ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта-махсус касбий таълим (академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари) /

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 78-қ/қ-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими марказининг 13/ққ-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 32-қ/қ-сон, Молия вазирлигининг 162-сон "Академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 29.12.2018 й. Қарори (АВ томонидан 11.01.2019 й. 3119-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.01.2019 й.

N 3119

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.12.2018 й.

N 78-қ/қ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ КАСБ-ҲУНАР

ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ

29.12.2018 й.

N 13/ққ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.12.2018 й.

N 32-қ/қ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.12.2018 й.

N 162

ҚАРОРИ

Академик лицей, касб-ҳунар мактаби,

коллеж ва техникумлар бошқарув, техник,

хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг

намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарори, 2017 йил 26 сентябрдаги ПҚ-3290-сон "Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 майдаги 391-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки:

Намунавий штатлар "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейларига, Ички ишлар вазирлиги идоравий академик лицейларига, Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицей, юридик техникумларга, имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактабларига, олимпия захиралари коллежларига нисбатан татбиқ этилмайди;

мазкур Намунавий штатлар академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан, коллеж ва техникумлар учун тегишли вазирлик, идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ўқувчиларни давлат буюртмаси ва тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан жорий қилинади;

Намунавий штатлар жорий қилиниши муносабати билан бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув ёрдамчи ходимлар сонининг қисқариши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади;

айрим академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумларнинг штатлар жадвалларини тузишда, улар фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Намунавий штатларда кўзда тутилмаган лавозимлар ва ходимлар сони белгиланиши мумкин.

3. Академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумларнинг директорлари штат жадвалларини тасдиқланган Намунавий штат меъёрларига қатъий амал қилган ҳолда мослаштиришини таъминласин.

4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

И. Маджидов

Касб-ҳунар таълими маркази директори

М. Холмухамедов

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

Ш. Кудбиев

Молия вазири

Д. Кучкаров

Қарорга

ИЛОВА

Академик лицей, касб-ҳунар мактаби,

коллеж ва техникумлар бошқарув, техник, хизмат

кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг

НАМУНАВИЙ ШТАТЛАРИ

Т/р

Таркибий тузилмалар ва лавозимлар номланиши

Ўқувчиларнинг келтирилган контингенти

150 гача

151 дан 300 гача

301 дан 450 гача

451 дан 600 гача

601 дан 750 гача

751 дан 900 гача

901 дан 1050 гача

1051 дан юқори

А

Б

1

2

3

4

5

6

7

8

I. АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАР

Раҳбарият

1.

Директор

Олий таълим муассасаларининг ўқув ишлари учун масъул проректори (филиал директори ўринбосари) бир вақтнинг ўзида академик лицей директори ҳисобланади

2.

Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари

1

1

1

1

1

1

1

1

3.

Директор ўринбосари (ёшлар билан ишлаш бўйича)

1

1

1

1

1

1

1

1

4.

Директор ўринбосари (чет тиллари бўйича)

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

5.

Директорнинг молия-иқтисод ишлари бўйича ўринбосари

1

1

1

1

1

1

1

1

6.

Ҳарбий чақириқгача тайёргарлик раҳбари*

0,5

1

1

1

1

1

1

1

7.

Жисмоний тарбия раҳбари**

0,5

1

1

1

1

1

1

1

8.

Юрисконсульт

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

9.

Психолог

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

10.

Котиба

1

1

1

1

1

1

1

1

Ўқув-методик бўлим

11.

Бўлим бошлиғи

1

1

1

1

1

1

1

1

12.

Услубчи

0,5

0,5

1

1

1

2

2

2

Ёшлар билан ишлаш бўлими

13.

Ёшлар етакчиси

1

1

1

1

1

1

1

1

14.

Ахборот-ҳисоблаш тармоғи администратори

1

1

1

1

1

1

1

1

15.

Тўгарак раҳбари

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

16.

Ҳамшира

1

1

1

1

1

1

1

1

Ахборот-ресурс маркази

17.

Кутубхоначи

1

1

1

1

1

1,5

1,5

1,5

18.

Электрон кутубхоналар кутубхоначиси

0,5

0,5

1

1

1

1

1

1

Ички назорат бўлими***

19.

Инспектор

1

1

1

1

1

2

2

2

Бухгалтерия

20.

Бош бухгалтер

1

1

1

1

1

1

1

1

21.

Бухгалтер

0,5

0,5

1

1

1

1

1

1

22.

Бухгалтер (ўқувчиларни овқат билан таъминлашни ҳисобга олиш бўйича)

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

Ходимлар бўлими

23.

Кадрлар бўйича инспектор

1

1

1

1

1

1

1

1

Девонхона

24.

Инспектор (топшириқларни бажарилишини назорат қилиш бўйича)

1

1

1

1

1

1

1

Ўқувчилар турар жойи

25.

Тарбиячи

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

26.

Ётоқхона навбатчиси

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

Техник-фойдаланиш ва хўжалик бўлими

27.

Хўжалик мудири

1

1

1

1

1

1

1

1

28.

Омборчи

1

1

1

1

1

1

1

1

29.

Чилангар

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

30.

Электромонтёр

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

31.

Дурадгор

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

32.

Фаррош

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

33.

Гардеробчи (кийим сақловчи)

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

34.

Қоровул

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

35.

Боғбон

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

36.

Ховли супурувчи

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

37.

Хўжалик бекаси

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

38.

Енгил автомобил ҳайдовчиси

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

39.

Автобус ҳайдовчиси

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

40.

Сув иситиш қозони ўт ёқувчиси

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

41.

Биноларга комплекс хизмат кўрсатувчи ва таъмирлаш бўйича ишчи

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

Ўқув-ёрдамчи ходимлар

42.

Лаборант

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

II. КАСБ-ҲУНАР МАКТАБЛАРИ

Раҳбарият

1.

Директор

1

1

1

1

1

1

1

1

1-1.

Ижрочи директор

1

1

1

1

1

1

1

1

2.

Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари

1

1

1

1

1

1

1

1

3.

Директор ўринбосари (ёшлар билан ишлаш бўйича)

1

1

1

1

1

1

1

1

4.

Директорнинг ишлаб чиқариш таълими бўйича ўринбосари

0,5

1

1

1

1

1

1

1

5.

Директорнинг молия-иқтисод ишлари бўйича ўринбосари

1

1

1

1

1

1

1

1

6.

Ҳарбий чақириқгача тайёргарлик раҳбари*

0,5

1

1

1

1

1

1

1

7.

Жисмоний тарбия раҳбари**

0,5

1

1

1

1

1

1

1

8.

Психолог

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

9.

Котиба

1

1

1

1

1

1

1

1

Ўқув-методик бўлим

10.

Бўлим бошлиғи

1

1

1

1

1

1

1

1

11.

Услубчи

0,5

0,5

1

1

1

2

2

2

Ёшлар билан ишлаш бўлими

12.

Ёшлар етакчиси

1

1

1

1

1

1

1

1

13.

Ахборот-ҳисоблаш тармоғи администратори

1

1

1

1

1

1

1

1

14.

Ҳамшира

1

1

1

1

1

1

1

1

Ахборот-ресурс маркази

15.

Кутубхоначи

1

1

1

1

1

1,5

1,5

1,5

16.

Электрон кутубхоналар кутубхоначиси

0,5

0,5

1

1

1

1

1

1

Амалиёт ва иш берувчилар билан ҳамкорлик бўлими

17.

Катта уста

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

18.

Устахона мудири

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

19.

Ишлаб чиқариш таълими устаси

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

20.

Автотранспорт воситаларини бошқариш бўйича ишлаб чиқариш таълими устаси

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

21.

Техникани бошқариш бўйича ишлаб чиқариш таълими устаси

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

22.

Механик

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

23.

Таъмирловчи-чилангар

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

Ички назорат бўлими***

24.

Инспектор

1

1

1

1

1

2

2

2

Бухгалтерия

25.

Бош бухгалтер

1

1

1

1

1

1

1

1

26.

Бухгалтер

0,5

0,5

1

1

1

1

1

1

27.

Бухгалтер (ўқувчиларни овқат билан таъминлашни ҳисобга олиш бўйича)

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

Ходимлар бўлими

28.

Кадрлар бўйича инспектор

1

1

1

1

1

1

1

1

Девонхона

29.

Инспектор (топшириқларни бажарилишини назорат қилиш бўйича)

1

1

1

1

1

1

1

Ўқувчилар турар жойи

30.

Тарбиячи

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

31.

Ётоқхона навбатчиси

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

Техник-фойдаланиш ва хўжалик бўлими

32.

Хўжалик мудири

1

1

1

1

1

1

1

1

33.

Омборчи

1

1

1

1

1

1

1

1

34.

Чилангар

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

35.

Электромонтёр

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

36.

Дурадгор

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

37.

Фаррош

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

38.

Гардеробчи (кийим сақловчи)

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

39.

Қоровул

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

40.

Боғбон

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

41.

Ховли супурувчи

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

42.

Хўжалик бекаси

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

43.

Енгил автомобил ҳайдовчиси

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

44.

Автобус ҳайдовчиси

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

45.

Сув иситиш қозони ўт ёқувчиси

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

46.

Биноларга комплекс хизмат кўрсатувчи ва таъмирлаш бўйича ишчи

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

Ўқув-ёрдамчи ходимлар

47.

Лаборант

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

III. КОЛЛЕЖЛАР

Раҳбарият

1.

Директор

1

1

1

1

1

1

1

1

2.

Директорнинг ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари

1

1

1

1

1

1

1

1

3.

Директорнинг ишлаб чиқариш таълими бўйича ўринбосари

0,5

1

1

1

1

1

1

1

4.

Директорнинг молия-иқтисод ишлари бўйича ўринбосари

1

1

1

1

1

1

1

1

5.

Психолог

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

6.

Котиба

1

1

1

1

1

1

1

1

Ўқув-методик бўлим

7.

Бўлим бошлиғи

1

1

1

1

1

1

1

1

8.

Услубчи

0,5

0,5

1

1

1

2

2

2

9.

Кечки (сменали) таълим учун ўқув-методик ишлар бўйича услубчи

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

Ёшлар билан ишлаш бўлими

10.

Ёшлар етакчиси

1

1

1

1

1

1

1

1

11.

Ахборот-ҳисоблаш тармоғи администратори

1

1

1

1

1

1

1

1

Ахборот-ресурс маркази

12.

Кутубхоначи

1

1

1

1

1

1,5

1,5

1,5

13.

Электрон кутубхоналар кутубхоначиси

0,5

0,5

1

1

1

1

1

1

Амалиёт ва иш берувчилар билан ҳамкорлик бўлими

14.

Катта уста

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

15.

Халқаро ҳамкорлик бўйича мутахассис

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

16.

Устахона мудири

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

17.

Ишлаб чиқариш таълими устаси

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

18.

Автотранспорт воситаларини бошқариш бўйича ишлаб чиқариш таълими устаси

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

19.

Техникани бошқариш бўйича ишлаб чиқариш таълими устаси

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

20.

Механик

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

21.

Таъмирловчи -чилангар

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

Ички назорат бўлими***

22.

Инспектор

1

1

1

1

1

2

2

2

Сиртқи бўлим

23.

Бўлим бошлиғи

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

24.

Услубчи

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

Масофавий таълимни ташкил этиш бўлими

25.

Бўлим бошлиғи

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

26.

Услубчи

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

Бухгалтерия

27.

Бош бухгалтер

1

1

1

1

1

1

1

1

28.

Бухгалтер

0,5

0,5

1

1

1

1

1

1

29.

Бухгалтер (тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушган маблағларни ҳисобга олиш бўйича)

48.

Биноларга комплекс хизмат кўрсатувчи ва таъмирлаш бўйича ишчи

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

Ўқув-ёрдамчи ходимлар

49.

Лаборант

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

IV. ТЕХНИКУМЛАР

Амалиёт ва иш берувчилар билан хамкорлик бўлими

Изоҳ:

*) йиллик ўқув юкламаси 530 соат ҳисобидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

**) йиллик ўқув юкламаси 400 соат ҳисобидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

***) Ички назорат бўлими инспектори штат бирлигини сақлаш харажатлари таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумларда бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлари учун алоҳида лавозимларни киритиш меъёрлари мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон "Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига асосан ушбу Намунавий штатлар 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумларнинг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларига татбиқ қилинади.

Мазкур Намунавий штатлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.

Намунавий штатларга

ИЛОВА

Академик лицей, касб-ҳунар мактаби,

коллеж ва техникумлар бошқарув, техник, хизмат

кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлари учун

алоҳида лавозимларни киритиш

МЕЪЁРЛАРИ

Академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларида назарда тутилмаган академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар (бундан буён матнда таълим муассасалари деб юритилади) бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг алоҳида лавозимлари мазкур Меъёрларга мувофиқ киритилади.

1-БОБ. ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА АЛОҲИДА

ЛАВОЗИМЛАРНИ КИРИТИШ МЕЪЁРЛАРИ

1. Таълим муассасалари ходимларининг сони молия йилининг биринчи санаси ҳолатидаги кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида таълим олаётган ўқувчилар контингентидан келиб чиқиб, сиртқи таълим ўқувчилари учун - 0,4 коэффициентни қўллаган ҳолда, академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига мувофиқ аниқланади.

Академик лицей ва касб-ҳунар мактабларида ўқувчилар контингенти 1 051 нафардан зиёд бўлганда ходимлар сони тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирлик ёки идора томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (бошқа вазирлик ва идоралар тизимидаги таълим муассасалари учун), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

Коллеж ва техникумларда ўқувчилар контингенти 1 051 нафардан зиёд бўлганда ходимлар сони бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора билан келишилган ҳолда белгиланади.

2. Таълим муассасаларида, улардаги ўқувчилар сонидан келиб чиқиб, психолог лавозим бирлиги қуйидагича белгиланади:

жами ўқувчилар сони 250 нафаргача - 1,0 бирлик;

жами ўқувчилар сони 250 нафардан 800 нафаргача - 1,5 бирлик;

жами ўқувчилар сони 800 нафардан 1600 нафаргача - 2,0 бирлик;

жами ўқувчилар сони 1 600 нафардан 3000 нафаргача - 2,5 бирлик;

жами ўқувчилар сони 3 000 нафар ва ундан ортиқ бўлса - 3,0 бирлик.

3. Таълим муассасасининг ўқув режасида ўқув-лаборатория амалий машғулотлар ўтказилиши кўзда тутилган ҳамда амалий машғулотлар ўтказилиш учун жиҳозланган ўқув-лаборатория хонаси мавжуд бўлса, ҳар бир ўқув-лаборатория хонаси учун 1,0 бирлик лаборант лавозими киритилади.

4. Юрисконсульт лавозими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги қарорига мувофиқ белгиланади.

5. Таълим муассасасининг гардероб хонасидаги мавжуд 250 та ва ундан ортиқ жиҳозланган кийим сақлаш жойлари учун - 1,0 бирлик гардеробчи (кийим сақловчи) лавозими мавсумий 5 ойга киритилади.

6. Ҳовли супурувчи лавозими таълим муассасанинг қоплама тўшалган ҳар 2 500 кв. метр майдони учун 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда (0,5 бирликдан кам бўлмаган ҳолда) киритилади.

7. Таълим муассасасининг мевали боғ, гулзор ва кўкаламзорлаштирилган 0,5 га дан 2,0 га гача майдони учун - 1,0 бирлик, кейинги ҳар 2,0 га майдон учун - 1,0 бирлик боғбон лавозими киритилади (таълим муассасасининг ижарага берган майдони бундан мустасно).

8. Таълим муассасасини кеча-кундуз қўриқлаш учун дам олиш ва байрам кунлари ҳамда таътил даврида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда ҳар бир кириш дарвозаси постига 4,0 бирлик қоровул лавозими киритилади. Бунда таълим муассасаси ҳудудидан ташқарида жойлашган биноларнинг ҳам ҳар бир дарвоза пости учун алоҳида 4,0 бирлик қоровул лавозими киритилади.

9. Бино, иншоотлар ва жиҳозларни жорий таъмирловчи ва хизмат кўрсатувчи:

электромонтёр лавозими 700 тагача ёритиш нуқталари (таълим муассасаси балансида бўлган кўча ёритиш нуқталари ҳам ҳисобланади) учун - 0,5 бирлик, ёритиш нуқталари 700 дан ортиқ бўлса, 1,0 бирлик;

чилангар лавозими - сув қувурлари, канализация ва иссиқлик қуввати билан жиҳозланган ҳар 2 800 кв.м майдон учун - 1,0 бирлик (бироқ, 2,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда);

дурадгор лавозими - таълим муассасаси биносининг фойдаланиладиган 3 500 кв.м ва ундан ортиқ майдони учун - 1,0 бирлик (бироқ, 1,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда) киритилади.

Муассаса балансидаги биноларнинг эксплуатация ишлари ихтисослаштирилган ташкилот томонидан шартнома асосида амалга оширилганда, иншоотлар ва жиҳозларни жорий таъмирловчи ва хизмат кўрсатувчи ишчилар лавозимлари киритилмайди.

10. Биноларнинг ички қисми, шу жумладан хизмат хоналари, йўлаклар, зинапоялар, фаоллар зали ва спорт зали ҳамда ўқув-аудитория (ётоқхонанинг ўқувчилар ётадиган хоналари бундан мустасно) майдонини тозаловчи фаррош лавозими ҳар 700 кв. м тозалаш майдони учун - 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда киритилади.

11. Уй-жой коммунал хўжалик тизимига ўтказилмаган таълим муассасаларида иситиш мавсумида (5 ой) ўт ёқувчи лавозими:

локал иситиш тизимида кўмир, торф, мазут ва ҳоказолар билан иситиладиган ҳар бир қозонхонага ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун - 2,0 бирликдан, табиий газ ёқилғиси билан ишлайдиган ҳар бир қозонхоналарда (қозонхона ҳажмидан қатъи назар) ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун - 1,0 бирликдан;

алоҳида кичик қозонлари билан иситиладиган ҳар бир алоҳида манзилда жойлашган бинолар мажмуасига ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун қозонлар сони 6 тагача бўлса - 1,0 бирликдан, 6 ва ундан ортиқ бўлса - 2,0 бирликдан;

алоҳида кичик қозонлар билан иситиладиган ҳар бир алоҳида манзилда жойлашган бинолар мажмуасига ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун қозонлар сони 6 тагача бўлса - 1,0 бирликдан, 6 ва ундан ортиқ бўлса - 2,0 бирликдан (бунда ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун - 1,0 бирлиги йил давомида сақланади);

иситиш печлари орқали иситиладиган муассасаларда ҳар 10 дона печ учун - 1,0 бирликдан ва кейинги ҳар 5-9 дона печ учун қўшимча 0,5 бирликдан (бироқ, 0,5 бирликдан кам бўлмаган ҳолда) киритилади.

12. Таълим муассасасида 1,0 бирлик муассаса биносига комплекс хизмат кўрсатувчи ва биноларни жорий таъмирлаш ишчиси лавозими доимий киритилади.

13. Тарбиячи лавозими дам олиш ва байрам кунларида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда, таълим муассасаси ётоқхонасида яшовчи ўқувчилар 75 нафаргача бўлганда - 1,0 бирлик, кейинги ҳар 100 нафар ўқувчи учун қўшимча 1,0 бирлик ҳисобидан киритилади.

14. Хўжалик бекаси лавозими таълим муассасаси ётоқхонасида яшовчи ўқувчилар сони 100 нафар ва ундан ортиқ бўлганда, 1,0 бирлик киритилади.

15. Лифтчи лавозими бир бинода жойлашган ва фойдаланилаётган ҳар бир лифт ёки лифтлар гуруҳига ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун - 1,0 бирлик (бироқ 2,5 ўрин алмашиш иш вақтидан ортиқ бўлмаган ҳолда) киритилади.

16. Таълим муассасасининг ҳар бир алоҳида жойлашган ётоқхонасида яшовчи ўқувчилар сони 50 нафар ва ундан ортиқ бўлса, уларнинг ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун - 1,0 бирлик (бироқ 4,0 ўрин алмашиш иш вақтидан ортиқ бўлмаган ҳолда) ётоқхона навбатчиси лавозими киритилади.

17. Таълим муассасаси балансида мавжуд, ўқув машқига мўлжалланмаган соз ҳолатдаги ҳар бир автотранспорт воситаси учун - 1,0 бирлик ҳайдовчи лавозими киритилади. Бунда, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан сотиб олинган автотранспорт воситаси учун ҳайдовчи лавозими мос равишда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан сақланади.

18. Таълим муассасаси ўқувчиларининг турли хил тадбирларда хавфсиз қатнашишини таъминлаш учун мўлжалланган махсус автотранспорт (автобус, микроавтобус) воситаси мавжуд бўлса, 1,0 бирлик автобус ҳайдовчиси лавозими киритилади.

19. Чет тили чуқурлаштирилиб ўқитиладиган академик лицейларда 1,0 бирлик чет тиллари бўйича директор ўринбосари лавозими киритилади.

20. Янги ташкил этилаётган (мукаммал таъмирлаш, реконструкция ишлари амалга оширилаётган) таълим муассасаларида директор - 1,0 бирлик, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари - 0,5 бирлик, директорнинг молия-иқтисод ишлари бўйича ўринбосари - 0,5 бирлик, хўжалик мудири - 0,5 бирлик, бош бухгалтер - 0,5 бирлик, кадрлар бўйича инспектор - 0,5 бирлик, катта уста - 0,5 бирлик, қоровул ва фаррош лавозимлари ўқув йили бошлангунга қадар (бироқ, 6 ойдан ошмаган ҳолда) киритилиши мумкин.

Ўқувчилари мавжуд бўлмаган таълим муассасаларида, директор лавозими - 1,0 бирлик, бош бухгалтер лавозими - 0,5 бирлик ва қоровул лавозими таълим муассасаси фаолиятини бошлагунга қадар киритилади.

21. Академик лицейларда ўқув машғулотларидан ташқари турли йўналишдаги тўгарак машғулотлари ташкил этиладиган бўлса, ҳар бир тўгаракда 26 нафар ва ундан ортиқ ўқувчилар учун - 1,0 бирлик тўгарак раҳбари лавозими (бироқ 3,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда) киритилади.

22. Таълим муассасасининг амалиёт ўтайдиган ҳар бир гуруҳи учун - 1,0 бирлик ишлаб чиқариш таълими устаси лавозими киритилади.

23. Таълим муассасасида амалиёт ўтайдиган ўқувчилар сони 200 нафардан ошганда, 1,0 бирлик катта уста лавозими киритилади.

24. Таълим муассасасида ўқув амалиётида фойдаланишга яроқли жиҳозланган устахонаси мавжуд бўлса, 1,0 бирлик устахона мудири лавозими киритилади.

25. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда ҳисобга олинган таълим муассасаларининг ўқув машқи учун мўлжалланган ҳар бир соз ҳолатдаги автотранспорт воситаси, шу жумладан ушбу мақсадда ижарага олинган транспорт воситалари учун йиллик юкламаси 1 500 соат ҳисобидан келиб чиққан ҳолда - 1,0 бирликдан автотранспорт воситаларини бошқариш бўйича ишлаб чиқариш таълими устаси (автотранспорт воситасини бошқаришни ўргатувчи) лавозими киритилади.

26. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 325-сон қарори билан тасдиқланган Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, таълим муассасаларини ҳисобга олиш, имтиҳонларга кириш ва уни ўтказиш ҳамда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда ҳисобга олинган таълим муассасасининг ўқув машқи учун мўлжалланган ҳар бир соз ҳолатдаги трактор (бульдозер, комбайн ва бошқа ўзиюрар қишлоқ хўжалиги техникаси), шу жумладан ушбу мақсадда ижарага олинган машқ техникаси учун йиллик юкламаси 1 500 соат ҳисобидан келиб чиққан ҳолда - 1,0 бирликдан техникани бошқариш бўйича ишлаб чиқариш таълими устаси лавозими (машқ техникасини бошқаришни ўргатувчи) киритилади.

27. Таълим муассасасида ўқувчиларнинг амалий ва ўқув машғулотлари учун мўлжалланган таълим жараёнида фойдаланиладиган соз ҳолатдаги транспорт воситалари ва техникалари (автотранспорт воситалари, тракторлар, бульдозер, комбайнлар) 10 та ва ундан ортиқ бўлса, 1,0 бирлик механик лавозими киритилади. Қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича мутахассислар тайёрлайдиган таълим муассасаларида механик лавозими бир вақтнинг ўзида гараж мудири бўлиб ҳисобланади.

28. Халқаро ҳамкорлик бўйича мутахассис лавозими коллеж ва техникумларда хорижий давлатларнинг таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари амалга оширилган ва ҳамкорликда қўшма бўлимлар (факультетлар) белгиланган тартибда ташкил этилган бўлса, 1,0 бирлик ҳисобида киритилади.

29. Таълим муассасасида ўқувчиларнинг амалий ва ўқув машғулотлари учун мўлжалланган таълим жараёнида фойдаланиладиган соз ҳолатдаги жиҳозлар (станоклар, машиналар, тикув машиналари, тиббиёт техникалари) мавжуд бўлганда 30 та жиҳозга 1,0 бирлик таъмирловчи-чилангар лавозими киритилади.

30. Таълим муассасаси ётоқхонасида кутубхона шахобчаси ташкил этилган бўлса 0,5 бирлик кутубхоначи лавозими қўшимча киритилади.

31. Бухгалтер (ўқувчиларни овқатлантиришни ҳисобга олиш бўйича) лавозими ўқувчилар учун овқатланиш ташкил этилган академик лицей ва касб-ҳунар мактабларида 1,0 бирликдан киритилади.

32. Кечки (сменали) таълим учун ўқув-методик ишлар бўйича услубчи лавозими кечки (сменали) таълим ташкил этилган таълим муассасаларида 1,0 бирлик ҳисобида киритилади.

33. Таълим муассасаси ҳудудида жойлашган ташқи ҳожатхоналарни тозаловчи фаррош лавозими ҳар бири алоҳида турувчи 8 ва ундан кўп ўринли ҳожатхона учун 1,0 бирлик ҳисобида киритилади.

34. Сиртқи бўлим бошлиғи лавозими таълим муассасаларида сиртқи таълим мавжуд бўлган ҳолларда қуйидагича киритилади:

Сиртқи бўлим ўқувчилари сони 300 нафаргача бўлганида - 0,5 бирлик;

Сиртқи бўлим ўқувчилари сони 301 нафар ва ундан ортиқ бўлганда - 1,0 бирлик.

35. Сиртқи бўлим услубчиси лавозими таълим муассасаларида сиртқи таълим мавжуд бўлган ҳолларда қуйидагича киритилади:

Сиртқи бўлим ўқувчилари сони 300 нафаргача бўлганида - 0,5 бирлик;

Сиртқи бўлим ўқувчилари сони 301 нафардан 750 нафаргача бўлганида - 1,0 бирлик;

Сиртқи бўлим ўқувчилари сони 751 нафар ва ундан ортиқ бўлганда - 2,0 бирлик.

36. Кечки (сменали) таълимда масофадан туриб ўқитиш учун Масофавий таълимни ташкил этиш бўлими жорий этилиши мумкин.

Бунда бўлим бошлиғи ва услубчи лавозимлари:

кечки (сменали) таълимда ўқувчилари сони 300 нафаргача бўлганида - 0,5 бирлик;

кечки (сменали) таълимда ўқувчилари сони 301 нафар ва ундан ортиқ бўлганда - 1,0 бирлик ҳисобида киритилади.

2-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

37. Ушбу Меъёрлар асосида тузиладиган штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қилишда, унга таълим муассасаларининг асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар (ўқувчилар контингенти, бинолар сони, майдонлар ҳажми, филиаллар (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги маълумотлар) таълим муассасаси директори ва бош бухгалтер томонидан имзоланган ҳолда илова қилинади.

38. Таълим муассасаси штат жадвалининг Академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлари ва мазкур Меъёрларга мувофиқ тузилиши юзасидан жавобгарлик шахсан таълим муассасаси директори ва бош бухгалтери зиммасига юклатилади.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 14 январь

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 14 январь, 1-2-сон, 34-модда

Время: 0.1817
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск