язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Туркманистон Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида халқаро автомобилда йўловчи ва юк ташиш алоқаси тўғрисида Битим (Чоржўй, 1996 йил 16 январь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида

халқаро автомобилда йўловчи ва

юк ташиш алоқаси тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати кейинги ўринларда "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталади,

савдо ва иқтисодий муносабатларни ўзаро манфаатли ривожлантиришга хоҳиш билдириб,

тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатли асосда ҳар икки давлат ўртасида ҳамда улар ҳудудлари орқали транзит тарзда халқаро автомобилда йўловчи ва юк ташишни енгиллаштириш ва тартибга солиш мақсадида,

қуйидагилар ҳақида келишиб олдилар:



1-модда. Қўлланиш соҳаси


1. Ушбу Битим қоидалари икки давлатдан бирининг ҳудудида рўйхатга олинган автотранспорт воситалари орқали Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида бевосита, улар ҳудудлари орқали транзит тарзда бажариладиган йўловчилар ва юк ташишларга, шунингдек, учинчи мамлакатларга ёки учинчи мамлакатлардан ташишларга нисбатан қўлланади.


2. Ушбу Битим тегишли Томон учун амал қиладиган халқаро автомобилда юк ва йўловчи ташишлар соҳасидаги бошқа икки томонлама ёки кўп томонлама битимларга асосланган Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларига тааллуқли бўлмайди.



2-модда. Таърифлар


Ушбу Битим мақсадлари учун:


1) "ташувчи" атамаси остида асосий манзили Ўзбекистон Республикаси ёки Туркманистонда бўлган, давлатда амал қилаётган автотранспорт воситасини рўйхатга олишнинг миллий қонунчилигига мувофиқ тижорат асосида ёки ҳисобига халқаро йўловчи ёки юк ташишларни бажариш ваколатига эга бўлган ҳар қандай жисмоний ёки ҳуқуқий шахс тушунилади;


2) "автотранспорт воситаси" термини остида қуйидагилар тушунилади:

а) қурилган ва ҳайдовчини ҳам қўшиб ҳисоблаганда тўққиз кишидан зиёд йўловчини ёки юкларни ташишга қўлланадиган, икки давлатдан бирининг ҳудудида рўйхатга олинган механик куч билан ишлайдиган ҳар қандай автотранспорт воситаси;

б) юкларни ташишга мўлжалланган механик куч билан ишлайдиган ҳар қандай автотранспорт воситаси, шу жумладан, битта шатакчи автомобиль ва тиркама ёки ярим тиркама бирикмаси, айни пайтда шатакчи автомобиль ҳар икки давлатдан бири ҳудудида рўйхатга олинган бўлиши керак.


3) "рухсатнома" атамаси остида Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ йиғимларни тўлаб ёки йиғимларни тўлашдан озод қилиб фойдаланиш учун берилган муайян шаклдаги ҳужжат тушунилади ва у амал қилиш муддати давомида юк ташувчилари учун ташувчига бевосита йўналиш бўйича у ёққа ва орқага ёки бош

...