Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги академик лицейлар тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.01.2019 й. 9-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 9 январдаги

9-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

тизимидаги академик лицейлар тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги академик лицейларнинг (кейинги ўринларда академик лицейлар деб аталади) мақоми, мақсади ва вазифаларини, ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ҳамда таълим муассасасини бошқариш тартибини белгилайди.


2. Академик лицейлар ўқувчиларни келгусида олий таълим муассасаларида ўқишини давом эттиришларини назарда тутадиган давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурлари талабларига мувофиқ равишда ўқув-тарбия жараёнини амалга оширадиган давлат таълим муассасаси ҳисобланади.


3. Академик лицейлар юридик шахс ҳисобланади, ўз уставига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилик бўлинмасида шахсий ғазна ҳисобрақамига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, штампга, бланкаларга эга бўлади.


4. Академик лицейлар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, ушбу Низомга, шунингдек, ўз уставига амал қилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ўз тизимидаги академик лицейларга умумий раҳбарлик қилади, уларни ташкилий, мутахассис кадрлар билан таъминлаш ва уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чораларини кўради ҳамда фаолиятини назорат қилади.

Ўзбекистон давлат консерваторияси академик лицейларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун уларга зарур амалий ёрдам кўрсатади.



2-БОБ. АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАРНИНГ

МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


6. Ўқувчиларни мутахассислик фанларидан чуқурлаштирилган ҳолда ўқитиш, уларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топишини ҳамда маънавий ривожланишини таъминлаш ҳамда уларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш академик лицейлар фаолиятининг мақсади ҳисобланади.


7. Қуйидагилар академик лицейларнинг вазифалари ҳисобланади:

маданият ва санъат йўналишида ўқувчиларни мутахассислик фанларидан чуқурлаштирилган ва давлат таълим стандарти талабларига мувофиқ сифатли ўқитишни ташкил этиш;

ёшларнинг изчил интеллектуал, маданий ва маънавий-ахлоқий камол топишига бўлган эҳтиёжини қондириш, уларни она-Ватанга, юксак фуқаролик ҳамда инсонийлик фазилатларига, миллий ғояларга, ўз халқининг маънавий-тарихий ҳамда умумбашарий қадриятларига садоқат руҳида тарбиялаш, мустақил дунёқараш ва фикрлашга эга бўлган маънавий бой ва ҳар томонлама етук шахсни шакллантириш.



3-БОБ. ЎҚУВ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Академик лицейларнинг келгусида ўқувчиларни олий таълим муассасаларига ўқишга киришлари учун мақсадли тайёрлашни назарда тутадиган намунавий таълим жараёни давлат таълим стандартларига асосан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ ташкил этилади.

Академик лицейларнинг таълим йўналишлари тегишли олий таълим муассасалари берган таклифларга биноан, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан белгиланади.


9. Академик лицейларда ўқиш ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида олиб борилади.

Академик лицейларда ўқитиш икки йил муддат билан кундузги шаклда амалга оширилади. Академик лицейлар таълим йўналишлари хусусиятига кўра, мутахассислик фанларининг амалий машғулотлари кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда ҳамда якка (индивидуал) тартибда олиб борилади.

Академик лицейларнинг гуруҳларидаги ўқувчилар сони 26 нафаргача этиб белгиланади.


10. Ўқув режа ва фан дастурларини ишлаб чиқиш, ўқув-тарбиявий ишлар ҳамда ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишнинг бошқа масалалари давлат талабларидан келиб чиқиб, академик лицейларда ўқитишнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда белгиланади.


11. Ўқувчиларнинг касбий қизиқишлари ва маҳоратини ҳамда маданият ва санъат соҳасида олган бошланғич билим ва кўникмаларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда асосий эътибор уларнинг профессионал даражасини оширишга қаратилади.


12. Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотлар ўтказишнинг турли замонавий шакллари ва интерфаол усулларидан фойдаланилади. Таълим беришда ўқув жараёнини маданият, санъат ва мусиқа муассасаларининг ижодий жамоалари билан боғлашга доир ташкилий, илмий-методик ишлар олиб борилади.


13. Академик лицейларда ўқувчилар билимини баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланадиган баҳолаш мезонлари асосида амалга оширилади.

Ўқув йили якунлангандан кейин академик лицейлар ўқувчиларини ҳар бир босқичда ўзлаштириш ва ижодий имтиҳон натижалари бўйича юқори курсга ўтказиш тўғрисида педагогик кенгашда қарор қабул қилинади. Ўқувчиларни кейинги босқичга ўтказиш академик лицей директорининг буйруғи билан амалга оширилади.


14. Тегишли олий маълумотга, касбий тайёргарликка ва юксак ахлоқий сифатларга эга бўлган шахслар академик лицейда педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Академик лицейларга ўқитувчилар танлов асосида ишга қабул қилинади.

Академик лицейларда умумтаълим ва ижтимоий гуманитар фанлар бўйича малакали педагог кадрлар ўқитувчилик лавозимига тайинланади.

Маданият ва санъат йўналишидаги олий таълим муассасаларини тамомлаган бакалавр ва магистр даражасига эга бўлган мутахассис-педагоглар тегишли касблари бўйича махсус фанлар ўқитувчиси лавозимига тайинланади.

Олий маълумотли бакалавр даражасидаги мутахассисларга, истисно тариқасида (мутахассислар билан таъминлангунга қадар), концертмейстерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат берилади.


15. Академик лицей ўқитувчиларининг ўқув-педагогик юкламаси, концертмейстерларнинг ўқув юкламаси ҳажми Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги томонидан белгиланади.


16. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги ўқитувчилар ҳамда концертмейстерларнинг педагогик, касбий ва психологик маҳоратини доимий такомиллаштириш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш учун масъул ҳисобланади.



4-БОБ. АКАДЕМИК ЛИЦЕЙГА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


17. Академик лицейга ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тегишли олий таълим муассасаларининг таклифларига кўра шакллантириладиган ҳар йилги квоталар доирасида амалга оширилади.


18. Академик лицейларга умумтаълим муассасаларининг 9-синфини тамомлаганлик тўғрисидаги шаҳодатномага ҳамда мусиқа ва санъат мактабларини тамомлаганлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлган ўқувчилар мазкур Низомга асосан ижодий синовлар орқали ўқишга қабул қилинади.

Р. Глиэр ва В. Успенский номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейларининг мактаб бўғинига ўқувчиларни қабул қилиш тегишли равишда 1 ва 5-синфлардан ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлар ўқувчиларини ўқишга қабул қилиш тартибига мувофиқ амалга оширилади.


19. Академик лицей раҳбарияти томонидан ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан камида 1 ой олдин танлов йўналишлари ва ижодий синов шартлари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги расмий веб-сайтларида, оммавий ахборот воситаларида (республика, вилоят ва туман (шаҳар) миқёсида) эълон берилади.


20. Академик лицейларга ҳужжатлар ҳар йили 20-30 июнь кунлари мобайнида қабул қилинади.


21. Танловда иштирок этиш учун ўқувчилардан қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:

академик лицей директори номига ариза;

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

умумтаълим муассасаларининг 9-синфини тамомлаганлик тўғрисидаги шаҳодатнома;

болалар мусиқа ва санъат мактабини тамомлаганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

086-У ва 0-63 шакллар бўйича тиббий маълумотнома;

3х4 ҳажмдаги 6 та фотосурат;

таълим йўналиши бўйича ўқувчининг истеъдоди ва иқтидорини кўрсатувчи ишларидан (агар улар мавжуд бўлса) намуналар (диплом, фахрий ёрлиқ, фотосурат ҳамда бошқа ижодий ишлар намуналари).


22. Академик лицейларга ижодий синовлар ҳар йили 10-20 июль кунлари оралиғида ўтказилади.


23. Академик лицейларда ҳар бир янги ўқув йили учун ҳужжатларни қабул қилиш, расмийлаштириш ҳамда тегишли таълим йўналишлари бўйича ижодий синовлар ўтказиш ва ота-оналарнинг мурожаатларини кўриб чиқиш учун комиссия (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) тузилади.

Комиссия таркиби Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан келишилган ҳолда академик лицей директори томонидан тасдиқланади.

Комиссия таркиби 7 нафардан кам бўлмаган тоқ миқдорда аъзолардан иборат бўлиб, унга таълим муассасаси директори, тегишли бўлим мудири ҳамда таълим муассасасининг педагог ходимлари киритилади.

Академик лицей директори комиссия раиси ҳисобланади.


24. Комиссиянинг иш фаолиятини режалаштириш, мувофиқлаштириш ва ҳисоботларни юритиш бўйича масъул котиби, академик лицей раҳбарияти тавсиясига биноан, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланади.


25. Комиссия ҳар бир таълим йўналиши бўйича ўқувчиларнинг касбий маҳорати ва лаёқатини, бошланғич тайёргарлиги даражасини аниқлаштиришда ижодий синов шартларига асосланади. Ушбу шартларни амалда қандай бажаришига қараб, ўқувчига ижодий синов баллари қўйилиб, умумий ўрта таълим ёки болалар мусиқа ва санъат мактабларида олган ўртача баллни қўшган ҳолда умумлаштирилади ва ўқувчи танлаган йўналишига қабул қилинганлиги ёки етарли балл тўпламагани учун қабул қилинмагани ҳақида қарор чиқарилади.


26. Академик лицейни тамомлагандан кейин битирувчиларга белгиланган давлат намунасидаги диплом берилади.



5-БОБ. ИЖОДИЙ СИНОВНИ ЎТКАЗИШ


27. Ижодий синов шартлари соҳа бўйича тажрибага эга бўлган мутахассислар томонидан ҳар бир таълим йўналиши хусусиятини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланади.


28. Ижодий синов кунларининг аниқ муддати комиссия томонидан тасдиқланадиган жадвалда кўрсатилади.


29. Академик лицейларда ижодий синов бошланишидан камида беш кун олдин комиссия томонидан тасдиқланган жадвал асосида ижодий синовлар ўтказиладиган ҳар бир йўналиш бўйича маслаҳат дарслари (консультациялар) ташкил этилади.

Маслаҳат дарслари (консультациялар) жараёнида бажарилган ижодий ишлар ёки савол-жавоблар ижодий синовни баҳолашда эътиборга олинмайди.


30. Ўқувчилар комиссия томонидан шакллантирилган рўйхат асосида ижодий синовларга киритилади. Узрсиз сабабларга кўра ижодий синовларга келмаган ўқувчилар учун қўшимча синовлар ўтказилмайди.


31. Ўқувчиларга ижодий синовлар ўтказиладиган бинога ўзи билан мусиқа асбоби, тегишли махсус кийим ёки реквизит, ижодий ишни бажаришга зарур бўладиган анжомлар олиб кириши учун рухсат этилади.


32. Ижодий синовлар академик лицейда ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида ўтказилади.


33. Ўтказилган ижодий синовнинг барча босқичида қўйилган баллар умумлаштирилиб, ўқувчининг муайян йўналиш бўйича маҳорати ва лаёқати, бошланғич тайёргарлиги даражасига умумий баҳо (балл) чиқарилади. Ижодий синов умумий максимал 100 баллик тизим асосида баҳоланади.


34. Ижодий синовлар бўйича юқори натижа кўрсатган ўқувчилар баллар рейтинги кетма-кетлиги бўйича белгиланган квотага мувофиқ ўқишга қабул қилинади.

Нуфузли халқаро (I, II, III ўринлар) ва республика (I ўрин) миқёсидаги танловлар ғолиблари белгиланган квота доирасида имтиёзли равишда ўқишга қабул қилинади.


35. Ўқувчиларнинг ижодий синовлардаги кўрсаткичлари тенг бўлиб қолган ҳолатларда қуйидагилар биринчи навбатда ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлади:

ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган, чин етим, ногиронлиги бўлган болалар;

вилоят ёки шаҳар миқёсидаги танловлар ғолиби бўлган ўқувчилар.


36. Ижодий синовларнинг якуний натижалари ижодий синовлар якунлангандан сўнг 3 кун мобайнида комиссия томонидан эълон қилинади.


37. Ижодий синовлардан ўтмаган ўқувчиларнинг ҳужжатлари, ўқувчининг ота-онасини (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни) хабардор қилган ҳолда, фарзанди таълим оладиган умумтаълим мактаби маъмуриятига ҳудудий халқ таълими бўлимлари орқали қайтарилади.


38. Ижодий синовлар натижаларидан норози бўлган ўқувчилар синов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида таълим муассасасида белгиланган тартибда тузиладиган апелляция комиссиясига мурожаат қилишлари мумкин.


39. Ижодий синовлардан муваффақиятли ўтган ўқувчилар синов ўтказилган йилнинг 25 августига қадар ихтисослаштирилган мактаб директори буйруғи асосида ўқувчилар сафига қабул қилинади.



6-БОБ. АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАРНИ БОШҚАРИШ


40. Академик лицейларга Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.

Академик лицейлар директорларининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан келишилган ҳолда академик лицей директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.


41. Директор:

академик лицейлар фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

ўқувчиларнинг сифатли ўқитилиши ва тарбияланиши, ўқув режалари ва дастурларининг бажарилиши, академик лицейларнинг ўқув-методик ва молиявий-хўжалик фаолияти учун жавоб беради;

ходимлар ва ўқитувчиларни ишга қабул қилади ва ишдан озод қилади;

белгиланган штатлар жадвалига асосан ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида педагог ходимларнинг тарификация бўйича рўйхатларини Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлайди.

Директор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин.


42. Академик лицейларда ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этиш ва такомиллаштиришга кўмаклашадиган коллегиал орган ҳисобланадиган педагогик кенгаш ташкил этилади.

Педагогик кенгашнинг вазифалари ва функциялари академик лицейлар уставида белгиланади.


43. Академик лицейларнинг директори ва директор ўринбосарлари малака талабларида, меҳнат шартномаси (контракт)да ва академик лицейлар уставида назарда тутилган ўз функционал вазифаларини бажариши юзасидан масъулдирлар.


44. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг академик лицейларни бошқариш бўйича вазифалари ҳисобланади:

академик лицейнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш ва назоратни ташкил этиш, ташкилий-кадрлар ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда академик лицейларнинг ўқув режалари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш, ўқитишнинг замонавий шакл ва усулларини, педагогик ва ахборот- коммуникация технологияларини кенг жорий этиш;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Бадиий академияси билан биргаликда ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этиш, ўқитишнинг замонавий шакл ва усулларини, педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, ўқувчиларга глобал ахборот-ҳуқуқий ва таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини яратиш;

академик лицейларга ўқишга қабул қилиш комиссиялари фаолиятини ташкил этиш, якуний давлат аттестациясини ташкил этиш ва академик лицейлар битирувчиларига давлат намунасидаги дипломлар бериш.



7-БОБ. АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАР ФАОЛИЯТИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК

ТАЪМИНЛАШ


45. Академик лицейлар фаолиятини молиялаштириш қонун ҳужжатларига мувофиқ қуйидагилар ҳисобига амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари;

таълим хизматлари кўрсатишдан, илмий-педагогик, ишлаб чиқариш ва академик лицейларнинг уставидаги вазифаларига мувофиқ бўлган фаолиятнинг бошқа турларидан олинган даромадлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

хорижий давлатлар халқаро молия ташкилотларининг кредитлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


46. Академик лицейлар ўз маблағларидан қонун ҳужжатларига ҳамда ўз уставига мувофиқ фойдаланади.


47. Академик лицейларнинг мол-мулки асосий фондлар, айланма маблағлар, молиявий ресурслар, академик лицейларнинг мустақил балансида акс этган бошқа моддий қийматликлардан иборат бўлади.


48. Академик лицейларнинг ўқув, лаборатория хоналари ва бошқа объектларини жиҳозлаш давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ, таълим жараёнини моддий-техник таъминлашнинг намунавий нормативларида белгиланади.


49. Академик лицейларнинг маъмурий-хўжалик ва педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш академик лицейларнинг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш меъёрлари асосида амалга оширилади.


50. Академик лицейлар белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, статистика ва бухгалтерия ҳисоботларини юритади.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


51. Мазкур Низомни қўллаш билан боғлиқ равишда юзага келадиган келишмовчиликлар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.


52. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган академик лицей раҳбарлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.


53. Академик лицейлар белгиланган тартибда ташкил этилади, қайта ташкил этилади ва тугатилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 9 январь








































Время: 0.0162
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск