Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

Марказий банк Бошқарувининг 15.12.2018 й. 39/21-сон "Тижорат банкларига жисмоний шахслардан нақд чет эл валютасини сотиб олиш учун Марказий банк томонидан мадад пуллари бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 08.01.2019 й. 2912-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.01.2019 й.

N 2912-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

15.12.2018 й.

N 39/21


ҚАРОРИ



Тижорат банкларига жисмоний шахслардан нақд

чет эл валютасини сотиб олиш учун Марказий банк

томонидан мадад пуллари бериш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 12 августдаги 19/2-сон қарори (рўйхат рақами 2912, 2017 йил 16 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 33-сон, 867-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларига жисмоний шахслардан нақд чет эл валютасини сотиб олиш учун Марказий банк томонидан мадад пуллари бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                   М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банкларига жисмоний шахслардан нақд

чет эл валютасини сотиб олиш учун Марказий банк

томонидан мадад пуллари бериш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 6-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 1518, 2005 йил 26 октябрь)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 3003, 2018 йил 1 май)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 8-банд "б" кичик бандининг иккинчи хатбошисидаги "Пул муомаласини тартибга солиш ва мониторинг бошқармаси бошлиғи, Эмиссия-касса амалиётлари бўлими (бошқармаси)" деган сўзлар "Нақд пул муомаласини ташкил этиш бошқармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 18-банднинг биринчи хатбошисидаги "Эмиссия-касса операциялари бўлими (бошқармаси)га" деган сўзлар "Нақд пул муомаласини ташкил этиш бошқармасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 24 ва 27-бандлардаги "Пул муомаласини тартибга солиш ва мониторинг бошқармаси" деган сўзлар "Нақд пул муомаласини ташкил этиш бошқармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 8 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 14 январь, 1-2-сон, 22-модда








































Время: 0.1359
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск