ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Вьетнам Социалистик Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Вьетнам Социалистик Республикаси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоялаш тўғрисида Битим (Ханой, 1996 йил 28 март)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

ва Вьетнам Социалистик Республикаси

Ҳукумати ўртасида инвестицияларни ўзаро

рағбатлантириш ва ҳимоялаш тўғрисида

БИТИМ


Қуйида "Аҳдлашувчи Томонлар" деб юритилувчи, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Вьетнам Социалистик Республикаси Ҳукумати,

ҳар иккала давлатнинг ўзаро манфаатдорлиги учун улар ўртасида узоқ муддат асосида янада кенгроқ иқтисодий ҳамкорликка кўмаклашишни истаган ҳолда,

бир Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларининг инвестициялари учун бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида манфаатли шароитлар яратиш ва уларни сақлаш мақсадида инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоялаш заруратини эътироф этган ҳолда,

инвестицияларнинг барқарор асоси иқтисодий манбалардан фойдаланишнинг юксак самарадорлиги ва ишлаб чиқариш кучларини ривожлантиришни таъминлашига келишган ҳолда,

қуйидагилар хусусида аҳдлашдилар:



1-модда. Умумий таърифлар


Мазкур Битим мақсадлари учун:


1. "Инвестор" атамаси қуйидагиларга татбиқ этилади ва уларни ўз ичига олади:

(I) Аҳдлашувчи Томонларнинг давлатлари;

(II) Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг юридик шахслари;

(III) Аҳдлашувчи Томонларнинг фуқаролари, фуқаролар бирлашмалари;

(IV) Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг доимий равишда чет элда яшовчи фуқаролари.


2. "Инвестициялар" атамаси мулкий бойликларнинг исталган кўриниши ва уларга бўлган ҳуқуқларни, шунингдек муаллифлик ҳуқуқи, патентлар, фойдали моделлар, саноат андозалари ва моделлари, савдо белгилари, фирмавий номлар, ишлаб чиқариш ва тижорат сирлари, технологиялар, "гудвил" ва "ноу-хау" сингари интеллектуал мулк, савдо ва саноат мулкига бўлган ҳуқуқларни англатади.


3. Инвестициялар Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари ҳудудида қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:

I) тўлалигича инвесторларга ёки улардаги иштирок улуши асосида инвесторларга тегишли бўлган хўжалик жамиятлари ва ширкатлари, банклар, суғурта ташкилотлари ва бошқа корхоналарни барпо этиш;

II) мол-мулклар, акциялар ва бошқа қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиш;

III) мулкий ҳуқуқларни, шу жумладан ижара ҳуқуқи ҳамда ер ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олиш;

IV) инвестицияланган жойдаги Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида амалда бўлган қонунчиликка хилоф бўлмаган инвестицияларни амалга ошириш бўйича бошқа фаолият.

Дастлаб ёки такрорий равишда бойликлар киритилган шаклнинг ҳеч қандай ўзгариши уларнинг инвестициялар сифатидаги квалификациясининг ўзгаришига олиб келмайди.


4. "Юридик шахслар" атамаси ўз мақомини Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг давлати қонунчилигига кўра олган ва бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг давлати ҳудудида

...
Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск