия

2














Иқтисодий ҳуқуқ кафедраси

2












Ахборот-ресурс маркази

1













Девонхона ва архив

2














Жиноят ҳуқуқи кафедраси

2












Халқаро ҳамкорлик бўлими

1













Юрисконсульт

1















Маъмурий ҳуқуқ кафедраси

2













































































Касбий кўникмалар кафедраси

2





























































        

Штат бирликларининг умумий чекланган сони (техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларни ҳисобга олмаган ҳолда) - 36 бирлик, шу жумладан, профессор-ўқитувчилар таркиби - 10 бирлик, бошқарув ходимлар - 26 бирлик.


Изоҳ: техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларнинг сони олий таълим муассасалари учун ўрнатилган нормативларга мувофиқ аниқланади






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 6 январдаги

ПҚ-4096-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши

ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ходимлари

меҳнатига ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ


Лавозим номи

Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари

директор

20

директор ўринбосари

19

кафедра мудири, кафедра профессори

18

кафедра доценти

17

кафедра ўқитувчиси

16

бош бухгалтер

16

бўлим бошлиғи

16

бош мутахассис

14

юрисконсульт

14

етакчи мутахассис

13





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 6 январдаги

ПҚ-4096-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши

ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг

ШТАТ ЖАДВАЛИ

   

Лавозимлар номи

Штат бирлиги сони

Директор

1

Ўқув-методик ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий ва ахборот-таҳлилий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Ўқув-методик бўлим

3

Бўлим бошлиғи

1

Бош мутахассис

1

Етакчи мутахассис

1

Фуқаролик ҳуқуқи кафедраси

2

Кафедра мудири

1

Кафедра ўқитувчиси (профессор, доцент)

1

Иқтисодий ҳуқуқ кафедраси

2

Кафедра мудири

1

Кафедра ўқитувчиси (профессор, доцент)

1

Жиноят ҳуқуқи кафедраси

2

Кафедра мудири

1

Кафедра ўқитувчиси (профессор, доцент)

1

Маъмурий ҳуқуқ кафедраси

2

Кафедра мудири

1

Кафедра ўқитувчиси (профессор, доцент)

1

Касбий кўникмалар кафедраси

2

Кафедра мудири

1

Кафедра ўқитувчиси (профессор, доцент)

1

Суд амалиёти муаммоларини ўрганиш маркази

9

Марказ бошлиғи

1

Бош мутахассис

4

Етакчи мутахассис

4

Илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўлими

1

Бош мутахассис

1

Ахборот-ресурс маркази

1

Бош мутахассис

1

Халқаро ҳамкорлик бўлими

1

Бош мутахассис

1

Кадрлар бўлими

1

Бош мутахассис

1

Ахборот-техникавий таъминот ва масофавий ўқитиш бўлими

2

Бўлим бошлиғи

1

Бош мутахассис

1

Бухгалтерия

2

Бош бухгалтер

1

Бош мутахассис

1

Девонхона ва архив

2

Девонхона мудири

1

Архив мудири

1

Юрисконсульт

1

Жами

36





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 6 январдаги

ПҚ-4096-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши

ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг самарали

фаолиятини таъминлаш ва моддий-техник

базасини мустаҳкамлаш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

N

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Ижро муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ

СУДЬЯЛАР ОЛИЙ МАКТАБИ (КЕЙИНГИ ЎРИНЛАРДА - ОЛИЙ МАКТАБ) ФАОЛИЯТИНИНГ

ТАШКИЛИЙ АСОСЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

1.

Ташкилий масалаларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг қўшма йиғилишини ўтказиш.

Кенгаш қарори

2019 йил

10 январгача

-

Судьялар олий кенгаши, Олий суд

2.

Олий мактабни давлат рўйхатидан ўтказиш.

Рўйхатдан ўтганлиги

ҳақида гувоҳнома

2019 йил

20 январгача

-

Олий мактаб

3.

Олий мактабни, биринчи навбатда қайта ташкил этилаётган Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази ходимлари ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказининг ўтказилган штат бирликлари орасидан юқори малакали кадрлар билан тўлдириш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 мартгача

-

Олий мактаб,

Олий суд

4.

Олий мактабнинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, мансаб йўриқномаларини тасдиқлаш.

Олий мактаб

директорининг буйруғи

2019 йил 1 февралгача

-

Олий мактаб

II. ОЛИЙ МАКТАБНИНГ ЎҚУВ-МЕТОДИК ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

5.

Қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

Олий мактаб магистратурасига қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тўғрисида низом;

судьялар ва судлар аппаратлари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низом;

магистратура, судьялар ва судлар аппаратлари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг ўқув режалари ва дастурлари, шунингдек малакавий талаблар;

профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатини меъёрлаштириш тартиби;

магистратура, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларининг билимини баҳолаш, магистратура тингловчиларининг стажировка ўташи, магистратура тингловчиларини давлат аттестациясидан ўтказиш тартиблари ҳамда магистрлик диссертацияларини тайёрлаш ва ҳимоя қилишга доир талаблар.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 мартгача


-

Олий мактаб,

Судьялар олий кенгаши,

Олий суд, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

6.

Олий мактабнинг ўқув режалари (дастурлари)га киритилган фанлар бўйича ўқув қўлланмалар ва ўқув-методик материалларни тайёрлаш ва нашр қилиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Дастур лойиҳаси

2019 йил

1 мартгача

-

Олий мактаб, Олий суд, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

7.

Олий мактаб фаолиятига замонавий инновацион ўқитиш тизимини жорий этиш, унда, жумладан қуйидагиларни назарда тутиш:

судьялар ва судлар аппаратлари ходимларини видеоконференцалоқа ва бошқа замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда масофавий (электрон) ўқитиш;

ўқитишда имитацион моделлаштириш (далилларни жойида кўздан кечириш, суд мажлислари заллари)дан фойдаланиш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 августгача

Давлат бюджети маблағлари

Олий суд,

Олий мактаб,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

АКТ вазирлиги

8.

Олий мактабнинг Ахборот-ресурс марказини замонавий ўқув, илмий ва бошқа адабиётлар билан жиҳозлаш, шу жумладан маҳаллий ва хорижий ҳуқуқий ва ахборот-таҳлилий нашрларга мунтазам обуна бўлишни таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 февралгача

Давлат бюджети маблағлари

Олий мактаб, Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Молия вазирлиги

III. ОЛИЙ МАКТАБНИНГ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

9.

Одил судловни амалга оширишнинг долзарб муаммолари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни, шу жумладан миллий, хорижий ва халқаро грантларни жалб этган ҳолда амалга ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Чора-тадбирлар дастури

2019 йил

1 февралгача

-

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий мактаб, Олий суд, Судьялар олий кенгаши

10.

Илмий-амалий ҳуқуқий нашрни ташкил этиш ва рўйхатдан ўтказиш, уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан юриспруденция соҳасида асосий илмий-амалий натижаларни нашр қилиш учун тавсия қилинадиган илмий нашрлар рўйхатига киритиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил

1 февралгача

Давлат бюджети маблағлари

Олий мактаб, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Олий суд, Олий аттестация комиссияси

11.

Олий мактабнинг етакчи илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлилий, ҳуқуқий муассасалар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа ташкилотлар билан меморандумлар, ўзаро ҳамкорлик келишувларини тузиш, қўшма дастурларни амалга оширишни назарда тутувчи халқаро ҳамкорлигини ривожлантириш.

Комплекс чора-тадбирлар дастури

2019 йил

1 мартгача

Хорижий ва халқаро ташкилотлар грантлари ҳамда Олий мактабнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий мактаб, Олий суд, Ташқи ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

IV. ОЛИЙ МАКТАБНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

12.

Олий мактабнинг биносини ўз ичига оладиган "Одил судлов саройи" мажмуасини қуришга техник топшириқни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

Техник топшириқ лойиҳаси

алоҳида

графикка мувофиқ

Капитал қўйилмалар лимити

Олий суд, Қурилиш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги

13.

Ажратилган маъмурий бинони таъмирлаш ва тайёрлаш.

Техник топшириқ лойиҳаси

алоҳида

графикка мувофиқ

Капитал қўйилмалар лимити

Қурилиш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Олий мактаб

14.

Олий мактабнинг ўқув жараёнини ва илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш учун ахборот-коммуникация технологияларидан, шу жумладан видеоконференцалоқа ва масофавий таълим усулларидан фойдаланган ҳолда "Электрон таълим" миллий тармоғига улаш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 апрелгача

Давлат бюджети маблағлари

АКТ вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги,

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Молия вазирлиги

15.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ахборот-кутубхона фондига ва етакчи хорижий ахборот-кутубхона ресурслари фондларига доимий ва узлуксиз равишда киришни ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил

1 февралгача,


доимий равишда

Давлат бюджети маблағлари

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Молия вазирлиги,

Олий мактаб

16.

Олий мактабнинг имитацион суд мажлисларини ўтказиш залини, далилларни жойида кўздан кечириш жойини вазиятли машғулотлар ўтказиш учун зарур бўлган ўқитишнинг замонавий инновацион воситалари билан жиҳозлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

алоҳида графикка мувофиқ

Давлат бюджети маблағлари

Судьялар олий кенгаши,

Олий суд, ИИВ, АКТ вазирлиги

17.

Масофавий (электрон) таълимни ташкил этиш ва видеоконференцияларни ўтказиш учун ускуналарни харид қилиш ва ўрнатиш, шунингдек конференцалоқадан фойдаланган ҳолда масофавий таълим, онлайн тестлар ва сўровларни ўтказиш тизимини жорий этишнинг методик ва техник параметрларини, шунингдек тегишли дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

алоҳида графикка мувофиқ

Давлат бюджети маблағлари

Судьялар олий кенгаши, Олий суд, АКТ вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

18.

Олий мактабнинг Ахборот-ресурс марказини замонавий техника, зарур жиҳозлар ва қўшимча воситалар билан жиҳозлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

Олий мактабнинг буюртмасига асосан

Давлат бюджети маблағлари

АКТ вазирлиги, Олий мактаб, Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Молия вазирлиги

19.

Хорижий тажриба ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш учун зарур бўлган, хусусан, "West Law", "Lexis Nexis" ва бошқа халқаро ҳуқуқий-маълумот тизимининг дастурий маҳсулотларини (маълумотлар базаларини) харид қилиш ва келгусида янгилаб бориш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 августгача,



доимий равишда

Давлат бюджети маблағлари

Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Молия вазирлиги

20.

Олий мактабга "Ўзбектелеком" АК билан тендер (танлов) ўтказмасдан шартнома тузиш ва уни кейинги муддатларга мустақил узайтириш ҳуқуқини бериш орқали Олий мактабни юқори тезликдаги Интернет (сониясига 30 мегабитдан кам бўлмаган, unlimited) тармоғига улашни, шунингдек ички локал тармоқни ташкил этишни таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 мартгача,


доимий равишда

Давлат бюджети маблағлари

АКТ вазирлиги, Олий мактаб, Молия вазирлиги

21.

Олий мактабнинг расмий Интернет сайтини ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини яратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 мартгача

Давлат бюджети маблағлари

Олий мактаб, АКТ вазирлиги, Молия вазирлиги

22.

Олий мактаб буюртмаларига асосан хизмат ва махсус автотранспорт воситалари учун зарур ҳажмдаги автобензин ва дизель ёқилғисини белгиланган тартибда ажратилиши ва харид қилиниши орқали Олий мактабнинг автотранспорт воситаларини босқичма-босқич янгилаш.

Комплекс чора-тадбирлар

2019 йил

15 январгача

Давлат бюджети маблағлари

Олий мактаб, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзавтосаноат" АЖ, "Ўзбекнефтгаз" АЖ





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 6 январдаги

ПҚ-4096-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши фаолиятини моддий-техника ва молиявий жиҳатдан таъминлаш тўғрисида"ги ПҚ-2951-сон қарорининг 1-банди учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот марказининг директори" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби директори" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги "Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-3240-сон қарорида:


а) 4-банди иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази (кейинги ўринларда - Марказ) директори" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби (кейинги ўринларда - Олий мактаб) директори" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-банддаги "Марказ" сўзи "Олий мактаб" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 7 январь


"Халқ сўзи", 2019 йил 8 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 14 январь, 1-2-сон, 14-модда