ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.02.2019 й. 78-сон "Давлат таълим муассасаларининг спорт иншоотларида пуллик хизмат кўрсатувчи спорт тўгаракларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.02.2019 й.

N 78




ДАВЛАТ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ

СПОРТ ИНШООТЛАРИДА ПУЛЛИК ХИЗМАТ

КЎРСАТУВЧИ СПОРТ ТЎГАРАКЛАРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Давлат таълим муассасаларининг спорт иншоотларида пуллик хизмат кўрсатувчи спорт тўгаракларини ташкил этиш орқали спорт иншоотларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш, аҳолини жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш ва уларнинг бу соҳага бўлган эҳтиёжини қондириш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, спорт иншоотларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва тренерларни моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, 2019 йил 1 февралдан бошлаб:

ушбу қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ жисмоний тарбия соатларидан бўш вақтларида спорт иншоотларида тренерлар томонидан аҳолига, шу жумладан, ўқувчи-ёшлар ва талабаларга кўрсатиладиган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт хизматлари пуллик асосда амалга оширилади;

давлат таълим муассасаларининг спорт иншоотларида тренерлар томонидан кўрсатилган хизматлар учун тушган тўловнинг 20 фоизи коммунал хизматлар харажатларига йўналтирилади, қолган қисми давлат таълим муассасаси ва тренерлар ўртасида тенг миқдорда тақсимланади.


2. Давлат таълим муассасаларининг спорт иншоотларида пуллик хизмат кўрсатувчи спорт тўгаракларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

бир ой муддатда спорт турлари, энг аввало, оммавий спорт турлари бўйича янги қўшимча секция ва гуруҳларни ташкил этиш ҳисобига спорт иншоотларидан фойдаланиш даражасини ошириш чораларини кўрсин;

пуллик хизмат кўрсатиладиган спорт иншоотларининг манзили, иш вақти, кўрсатиладиган хизмат турлари ва нархлари ҳақидаги маълумотлар Интернет жаҳон ахборот тармоғида доимий равишда кенг ёритилишини йўлга қўйсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 2 февраль











































Время: 0.2171
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск