язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Туркманистон Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида узоқ муддатли савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг асосий йўналишлари тўғрисида Битим (Чоржўй, 1996 йил 16 январь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида

узоқ муддатли савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг

асосий йўналишлари тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати, бундан кейин "Аҳдлашаётган Томонлар", деб аталувчилар,

Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни тенглик ва ўзаро фойдалилик асосида ривожлантиришга интилиб,

ҳар бир давлатнинг мустақил ташқи иқтисодий сиёсат юргизиш суверен ҳуқуқидан келиб чиқиб,

Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон иқтисодий имкониятларини ўзаро фойдали ҳамда кооперация алоқалари ва ҳамкорликларини ривожлантириш асосида ўстиришга ёрдам беришни мақсад қилиб,

ўзаро иқтисодий ҳамкорликни эркин ривожлантиришга содиқликларини тасдиқлаб,

товарларнинг эркин ташилиши ва хизматлар кўрсатилиши ўзаро келишилган чора-тадбирлар амалга оширилишини талаб этишини тан олиб,

Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистоннинг Тарифлар ва савдо бош Битими (ТСББ) ва Бутун жаҳон савдо ташкилоти (БСТ) принципларига содиқлигини тасдиқлаб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда


Аҳдлашаётган Томонларнинг савдо-иқтисодий ҳамкорлиги халқаро ҳуқуқ ва миллий қонунчилик нормаларига риоя қилган ҳолда яхши қўшничилик, тенг ҳуқуқлилик, иқтисодий суверенитет, ўзаро фойдалилик принципларига асосланади.

Аҳдлашаётган Томонлар мазкур Битим қоидаларига мувофиқ узоқ муддатли савдо-иқтисодий ҳамкорлик йўналишларини келишиб олишга оид аниқ чора-тадбирларни кўрадилар.



2-модда


Аҳдлашаётган Томонлар ўз ўрталаридаги савдо-иқтисодий муносабатларни барқарорлаштириш учун зарур бўлган барча чора-тадбирларни кўрадилар ва Аҳдлашаётган Томонлар хўжалик субъектлари учун, уларнинг мулкчилик шаклларидан қатъи назар, қулай шароитлар яратадилар.

Ҳар бир Аҳдлашаётган Томон бошқа Аҳдлашаётган Томон иқтисодиёти ва савдосига зарар етказиши мумкин бўлган ҳаракатлардан ўзини тияди.



...