язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қурилиш ва архитектура/ Алоҳида объектлар қурилиши ва реконструкцияси/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.02.2019 й. 125-сон "Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишини қуриш" лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисобини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.02.2019 й.

N 125



"ТОШКЕНТ МЕТРОПОЛИТЕНИНИНГ СЕРГЕЛИ

ЙЎНАЛИШИНИ ҚУРИШ" ЛОЙИҲАСИНИНГ

ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ ҲИСОБИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишини қуриш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 29 ноябрдаги ПҚ-2664-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишини қуриш" лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоби асосий техник-иқтисодий параметрлар билан 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредитини қайтаришнинг прогноз жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А.Арипов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 14 февраль