язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Туркия Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Жумҳурияти Ҳукумати ўртасида атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида Битим (Тошкент, 1996 йил 8 май)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

ва Туркия Жумҳурияти Ҳукумати ўртасида

атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида

ҳамкорлик қилиш тўғрисида

БИТИМ


Бундан кейин "Томонлар" деб аталувчи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Жумҳурияти Ҳукумати,

иқлим ва табиий шароитларнинг ўхшашлигини ва кўп томонлама яқин алоқаларни эътиборга олган ҳолда,

атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва яхшилаш ҳозирги ва келажак авлодларнинг саломатлиги учун зарурлигини ва, шу муносабат билан,

табиатни узлуксиз равишда ривожлантиришнинг муҳимлигини англаб,

Томонлар ўртасида минтақа ва бутун дунё атроф муҳитини муҳофаза қилиш соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг зарурлигини тан олиб,

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф Муҳитни Ривожлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича Конференциясида қабул қилинган принципларнинг муҳимлигини тан олиб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда


Томонлар атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида тенглик асосида, Томонларнинг ҳар бирининг қонунчилиги доирасида ва шу мақсадда тузилган жамғарма асосида ҳамкорлик қ

...