язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Февраль, 2019 й./ Фуқаролик. Мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2019 й. 129-сон "Раҳбарлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ходимларни доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.02.2019 й.

N 129



РАҲБАРЛАРИ ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА ТОШКЕНТ

ВИЛОЯТИДА ХОДИМЛАРНИ ДОИМИЙ ПРОПИСКА

ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА ИЛТИМОСНОМА КИРИТИШИ

МУМКИН БЎЛГАН ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ,

ДАВЛАТ ВА ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ,

РЕСПУБЛИКА АҲАМИЯТИГА МОЛИК БОШҚА

ДАВЛАТ ТАШКИЛОТЛАРИ РЎЙХАТИГА

ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА



"Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида" 2017 йил 29 августдаги ЎРҚ-440-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 10-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қуйидаги мазмундаги 11-2-банд қўшилсин:

"11-2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони".


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 15 февраль