язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Мазкур Низом 2019 йил 31 декабрга кадар амал килади.

Электрон ҳисобварақ-фактураларни электрон расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 05.02.2019 й. 3136-сон билан рўйхатга олинган Давлат солиқ қўмитасининг 29.12.2018 й. 2018-79-сон қарорига илова)

Электрон ҳисобварақ-фактураларни электрон расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 05.02.2019 й. 3136-сон билан рўйхатга олинган Давлат солиқ қўмитасининг 29.12.2018 й. 2018-79-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2019 йил 5 февралда 3136-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитасининг

2018 йил 29 декабрдаги

2018-79-сон қарорига

ИЛОВА



Электрон ҳисобварақ-фактураларни электрон

расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритишнинг

вақтинчалик тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги ПҚ-3802-сон "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 807-сон "Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ электрон ҳисобварақ-фактураларни электрон расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритишнинг вақтинчалик тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


электрон ҳисобварақ-фактура (бундан буён матнда ЭҲФ деб юритилади) - товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш ва сотиб олиш фактини тасдиқлайдиган, электрон ҳужжат айланиши тизими орқали тақдим этиладиган ва қабул қилинадиган электрон ҳужжат;


электрон товар-транспорт юкхати (бундан буён матнда ЭТТЮ деб юритилади) - транспорт жараёнининг қатнашчилари учун ягона бўлган, товар-моддий бойликларни ҳисобдан чиқаришга, уларни йўлда ҳисобга олишга, кирим қилишга, омбор, тезкор ва бухгалтерия ҳисоби учун, шунингдек юк ташилганлиги учун ҳисоб-китоб қилиш ва бажарилган ишнинг ҳисобини юритиш учун мўлжалланган, электрон ҳужжат айланиши тизими орқали тақдим этиладиган ва қабул қилинадиган электрон ҳужжат;


электрон ишончнома - хўжалик юритувчи субъект томонидан етказиб берувчилардан товар-моддий бойликларни олиш учун ишончли шахсга берилган ва хўжалик юритувчи субъектнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжат;


электрон ҳужжат идентификатори - электрон ҳужжатни масофадан идентификация қилиш имконини берувчи оператор тизими ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ахборот тизими томонидан автоматик равишда белгиланадиган электрон ҳужжатнинг уникал рақами;


юкни жўнатувчи - юк эгасининг номидан иш кўрувчи ёки ташиш шартномаси бўйича юкнинг эгаси ҳисобланувчи ЭТТЮда жўнатувчи сифатида кўрсатилган шахс;


юкни олувчи - юкни олишга ваколат берилган ва ЭТТЮда кўрсатилган шахс;


юкни ташувчи - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юкларни транспорт воситаси ёрдамида ташиш хизматларини кўрсатувчи (юк ташишни амалга оширувчи) шахс;


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ахборот тизими (бундан буён матнда ДСҚ АТ деб юритилади) - электрон ҳужжатларни марказлаштирилган ҳолда сақлаш, ҳисобини юритиш, қайта ишлаш ва узатиш тизими;


QR-код - якунланган электрон ҳужжатга бириктириладиган ва ҳужжатни қоғоз шаклида чоп этилганда кўрсатиладиган махсус график коди. QR-код тегишли мобил иловалар ва дастурий маҳсуллар орқали ўқиш (сканерлаш) вақтида электрон ҳужжат ҳақидаги маълумотлар аниқланади.


2. Мазкур Низом топшириқ шартномалари бўйича амалга оширилаётган операцияларга, шунингдек авиа ва темир йўл транспорти орқали товарларни етказиб бериш (ташиш)ни назарда тутувчи хўжалик шартномаларига нисбатан татбиқ этилмайди.


3. Электрон ҳужжат айланиши Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг эксперт хулосасини олган ташкилотлар - электрон ҳужжат алмашиш операторлари ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг интерактив давлат хизматлари (бундан буён матнда оператор деб юритилади) орқали амалга оширилади.


4. Электрон ҳужжатларни юбориш ва қабул қилишда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ҳар бир электрон ҳужжат учун электрон ҳужжат айланиши алоҳида амалга оширилади.

Хўжалик юритувчи субъектлар турли хил операторларнинг ахборот тизимларидан фойдаланганида операторлар ўртасидаги электрон ҳужжат айланиши ДСҚ АТ орқали амалга оширилади.


5. Оператор электрон ҳужжатларга хизмат кўрсатувчи дастурий-аппарат мажмуасининг узлуксиз фаолиятини таъминлайди ҳамда хўжалик юритувчи субъектларга ўзининг ахборот тизимидан доимий фойдаланиш имкониятини яратиб беради.


6. Операторлар ўзларининг ахборот тизимларини ўзаро интеграциясини таъминлашлари шарт.



2-БОБ. ЭҲФЛАРНИ ТАҚДИМ

ЭТИШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


7. Етказиб берувчи ЭҲФни сотиб олувчига тақдим этишда ЭҲФни мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклда расмийлаштиради ҳамда ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаган ҳолда юборади.

ЭҲФ санаси ва идентификатори автоматик тарзда шаклланади ва электрон ҳужжатга QR-коди бириктирилади. ЭҲФнинг тартиб рақами автоматик тарзда операторнинг ахборот тизими томонидан шакллантирилади ёки етказиб берувчи томонидан киритилади.


8. Етказиб берувчи томонидан тасдиқланган ЭҲФ етказиб берувчининг оператори томонидан сотиб олувчига юборилади ва операторнинг ахборот тизими электрон ҳужжатга "етказилган" мақомини бириктиради.


9. Сотиб олувчи келиб тушган ЭҲФ билан танишиб чиққанидан сўнг, уни ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ёки ушбу ЭҲФни сабабини кўрсатган ҳолда рад этади.

Сотиб олувчининг ишончли вакили етказиб берувчидан товарларни қабул қилиб олиши талаб этилса, сотиб олувчи электрон ишончномани мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштиради ва етказиб берувчига юборади. Томонлар электрон ишончномани операторнинг ахборот тизими орқали юборади ва қабул қилиб олади.

Етказиб берувчи қабул қилинган электрон ишончнома асосида ЭҲФни шакллантиради.


10. Сотиб олувчи томонидан тасдиқланган ЭҲФ операторнинг ахборот тизими орқали етказиб берувчига юборилади. Бунда электрон ҳужжат "етказилган" мақомидан "тасдиқланган" мақомига ўзгаради ва ЭҲФ икки томонлама тасдиқланган ҳисобланади.


11. Сотиб олувчи ЭҲФни тасдиқлашни рад этганда, рад этиш сабабини кўрсатган ҳолда ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди. Бунда электрон ҳужжат "етказилган" мақомидан "рад этилган" мақомига ўзгаради.


12. Олдин шакллантирилган ЭҲФга тузатиш киритиш зарурати пайдо бўлган тақдирда, қўшимча ЭҲФ шакллантириш мазкур бобда белгиланган тартибда амалга оширилади. Бундай ҳолларда қайта шакллантирилган ЭҲФнинг реквизитларида ўзгартириш киритилаётган олдин шакллантирилган ЭҲФнинг рақами ва санаси кўрсатилади.


13. Товарларни (ишларни, хизматларни) жисмоний шахсга реализация қилишда, етказиб берувчи ЭҲФ шакллантириб, ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди. ЭҲФнинг санаси автоматик тарзда шаклланади, электрон ҳужжатга QR-коди бириктирилади ва "тасдиқланган" мақоми берилади.

ЭҲФ шакллангандан сўнг, етказиб берувчи уни қоғоз шаклида чоп этиб жисмоний шахсга тақдим этади.



3-БОБ. ЭТТЮНИ ТАҚДИМ ЭТИШ

ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


14. Товар-моддий бойликларни транспортда ташиш эҳтиёжи пайдо бўлганда, юкни жўнатувчи у бошқа ташкилотнинг транспорт хизматларини буюртмачиси ҳисобланишидан, шунингдек юк ташиш юкни жўнатувчи ёки юкни олувчига тегишли бўлган транспорт воситаси орқали амалга оширилишидан қатъий назар, мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклда ЭТТЮни расмийлаштиради.


15. ЭТТЮ санаси автоматик тарзда шаклланади ва электрон ҳужжатга QR-коди бириктирилади. ЭТТЮнинг тартиб рақами автоматик тарзда операторнинг ахборот тизими томонидан шакллантирилади ёки юк жўнатувчи томонидан киритилади.

ЭТТЮ шакллангандан сўнг, юкни жўнатувчи электрон ҳужжатни ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ва операторнинг ахборот тизими орқали юкни ташувчи ва юкни олувчига юборилади ҳамда тизим электрон ҳужжатга "етказилган" мақомини бириктиради.

Агар юкни жўнатувчи ва юкни олувчи бир хўжалик юритувчи субъект бўлса, юк жўнатувчи томонидан тасдиқланган ЭТТЮ фақат юкни ташувчига юборилади.

Агар юкни жўнатувчи, юкни ташувчи ва юкни олувчи бир хўжалик юритувчи субъект бўлса, юкни жўнатувчи томонидан тасдиқланган ЭТТЮ ҳеч кимга жўнатилмайди ва ҳужжатга "юкни ташувчи томонидан тасдиқланган" ва "юкни олувчи томонидан тасдиқланган" мақоми берилади.


16. Юкни ташувчи қабул қилинган ЭТТЮ билан танишиб чиққанидан сўнг, уни ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ёки сабабини кўрсатган ҳолда тасдиқлашни рад этади.


17. Юкни ташувчи ЭТТЮни тасдиқлаган тақдирда ЭТТЮга "етказилган" мақомидан "юкни ташувчи томонидан тасдиқланган" мақомига ўзгаради.


18. Юк белгиланган манзилга етказилиб, уни топшириш-қабул қилиш амалга оширилганидан сўнг, юкни олувчи ЭТТЮни ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ёки уни тасдиқлашни сабабини кўрсатган ҳолда рад этади.


19. Юкни олувчи ЭТТЮни тасдиқлаган тақдирда ЭТТЮга "юкни олувчи томонидан тасдиқланган" мақоми берилади.


20. Юкни ташувчи ёки юкни олувчи ЭҲФни тасдиқлашни рад этганда, рад этиш сабабини кўрсатган ҳолда ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди. Агар юкни ташувчи ёки юкни олувчидан биттаси ЭТТЮни тасдиқлашни рад этган бўлса ЭТТЮ "етказилган" мақомидан "рад этилган" мақомига ўзгаради.


21. Олдин шакллантирилган ЭТТЮга тузатиш киритиш зарурати пайдо бўлганда, қўшимча ЭТТЮни шакллантириш мазкур бобда белгиланган тартибда амалга оширилади. Бундай ҳолатда ЭТТЮнинг реквизитларида ўзгартириш киритилаётган олдин шакллантирилган ЭТТЮнинг рақами ва санаси кўрсатилади.



4-БОБ. ЭЛЕКТРОН ҲУЖЖАТЛАРНИ САҚЛАШ

ВА ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ


22. Оператор тасдиқланган электрон ҳужжатларни ўзларининг базаларида камида беш йил давомида сақлайди ва ҳисобини юритади.


23. Тасдиқланган электрон ҳужжатларни кейинчалик сақланишини таъминлаш, архив иши тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан амалга оширилади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


24. Мазкур Низом талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


25. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА




тузатиш киритувчи ҳисобварақ-фактура




жисмоний шахсларга (ЯТТлардан ташқари) реализация қилинганда

    

20___ йил "____"____________ даги

______-сонли юк жўнатиш ҳужжатига

20___ йил "____"____________ даги

_____-сонли


ЭЛЕКТРОН ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА

  

Етказиб берувчи   ____________________________

Манзил:   ___________________________________

____________________________________________

  

Етказиб берувчининг идентификация рақами

(СТИР) ____________________________________


Қўшилган қиймат солиғи тўловчисининг

рўйхатдан ўтиш коди ________________________

Сотиб олувчи  ___________________________

Манзил:   ________________________________

_________________________________________


Сотиб олувчининг идентификация рақами

(СТИР) _________________________________

Қўшилган қиймат солиғи тўловчисининг

рўйхатдан ўтиш коди _____________________

  

  

Т/р

Товар (иш ва хизмат)лар номи

Ўлчов бирлиги

Миқ-

дори

Нархи

Етказиб бериш қиймати

Қўшилган

қиймат солиғи

  

Етказиб

беришнинг

қўшилган

қиймат

солиғини

ҳисобга

олган

ҳолда

қиймати

Бензин, дизель

ёқилғиси ва

газни якуний

истеъмолчига

реализацияси

қилиш чоғида

тўланадиган

акциз солиғи

Етказиб

беришнинг

транспорт

воситаларига

бензин, дизель

ёқилғиси ва газ

ишлатганлик

учун олинадиган

солиқ ҳисобга

олинган қиймати

ставкаси

  

суммаси

ставкаси

  

суммаси

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

1

  

  










2

  

  










3

  

  










Жами тўлашга:

  








        

        

Рахбар



Олдим







(ишонч билдирган шахснинг Ф.И.О.)


Бош бухгалтер












         





Низомга

2-ИЛОВА



Товар-мооддий бойликларни олишга

электрон ишончнома


20____ йил "___" ______________ даги _____-сонли ҳисобварақ-фактура бўйича

Берилган сана

"___" ______________ 20__ йил

Ишончнома

20____ йил "___" ______________ гача ҳақиқий ҳисобланади.

Ташкилот номи


________________________________

Ташкилот манзили


________________________________


Электрон ишончнома берилган шахс:

Ф.И.О.


____________________________

           

Лавозими


____________________________

       

Паспорт


серия____ рақами ___________

            

Берилган сана


"___" ________________ 20__ йил

Етказиб берувчининг номи


________________________________

Ҳужжат номи


________________________________

Ҳужжат санаси


"______" ________________ 20__ йил

Ҳужжат рақами


__________________________

Олинадиган моддий бойликлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Моддий бойликлар номи

Ўлчов бирлиги

Сони (ёзув билан)

1

2

3

4





Раҳбар _____________________________

Бош бухгалтер ______________________






Низомга

3-ИЛОВА

Тузатиш киритувчи ЭТТЮ







даги

сонли

ЭЛЕКТРОН ТОВАР-ТРАНСПОРТ ЮКХАТИ


Омбордан омборга



Шартнома рақами

Йўл варақаси рақами


Автомобиль

Етказиб берувчи сотиб олувчига



санаси

санаси





Давлат рақами

марқа/модель

Ташиш тури











Тиркама















Ярим тиркама

















Давлат рақами

марқа/модель


























Ҳайдовчининг Ф.И.Ш.

Буюртмачи:


Юкни ташувчи::

  

СТИР:


СТИР:


  

ҚҚС тўловчисининг

рўйхатдан ўтиш коди


ҚҚС тўловчисининг

рўйхатдан ўтиш коди


  

Юкни жўнатувчи:


Юкни олувчи:

  

СТИР:


СТИР:


  

ҚҚС тўловчисининг

рўйхатдан ўтиш коди


ҚҚС тўловчисининг

рўйхатдан ўтиш коди


  

1. Юклаш жойи


1. Тушуриш жойи

  

2. Юклаш жойи


2. Тушуриш жойи

  

3. Юклаш жойи


3. Тушуриш жойи



Манзил


Манзил

ЮК ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ

Т/р

Юкнинг номи

Ўлчов

бирлиги

Юк ўлчов

бирлигига

тўғри

келадиган

нарҳи

Миқдори

Юкнинг умумий қиймати

Ташиш

хизматининг

нархи

Юкка илова

қилининган

ҳужжатлар

Оғирлик, тн

брутто

нетто

1

1

2

3

4

5

6

7

8

9

2










3










4



















Жами


х



Топширди:


Топширди:



(Ф.И.О)


ҳайд/эксп.:

(Ф.И.О.)


Ташиш масофаси

                        






Жами

Шаҳар ичида

Қабул қилди ҳайд/эксп.:



Қабул қилди:





(Ф.И.О)



(Ф.И.О.)








Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 6 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 11 февраль, 6-сон, 112-модда