ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Мактабгача таълим муассасалари /

Давлат мактабгача таълим ташкилотларида қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 18.01.2019 й. 3123-сон билан рўйхатга олинган мактабгача таълим вазирининг 13.12.2018 й. 3-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2019 йил 18 январда 3123-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

мактабгача таълим вазирининг

2018 йил 13 декабрдаги

3-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА



Давлат мактабгача таълим ташкилотларида

қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари

кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш

тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон "Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ давлат мактабгача таълим ташкилотларида қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари (бундан буён матнда қўшимча хизмат деб юритилади) кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом талаблари давлат мактабгача таълим ташкилотлари (бундан буён матнда мактабгача таълим ташкилоти деб юритилади) учун татбиқ этилади.

2. Қўшимча хизматлар зарур моддий-техник база ҳамда тегишли педагог ходимга эга бўлган ёки тегишли мутахассис жалб қилинган ҳолда мактабгача таълим ташкилотида ташкил қилиниши мумкин. Бунда қўшимча хизматларни кўрсатиш боланинг мактабгача таълим ташкилотининг ўқув дастури бўйича олиб бориладиган таълим-тарбия жараёнига халақит бермаслиги керак.


2-БОБ. ҚЎШИМЧА ХИЗМАТЛАР

КЎРСАТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон қарори билан тасдиқланган 2018-2019 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури ҳамда 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига асосан мактабгача таълим ташкилотлари томонидан қуйидагилар бўйича қўшимча пуллик хизматлар кўрсатилиши мумкин:

дам олиш кунлари ва мактабгача таълим ташкилотида иш куни якунлангандан кейин болани парваришлаш, унга қараб туриш, уни ўқитиш;

мактабгача таълим ташкилотининг ўқув дастурдан ташқари спорт-соғломлаштириш (карате, таэквондо, сузиш, шахмат, шашка, гимнастика, массаж ва бошқалар) тўгараклар, фанлар бўйича тўгараклар (чет тиллари, математика, ақлий арифметика, мантиқ, информатика ва бошқалар);

тўлиқ қувват билан ишламаётган мактабгача таълим ташкилотларида 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларга мактабгача таълим ва тарбия хизматлари.

4. Мактабгача таълим ташкилоти томонидан кўрсатилиши режалаштирилаётган қўшимча хизматлар турлари ҳамда улар учун белгиланадиган тўловлар миқдори мактабгача таълим ташкилотининг кузатув кенгаши йиғилишида муҳокама қилиниши шарт.

5. Мактабгача таълим ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган қўшимча хизматларнинг нархлар прейскуранти тегишли мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлинмаси билан келишилган ҳолда мактабгача таълим ташкилотининг директори томонидан тасдиқланади.

6. Қўшимча хизматлар тегишли мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлинмаси билан келишилган ҳолда мактабгача таълим ташкилоти директорининг буйруғига мувофиқ қуйидаги ҳужжатлар асосида ташкил этилади:

кўрсатиладиган қўшимча хизматнинг иш режаси;

кўрсатиладиган қўшимча хизматларнинг прейскурант нархлари;

кўрсатиладиган қўшимча хизматлар бўйича машғулотлар жадвали.


7. Кўрсатиладиган қўшимча хизматнинг иш режаси мактабгача таълим ташкилоти директори томонидан тасдиқланади.

8. Тасдиқланган қўшимча хизматларнинг прейскурант нархлари мактабгача таълим ташкилотининг барча шахслар кириши ва кўриши мумкин бўлган жойда (жойларда) эълонлар тахтасига осиб қўйилади.


3-БОБ. БОЛАЛАРНИ ҚЎШИМЧА ХИЗМАТ

КЎРСАТУВЧИ ГУРУҲЛАРГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


9. Мактабгача таълим ташкилотида ташкил этилган қўшимча хизмат кўрсатувчи гуруҳларга 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар, тўлиқ қувват билан ишламаётган мактабгача таълим ташкилотларида 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилиниши мумкин.

10. Фарзанди қўшимча хизмат кўрсатувчи гуруҳларда тарбияланишини истаган ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар тегишли мактабгача таълим ташкилотига ариза билан мурожаат қилади.

11. Мактабгача таълим ташкилотининг директори ҳамда боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслардан бири билан шартнома тузилади.

12. Қўшимча хизмат кўрсатувчи гуруҳларга болани қабул қилиш учун тегишли мактабгача таълим ташкилоти директорининг буйруғи қабул қилинади.

Буйруқда боланинг Ф.И.О., туғилган йили, қабул қилинаётган қўшимча хизмат тури ва гуруҳи кўрсатилиши лозим.


13. Қўшимча хизмат кўрсатувчи гуруҳларда болаларнинг сони 25 нафардан ортиқ бўлишига йўл қўйилмайди.


14. Мактабгача таълим ташкилоти ходимларини уларнинг асосий иш вақтидан ташқари вақтларда келишув асосида қўшимча хизмат кўрсатувчи гуруҳларга жалб қилиш мумкин.

15. Суд ҳукми билан ёки тиббий хулосага мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланиши тақиқланган шахсларнинг қўшимча хизмат кўрсатувчи гуруҳларда фаолият юритиши тақиқланади.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


16. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.


17. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 18 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 21 январь, 3-сон, 55-модда










































Время: 0.2555
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск