Умная подшивка

2019 й. / НМ, 4 /

Биз яшайдиган уй

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

БИЗ ЯШАЙДИГАН УЙ*


Уй-жой фонди бошқарувининг уйғониш даври

Немислар тажрибаси бизга ҳам қўл келади

Уй-жой фондини кенг миқёсли модернизациялаш:

Германия тажрибаси



Долзарб мавзу



УЙ-ЖОЙ ФОНДИ БОШҚАРУВИНИНГ

УЙҒОНИШ ДАВРИ


Узоқ вақт бир қолипда ишлаб келган уй-жой соҳаси учун 2018 йил уйғониш йили бўлди. Афсуски, кўп квартирали уйларнинг (ККУ) бошқарув тизимини ислоҳ қилиш йўлидаги қадамлар кутилган натижаларни бермади. Бу йил синов ва хатоликлар йили бўлди. Аслида ислоҳотнинг асосий йўналишлари Президентнинг 2017 йил апрелдаги Фармони ва қарорида белгиланган эди. Бошқарувга оид янгиликлар амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга (НҲҲ) зид келиб, жорий этилиши тўхтаб қоларди.


Ислоҳотчилар ККУ бошқарувини амалдаги уй-жой қонунчилигига мослаштириш бўйича кўп чора-тадбирларни амалга ошира олмадилар. Ўтган йили ушбу соҳани тартибга солувчи янги қонун қабул қилинмади. Йил охирлаб қолганда ўтказилган матбуот анжуманида УКХ вазирлиги "Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида"ги қонун лойиҳасининг якуний варианти вазирликлар ва идоралар билан келишилганлигини қайд этди. У Конституциянинг асосий принципларига, шу жумладан хусусий мулк ҳуқуқи тўғрисидаги нормаларга мувофиқ келади, деб умид қиламиз.

Уйғониш жараёнининг чўзилиб кетгани ККУ бошқаруви тизимида жиддий муаммолар борлигидан дарак беради. Авваламбор аниқ шакллантирилган концепция йўқ эди, буни қандай қилиб янги усулда, самарали амалга ошириш мумкинлиги аниқ эмас эди. Барча чалкашликлар ана шундан келиб чиқди. Натижада ўтган йили уй-жой фонди бошқарувига кўп ўзгартириш киритилмади. Улкан ўзгаришларни кутган уй-жой соҳаси ходимлари, ҳатто ККУда яшовчи кўпгина мулкдорлар бошқарув тизими форматининг ўзгартирилиши умумий вазиятни ёмонлаштирмайдими, бундай ўзгартиришга ҳожат борми, деган саволларни ўртага қўйдилар.

Амалиётчиларнинг фикрича, ККУ бошқарувининг эски тизими ва амалдаги қонунчиликни буткул четга чиқариш керак эмас. Шубҳасиз, уларга тузатиш киритиш керак. Бироқ эски механизмни тубдан ўзгартирмай, муваффақиятли ишлаш мумкин. Масалан, барча даражаларда - ҳокимликлар ходимлари, бошқа кураторлардан тортиб уй-жойлар мулкдорларигача ККУ бошқаруви тўғрисидаги қонунчиликни бузганлиги учун қатъий, реал жавобгарлигини белгилаб, вазиятни яхшилаш. Кадрларни ўқитиш, уй-жой мулкдорлари, ККУни бошқариш жараёнига жалб этилган тузилмалар вакилларининг онгини ошириш зарур. ХУМШга босим ўтказмаслик, квартира соҳибларига тегишли умумий мулкни сақлаш уларнинг мажбурияти эканлигини унутиб қўювчи ҳар хил тузилмалар вакилларининг аралашувига йўл қўймаслик лозим. Уй-жой соҳасини ислоҳ қилишга доир ҳужжатларда қайд этилганидек, ҳатто ККУ бошқарувида давлат вертикали кучайтирилса ҳам, хусусий мулкнинг асосий тамойиллари - ўз билгича ва шахсий манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф этиш ҳуқуқи дахлсиз бўлиб қолиши даркор. Акс ҳолда ислоҳотни амалга ошириш ўрнига соҳада тартибсизлик ҳукм суради, мулк оёқ ости қилинади.

Ўтган йили янгиликлар жорий

...
Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск