язык интерфейса

Молия вазирлигининг 3-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2019-03-сон, Марказий банк Бошқарувининг 341-В-2-сон "Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 10.01.2019 й. Қарори (АВ томонидан 23.01.2019 й. 2836-2-сон билан рўйхатга олинган)

Молия вазирлигининг 3-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2019-03-сон, Марказий банк Бошқарувининг 341-В-2-сон "Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 10.01.2019 й. Қарори (АВ томонидан 23.01.2019 й. 2836-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.01.2019 й.

N 2836-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

10.01.2019 й.

N 3


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

10.01.2019 й.

N 2019-03


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

10.01.2019 й.

N 341-В-2


ҚАРОРИ



Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш,

шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг

тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия,

нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга

оширилиши тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 766-сон "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 5 октябрдаги 78, 2016-34 ва 341-В-сон қарори (рўйхат рақами 2836, 2016 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 йил, 44-сон, 516-модда) билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Молия вазири

Д. Кучкаров

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Мусаев

Марказий банк раиси

М. Нурмуратов





Қарорга

ИЛОВА



Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш,

шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг

тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия,

нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар

амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига ягона ижтимоий тўлов бўйича ажратмаларнинг бир қисми кўринишида келиб тушган маблағлар Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 июлдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда тақсимланади.".


2. 16-банддаги "ўнинчи санасига" деган сўзлар "15-санасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 17-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ўнинчи санасидан" деган сўзлар "25-санасидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 47-банднинг учинчи хатбошисидаги "15" рақами "25" рақами билан алмаштирилсин.


5. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 24 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 28 январь, 4-сон, 78-модда