ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнатга ҳақ тўлаш / Алоҳида соҳаларда ва алоҳида корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.01.2019 й. 12-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 9 январдаги

12-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф

муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни

моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом қуйидаги ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди:

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб аталади) марказий аппарати, унинг ташкилий тузилмасига кирадиган, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган ҳудудий бўлинмалари ва ташкилотларининг (кейинги ўринларда бюджет ташкилотлари деб аталади) ходимлари;

Давлат экология қўмитаси тизимига кирадиган хўжалик ҳисобидаги давлат унитар корхоналари ва давлат муассасалари (кейинги ўринларда бюджет ташкилоти бўлмаган ташкилотлар деб аталади) ходимлари.


2. Бюджет ташкилотлари ва бюджет ташкилоти бўлмаган ташкилотлар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, шунингдек, қўшимча меҳнат кафолатлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига, ушбу Низомга, бошқа қонун ҳужжатларига, жамоа шартномасига, шунингдек, бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:

лавозим маошлари (тариф ставкалари);

лавозим маошларига қўшимчалар ва устамалар;

меҳнатнинг якуний натижаларига кўра белгиланадиган мукофотлар.


3. Бюджет ташкилоти бўлмаган ташкилотлар ходимларининг лавозим маошларига қўшимчалар ва устамалар, шунингдек, мукофотлар мазкур ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан молиявий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда белгиланган тартибда белгиланади.



2-БОБ. ЛАВОЗИМ МАОШЛАРИНИ

(ТАРИФ СТАВКАЛАРИНИ)

БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ


4. Бошқарув ходимларининг, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларнинг лавозим маошлари, шунингдек, ишчиларнинг тариф ставкалари қонун ҳужжатларига мувофиқ Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткаси асосида белгиланади.

Ходимнинг лавозим маоши белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ягона тариф сеткасининг тегишли разряди тариф коэффициентига кўпайтириш йўли билан аниқланади.

Соатбай тариф сеткаси миқдори ходимнинг лавозим маошини (тариф ставкасини) беш кунлик иш ҳафтаси асосида, иш вақти нормал давом этган тақдирда иш соатларининг ўртача ойлик миқдорига бўлиш йўли билан аниқланади.


5. Штат жадвалини шакллантиришда иш касблари (мутахассисликлар) бўйича малака разрядлари Вазирлар Маҳкамасининг "Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 4 октябрдаги 795-сон қарорига мувофиқ талаб этиладиган малакадан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


6. Ходимларнинг лавозим маошлари қуйидаги ҳолатларда ўзгартирилади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори оширилганда;

ходим ушбу ташкилотда бошқа лавозимга ўтганда ёки ходимга юқори малака разряди берилганда.



3-БОБ. ҚЎШИМЧАЛАР ВА УСТАМАЛАР


7. Бюджет ташкилотлари ходимларига меҳнат тўғрисидаги қонунларга мувофиқ экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида узоқ муддат ишлаганлик учун лавозим маошига фоиз миқдорида ҳар чоракда қуйидаги миқдорларда устамалар тўланади (тўлаш шартлари ва тартиби норматив ҳужжатлар билан белгиланади):

    

Иш стажи

Устамалар миқдорлари

(лавозим маошига нисбатан фоиз ҳисобида)

3 йилдан 5 йилгача

30

5 йилдан 10 йилгача

40

10 йилдан 15 йилгача

60

15 йилдан ортиқ

80

8. Бюджет ташкилоти бўлмаган ташкилотлар ходимларига ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан лавозим маошига қуйидаги қўшимчалар ва устамалар белгиланиши мумкин:

касбларни (лавозимларни) қўшиб бажарганлик ва хизмат кўрсатиш ҳудудини кенгайтирганлик учун - амалда бажарилган ишлар учун;

дам олиш ва байрам кунларида ишлаганлик учун - соатбай тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда икки баравар миқдорда;

узоқ муддат ишлаганлик учун лавозим маошига фоизлар ҳисобида - ҳар чоракда ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган миқдорларда ва шартларда.


9. Узлуксиз иш стажи:

ташкилотлар тугатилганлиги (қайта ташкил этилганлиги) ёки штат қисқаргани ёхуд доимий яшаш жойи ўзгарганлиги сабабли ташкилотлардан ишдан бўшаган кундан бошлаб уч ойдан кечикмай ишга кирганда;

ўз хоҳишига кўра (узрли сабаб бўйича), шу жумладан, эри ёки хотинининг яшаш жойи ўзгариши муносабати билан (кўчиш вақти бир ойлик муддатга киритилмайди) ташкилотлардан ишдан бўшаган кундан бошлаб бир ойдан кечикмай ишга кирганда ҳисобланади.



4-БОБ. БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ

ХОДИМЛАРИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА

УЛАРГА МОДДИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


10. Бюджет ташкилотлари ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш Давлат экология қўмитасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси ҳамда Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


11. Бюджет ташкилотлари ходимларини мукофотлаш қуйидаги тартибда белгиланиши мумкин:

байрам кунларида - Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги куни, Конституция куни, 8-март куни, Наврўз, Янги йил, диний байрамларда ("Рўза ҳайит" (Ийд-ал-Фитр) ва "Қурбон ҳайит" (Ийд-ал-Адҳа) ходимларни ойлик лавозим маошининг бир баробари миқдорида рағбатлантириш;

марказий аппарат ва ҳудудий бошқармаларнинг хизмат вазифаларини сидқидилдан ва самарали бажариб келаётган юқори малакали, ташаббускор ходимларига шахсий устамалар;

йил якунлари билан алоҳида ташаббускор ва юқори малакали ходимларни, шунингдек, ходимнинг нафақага чиқиши муносабати билан қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаш;

давлат мукофотлари, фахрий ёрлиқлар билан тақдирланганлиги учун ойлик иш ҳақининг бир бараваригача рағбатлантириш.

Шунингдек, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бузилиши ҳолатларини аниқлаган ходимларга юридик ва жисмоний шахслардан ундирилган жарима ва зарарни қоплашдан тушган пул маблағлари суммасининг 15 фоизи миқдорида мукофот пули тўланади.


12. Мукофотларнинг аниқ миқдорларини белгилаш учун Давлат экология қўмитасида бюджет ташкилотлари ходимларини мукофотлаш тартибини белгилаш комиссияси (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) ташкил этилади.

Комиссия Давлат экология қўмитаси раисининг қарори билан 6 нафардан иборат таркибда шакллантирилади: раис (комиссия раиси), бош бухгалтер, кадрлар бўлими бошлиғи, юридик бўлим бошлиғи, меҳнат жамоаси ва касаба уюшма қўмитаси вакиллари.

Комиссия қарори кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва тегишли баённома билан расмийлаштирилади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


13. Бюджет ташкилотлари ходимларига қуйидагилар тўланади:

йўлкира ва овқатланиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда ҳар ойлик компенсация;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваригача миқдорда бир йўла моддий ёрдам;

алоҳида ҳолатлар (узоқ муддат касаллик, оила аъзосининг вафоти, никоҳ тузиш ва бошқалар) муносабати билан икки лавозим маошидан ошмайдиган миқдорда бир йўла моддий ёрдам.

Шу билан бирга, Давлат экология қўмитаси томонидан белгиланган тартибда:

уй-жой билан таъминланмаган ходимларга амалдаги сарф-харажатлар доирасида уй-жойни ижарага бериш шартномасига мувофиқ уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ижара тўловининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик компенсация тўловлари;

алоҳида заруратга кўра ходим (юбилей саналарида, бахтсиз ҳодиса юз берганда, соғлиғини тиклаш учун, молиявий ҳолатининг оғирлиги ва бошқа шу каби ҳолатларда) ходим ойлик иш ҳақининг ўн бараваригача моддий ёрдам;

ходимларнинг фарзандлари учун дам олиш ва соғломлаштириш оромгоҳлари йўлланмалари қийматининг 50 фоизи миқдорда касаба уюшмаси маблағларидан;

ходимларга тижорат банклари ипотека кредитлари ҳисобга сотиб олинадиган якка тартибдаги уй-жой ёки кўп квартирали уйлардаги квартира қийматининг 25 фоизи миқдорида фоизсиз ва қайтариш шарти билан дастлабки бадал суммалари қоплаб берилиши мумкин.


14. Бюджет ташкилотлари ходимларини мукофотлаш ҳамда моддий рағбатлантириш тўловларини ажратишнинг тартиби ва қўшимча меҳнат кафолатлари жамоа шартномалари ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.



5-БОБ. БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТИ БЎЛМАГАН

ТАШКИЛОТЛАР ХОДИМЛАРИНИ МУКОФОТЛАШ

ВА УЛАРГА МОДДИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


15. Бюджет ташкилоти бўлмаган ташкилотлар ходимларини мукофотлаш ташкилот бўйича белгиланган асосий кўрсаткичлар бажарилганда, шунингдек, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга, харажатларни камайтиришга ва ишлаб чиқаришнинг ички захираларидан фойдаланишга йўналтирилган тадбирлар ўз вақтида бажарилганда ҳамда кутилаётган самарага эришилганда ҳисобот давридаги ишларнинг натижалари бўйича амалга оширилади.

Ўзининг функционал вазифаларини ўз вақтида, сифатли бажариш ва ташкилот фаолияти натижаларига шахсий улуш қўшиш хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар ходимларига мукофотлар белгилаш учун асосий кўрсаткичлар ҳисобланади. Бюджет ташкилоти бўлмаган ташкилотлар ходимларини мукофотлашнинг аниқ кўрсаткичлари тегишли ташкилотлар раҳбарлари томонидан касаба уюшма қўмитаси билан келишган ҳолда белгиланади.


16. Бюджет ташкилоти бўлмаган ташкилотлар ходимларини мукофотлаш ва уларга белгиланадиган қўшимча ва устама тўловлар миқдорлари тегишли ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан молиявий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


17. Бюджет ташкилоти бўлмаган ташкилотлар ходимларига моддий ёрдам тўлаш ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган шартларда амалга оширилади.



6-БОБ. ХОДИМЛАРНИ МОДДИЙ

РАҒБАТЛАНТИРИШНИ ТАЪМИНЛАШ

ЮЗАСИДАН МАСЪУЛИЯТ


18. Бюджет ташкилотларининг ва бюджет ташкилоти бўлмаган ташкилотларнинг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари ходимлар меҳнатини нормалаш ва ҳисобга олишнинг ташкил этилиши, лавозим маошлари ва тариф ставкаларининг тўғри белгиланганлиги, ушбу Низомда назарда тутилган қўшимчалар, устамалар ва мукофотлар тўғри ҳисоблаб чиқилганлиги учун шахсан жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 9 январь













































Время: 0.1975
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск