ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан бошлаб қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бошқа мажбурий тўлов турлари /

Молия вазирлигининг 6-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2019-02-сон, Марказий банк Бошқарувининг 267-В-1-сон "Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 17.01.2019 й. Қарори (АВ томонидан 21.01.2019 й. 1515-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.01.2019 й.

N 1515-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.01.2019 й.

N 6

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

17.01.2019 й.

N 2019-02

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

17.01.2019 й.

N 267-В-1


ҚАРОРИ



Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий

жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига

мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 29 августдаги 76, 2005-47, 267-В-сон қарори (рўйхат рақами 1515, 2005 йил 6 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 40-сон, 313-модда) билан тасдиқланган Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Д. Кучкаров

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Мусаев

Марказий банк раиси

М. Нурмуратов

Қарорга

ИЛОВА


Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий

жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига

мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 3-банддаги "1 фоизи миқдорида" деган сўзлар "қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 5-банддаги "1 фоизини" деган сўзлар "қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордаги бадални" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 28 январь, 4-сон, 67-модда








































Время: 0.1500
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск