ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Маълумот ахборотлар / 2. Солиқ тўловчининг тақвими / 2019 й. /

Февраль

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

2019


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



ФЕВРАЛЬ

ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):

5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 160

6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 160

36 соатли иш ҳафтасида - 144


ИШ КУНЛАРИ СОНИ:

5 кунлик иш ҳафтасида - 20

6 кунлик иш ҳафтасида - 24

5

- 2019 йилнинг январь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 188-модда, биринчи қисм.

      

    


10

*********

- 2019 йилнинг феварль ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни*

   


Солиқ кодекси, 164-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар;

             

- 2018 йилнинг январь ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 239-модда; 240-модда, биринчи қисм;

             

- 2019 йилнинг февраль ойи учун мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни**


Солиқ кодекси, 271-модда, бешинчи қисм;

             

- ер солиғи йиллик суммасининг 1/12 қисмини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 286-модда, биринчи қисм;

             

- 2018 йилнинг январь ойи учун бозорлар ва устав фондида (устав капиталида) давлат улуши камида 51%ни ташкил этган савдо мажмуалари олган даромадлари ва бюджетга маблағлар ўтказгани тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 387-модда, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар.

             

      

14

- 2019 йилнинг январь ойи учун Халқ банкига жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи ходимларнинг ШЖБПҲга бадаллари реестрини тақдим этишнинг сўнгги куни

ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисида низомнинг 16-банди; МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 10-банди.

    

15

- 2018 йил учун йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни****

АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низомнинг 4-банди;

       

- 2018 йилнинг IV чораги учун фойда солиғининг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни****, *****

      

Солиқ кодекси, 163-модда, иккинчи қисм; 164-модда, олтинчи қисм; 165-модда, тўртинчи қисм; 942-сон Низомнинг 1-4-бандлари;

   

- 2018 йилнинг IV чораги учун ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни****



Солиқ кодекси, 187-модда, 2-банди; 942-сон Низомнинг 1-4-бандлари;

   

- 2018 йилнинг декабрь ойи учун, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан эса 2018 йилнинг IV чораги учун ҚҚСнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни****

     


эски таҳрирдаги Солиқ кодекси, 225-модда, биринчи қисм, 226-модда, биринчи қисм; 942-сон Низомнинг 1-4-бандлари;

   

- 2018 йилнинг IV чораги учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва 2018 йилнинг декабрь ойи учун солиқни тўлаш, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан эса 2018 йилнинг IV чораги учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни****


эски таҳрирдаги Солиқ кодекси, 247-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар; 942-сон Низомнинг 1-4-бандлари;

- 2018 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни****, ******

   


Солиқ кодекси, 263-модда, учинчи қисм; 264-модда, бешинчи қисм; 942-сон Низомнинг 1-4-бандлари;

- 2018 йил учун мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни****

      


Солиқ кодекси, 271-модда, иккинчи ва еттинчи қисмлар; 942-сон Низомнинг 1-4-бандлари;

- 2018 йил учун Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан мол-мулк солиғини тўлашнинг сўнгги куни

   


Солиқ кодекси, 271-модда, ўнинчи қисм;

  

- 2018 йилнинг IV чораги учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни

   


Солиқ кодекси, 304-модда, учинчи қисм; 942-сон Низомнинг 1-4-бандлари;

- 2018 йилнинг декабрь учун ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўловларни тўлашнинг сўнгги куни****


эски таҳрирдаги Солиқ кодекси, 310-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар; 942-сон Низомнинг 1-4-бандлари;

- 2018 йилнинг декабрь учун Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китобни тақдим этиш, шунингдек чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш корхоналари томонидан қўшимча ҳисобланган тўловларни тўлашнинг сўнгги куни

  


АВ томонидан 23.02.2011 йилда 2200-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 13, 14-бандлари;

- 2018 йилнинг IV чораги учун давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ҳамда 2018 йилнинг декабрь ойи, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан эса 2018 йилнинг IV чораги учун учун ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни****

  


Солиқ кодекси, 315-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар; 942-сон Низомнинг 1-4-бандлари;

    

- 2018 йилнинг IV чораги учун ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобини тақдим этиш ва 2017 йилнинг декабрь ойи учун, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан эса 2017 йилнинг IV чораги учун ягона солиқ тўловини тўлашнинг сўнгги куни****

    


Солиқ кодекси, 360-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар; 942-сон Низомнинг 1-4-бандлари;


2018 йилнинг IV чораги учун асосий фаолият тури ҳисобот чорагининг якуни бўйича чакана савдо ҳисобланган юридик шахслар томонидан ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан Ягона солиқ тўловининг маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни

      


АВ томонидан 4.04.2013 йилда 2449-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди;

     

- 2018 йилнинг IV чорагида ер участкаларининг майдони ўзгарган юридик шахслар томонидан Ягона солиқ тўлови энг кам миқдорининг аниқлаштирилган маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни;

- 2018 йилнинг IV чораги учун ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда юридик шахслар томонидан Ягона солиқ тўловининг маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни

   


АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5, 13-бандлари;

    

- 2018 йил учун Ишлатиб келинаётган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналар учун тўлов маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этиш ҳамда тўловни амалга оширишнинг сўнгги куни


АВ томонидан 21.02.2011 йилда 2199-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ишлатиб келинаётган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналар учун тўловни ундириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10, 11-бандлари.


   

24

*********

- 2019 йилнинг январь ойи учун табиий газга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1909-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12, 13-бандлари.

             


        

25

- 2019 йилнинг январь ойи учун ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни

    


Солиқ кодекси, 187-модда, 2-банд;

    

- 2019 йилнинг январь ойи учун мазкур санагача тўланмаган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 188-модда, биринчи қисм;

   

- 2019 йилнинг январь ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни

     


Солиқ кодекси, 225-модда, биринчи қисм; 226-модда, биринчи қисм; 226-5-модда, биринчи ва учинчи қисмлар;

  

- 2019 йилнинг январь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни

        


Солиқ кодекси, 247-модда, тўртинчи қисм;

       

- 2019 йилнинг январь ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни*******

      


Солиқ кодекси, 264-модда,  учинчи қисм;

      

- 2019 йилнинг январь ойи учун ягона ижтимоий тўловни тўлашнинг сўнгги куни

      


Солиқ кодекси, 310-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар;

      

- 2019 йилнинг январь ойи учун ягона солиқ тўловини тўлашнинг сўнгги куни********

     


Солиқ кодекси, 360-модда,  бешинчи қисм.

  

     

        

*) Ҳисобот давридаги тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан кам бўлган корхоналардан ташқари.


**) Мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни ҳар чоракнинг учинчи ойи 25-кунидан кечикмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.


***) Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ер солиғини тўлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

ҳисобот йилининг 1 сентябрига қадар - йиллик солиқ суммасининг 30%и;

ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар - солиқнинг қолган суммаси.


****) Қуйидагилар бундан мустасно:

йиллик ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар;

молиявий ҳисоботни бир йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий фирмалар ваколатхоналари;

молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартигача тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотлари.


*****) Тўлов манбаида ушлаб қолинадиган юридик шахсларга тўланадиган дивиденд ва фоизларга фойда солиғи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадларидан фойда солиғи бюджетга мазкур тўловларни тўлаш кунидан кечиктирмасдан ўтказилади.


******) Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган (ҳисоб-китобни 15 декабрга қадар тақдим этадиган) қишлоқ хўжалиги корхоналари, республикада доимий муассаса орқали фаолиятни амалга оширадиган Ўзбекистон норезидентлари, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар (ҳисоб-китобни 25 январга қадар тақдим этадилар) ва солиқни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 майига қадар тўлайдиган деҳқон хўжаликлари бундан мустасно.


*******) Солиқ давридаги солиқ суммаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан камни ташкил қиладиган юридик шахслар, шунингдек микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.


********) Ҳар чоракда ҳисоб-китоб тақдим этадиган ва солиқни тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.


*********) Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.



Солиқ тўловчининг тақвими - "Norma" МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига "Norma" МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.






















































Время: 0.0080
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск