язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Айрим турдаги маҳсулотлар муомаласини тартибга солиш/ Тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва муомалага киритиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.02.2019 й. 74-сон "Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.02.2019 й.

N 74



ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

УМУМИЙ ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, тамаки ва тамаки маҳсулотларининг хавфсизлигига қўйиладиган ягона талабларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги умумий техник регламент ва уни жорий этиш схемаси 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.

Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги умумий техник регламент расмий эълон қилинган кундан бошлаб ўн икки ой ўтгач амалга киритилсин.


2. "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ техник регламентлар амалга киритилиши муносабати билан уларда кўрсатилган маҳсулотлар ва хизматларни стандартлаштириш бўйича илгари қабул қилинган норматив ҳужжатлар мажбурийлик хусусиятини йўқотиши ва белгиланган тартибда қўлланилишида ихтиёрийлик касб этиши маълумот учун қабул қилинсин.


3. "Ўзстандарт" агентлиги давлат ваколатли органлари билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Умумий техник регламент амалга киритилган кундан бошлаб тамаки ва тамаки маҳсулотларини стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни қўллашда уларнинг мажбурийлик хусусиятини бекор қилиш ва ихтиёрийлигини таъминлаш юзасидан белгиланган тартибда чора-тадбирлар кўрсин.


4. "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, "Ўзстандарт" агентлиги Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги умумий техник регламентнинг мақсадлари, мазмуни ва уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳоли, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тадбиркорлик фаолияти субъектларининг кенг хабардор қилинишини таъминласинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибиятига ҳамда "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК бошқаруви раиси Т.А. Жалилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                               А. Арипов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 2 февраль