язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Қозоғистон Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида солиқ қонунларини бузишларга қарши кураш соҳасидаги ҳамкорлик ва ахборот билан алмашиб туриш тўғрисида Битим (Алмати, 1996 йил 15 февраль)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида

солиқ қонунларини бузишларга қарши кураш

соҳасидаги ҳамкорлик ва ахборот билан

алмашиб туриш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати (бундан кейинги ўринларда "Томонлар" дейилади) амалдаги қонунларга ва ўз давлатларининг халқаро мажбуриятларига риоя этиб,

солиқлар соҳасидаги жиноятлар ва ҳуқуқбузишларни аниқлаш, олдини олиш ва бартараф қилиш билан боғлиқ вазифаларни самарали ҳал қилишдан ўзаро манфаатдор эканликларидан келиб чиқиб,

ушбу мақсадларда барча ҳуқуқий ва бошқа имкониятлардан фойдаланилишига муҳим аҳамият бериб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Битим мавзуси


1. Томонларнинг ваколатли органларининг уларнинг ваколат доирасига кирадиган солиқлар соҳасидаги жиноятлар ва ҳуқуқбузишларни аниқлаш, олдини олиш ва бартараф қилиш бўйича самарали курашни ташкил этиш мақсадидаги ҳамкорлиги мазкур Битимнинг мавзуи ҳисобланади.


2. Мазкур Битим фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги амалдаги халқаро битимларга тааллуқли бўлмайди.



2-модда. Ваколатли органлар


Мазкур Битим мақсадларида қуйидаги идоралар Томонларнинг ваколатли

...