Умная подшивка

2019 й. / СБХ, 6 /

Солиқ солиш

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

ҚҚС ТЎЛАШГА ИХТИЁРИЙ РАВИШДА

ЎТИШ МУДДАТЛАРИ ҲАҚИДА


Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллаётган солиқ тўловчилар томонидан ихтиёрий равишда ҚҚСни тўлашга ўтиш масалалари юзасидан тушаётган саволлар ва таклифларни инобатга олиб, Давлат солиқ қўмитаси ўз сайтида (soliq.uz) расмий ахборот жойлаштирди.


Унга кўра, қуйидаги солиқларни тўлашга ихтиёрий равишда ўтиш юзасидан билдиришларни тақдим этиш муддатлари 2019 йил 10 апрелгача бўлган муддатга ўзгартирилди:

q ЯСТ ва ЯЕС тўловчилар томонидан ҚҚС тўлашга. Улар фақат умумбелгиланган тартибда (20%лик ставка бўйича ва ҳисобга олиш механизмини қўллаган ҳолда) ДСИга билдириш тақдим этган ойдан кейинги ойнинг бошидан ҚҚС тўлашлари мумкин. Мазкур солиқ тўловчилар учун ЯСТ суммасини бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасига, лекин ЯСТ суммасининг 50%идан кўп бўлмаган миқдорга камайтириш тартиби сақланиб қолади. Ушбу тартиб ЯЕС тўловчиларига нисбатан татбиқ этилмайди;

q ЯСТ тўловчилар томонидан умумбелгиланган солиқларни тўлашга. Улар умумбелгиланган солиқлар, шу жумладан ҚҚСни умумий тартибда, ДСИга билдириш тақдим этган ойдан кейинги ойнинг бошидан тўлашлари мумкин. Бироқ бу тартиб мол-мулкни ижарага берувчи хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Солиқ кодексида қуйидаги солиқларни тўлашга ихтиёрий равишда ўтиш юзасидан билдириш тақдим этишнинг бошқа муддатлари белгиланган:

q ЯСТ тўловчилар томонидан ҚҚС тўлашга - ҳисобот даври

...
Время: 0.0029
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish