язык интерфейса

Марказий банк Бошқарувининг 15.12.2018 й. 39/22-сон "Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 10.01.2019 й. 1470-3-сон билан рўйхатга олинган)

Марказий банк Бошқарувининг 15.12.2018 й. 39/22-сон "Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 10.01.2019 й. 1470-3-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.01.2019 й.

N 1470-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

15.12.2018 й.

N 39/22


ҚАРОРИ



Юридик шахслар томонидан миллий

валютадаги корпоратив банк карталаридан

фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564-сон "Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3724-сон "Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 12 мартдаги 3-А/1-сон қарори (рўйхат рақами 1470, 2005 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 15-16-сон, 121-модда) билан тасдиқланган Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                               М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Юридик шахслар томонидан миллий

валютадаги корпоратив банк карталаридан

фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 8-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда, олинган тўлов терминали квитанцияларининг асл нусхалари, электрон тижорат битимларидаги томонларни идентификациялаш имконини берувчи электрон чеклар, квитанциялар, хабарлар ва бошқа усуллар ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли реквизитларга эга бўлган бошқа ҳужжатлар юридик шахс бухгалтерияси учун ҳисобот ҳужжатлари сифатида хизмат қилади.".


2. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Корпоратив банк картаси орқали амалга оширилган тўловлар бўйича ҳисобот ҳужжатлари сифатида тўлов терминали квитанцияларининг асл нусхалари, уларга илова қилинган тегишли савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарнинг "тўланди" муҳри қўйилган тўлов ҳужжатлари, шунингдек, электрон тижорат битимларидаги томонларни идентификациялаш имконини берувчи электрон чеклар, квитанциялар, хабарлар ва бошқа усуллар, инвойс (ҳисоб-фактура) ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатлар хизмат қилади.".


3. 10-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон банклари ассоциацияси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 11 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 14 январь, 1-2-сон, 29-модда