язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Мазкур Карор 2019 йил 1 мартдан бошлаб кучга киради

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ерости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.02.2019 й. 112-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.02.2019 й.

N 112



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб

олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар

яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил

26 ноябрдаги ПҚ-4030-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 26 ноябрдаги ПҚ-4030-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари кабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Ушбу қарор 2019 йил 1 мартдан бошлаб кучга киради.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 11 февралдаги

112-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 йил, 1-сон, 3-модда) билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатининг IV бўлими қуйидаги мазмундаги 85-банд билан тўлдирилсин:

"85. Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 йил, 8-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги pyxcaт этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхатининг рус тилидаги матнида "Действие и (или) определенная деятельность, для совершения и (или) осуществления которых необходим документ разрешительного характера" устунининг 68-позицияси "добычи полезных ископаемых" сўзларидан кейин "старательской добычи драгоценных металлов'' сўзлари билан тўлдирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 апрелдаги 315-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 11-банди "ж" кичик бандининг иккинчи хатбоши "фойдали қазилмаларни қазиб олиш" сўзларидан кейин "қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш" сўзлари билан тўлдирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 февраль