язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Банкротлик/ Умумий қоидалар/ Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 14.01.2019 й. 02/16-10/41-сон "Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органига хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материалларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 23.01.2019 й. 2223-4-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.01.2019 й.

N 2223-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН КОРХОНАЛАРГА

КЎМАКЛАШИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

14.01.2019 й.

N 02/16-10/41


ҚАРОРИ



"Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органига

хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик

фаолияти тўғрисидаги материалларни тақдим этиш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1013-сон "Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ва Молия вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Хусусийлаштирилган корхоналарга

кўмаклашиш ва рақобатни

ривожлантириш давлат қўмитаси

раисининг биринчи ўринбосари                                                  Н. Шарипов






Қарорга

ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2011 йил 16 мартдаги 3-сон "Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органига хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материалларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2223, 2011 йил 2 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 18-сон, 185-модда).


2. Ўзбекистон Республикасининг Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2012 йил 5 октябрдаги 10-сон "Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органига хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материалларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2223-1, 2012 йил 18 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 41-42-сон, 491-модда).


3. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2013 йил 5 июлдаги 01/22-26/05-сон "Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органига хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материалларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2223-2, 2013 йил 17 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 29-сон, 379-модда).


4. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2017 йил 10 июлдаги 01/16-26/15-сон "Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органига хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материалларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2223-3, 2017 йил 4 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 31-сон, 790-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 25 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 28 январь, 4-сон, 74-модда