ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Аҳолининг жисмоний маданияти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.01.2019 й. 6-сон "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.01.2019 й.

N 6




ДАВЛАТ ВА ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ

ОРГАНЛАРИ ҲАМДА МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ

ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ

ЖИСМОНИЙ  ТАРБИЯ  ВА  СПОРТ  БИЛАН

МУНТАЗАМ ШУҒУЛЛАНИШИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сон Фармонига мувофиқ мамлакатимизнинг барча ҳудудларида оммавий спортнинг инсон ҳаётидаги муҳим аҳамияти, унинг жисмоний ва маънавий соғломликнинг асоси эканлигини тарғиб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишини ташкил этиш чора-тадбирларини амалга оширганлиги учун ушбу ташкилотлар раҳбарларини рағбатлантириш мақсадида ҳар йили танлов ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишини ташкил этиш чора-тадбирларини амалга оширганлиги учун ушбу ташкилотлар раҳбарларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича масъул ҳисобланади;

танлов ғолибларини тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари "Спорт" махсус ҳисоб рақами маблағлари ҳисобидан қопланади.

4. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига бир ой муддатда:

танловнинг ўтказилишини таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирларни белгилаш;

танлов ғолибларига топшириладиган сертификат намуналарини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифалари юклансин.


5. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига танловнинг мазмун ва моҳияти, шунингдек, уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Р. Сариев, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 7 январь










































Время: 0.1432
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск