ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Туркманистон Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида ҳаво йўллари тўғрисида Битим (Чоржўй, 1996 йил 16 январь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида

ҳаво йўллари тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати, бундан буён "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,

1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенциянинг принциплари ва меъёрларини тан олган ҳолда,

иккала мамлакат халқлари ўртасида дўстлик, ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик ўрнатиш ва уни сақлаш воситаси сифатида ҳаво транспортининг аҳамиятини қайд этган ҳолда,

ўзларининг тегишли ҳудудлари ўртасида ва ташқарисида ҳаво йўлларини мустаҳкамлаш ва тараққий эттириш истагида,

Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида халқаро ҳамкорликни давом эттириш ва ривожлантириш мақсадида,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Атамалар


1. Мазкур Битимнинг мақсадлари йўлида келтирилган атамалар қуйидаги маъноларни англатади:


а) "авиация маъмурлари" атамаси - Ўзбекистон Республикасига нисбатан - "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпаниясини ёки ҳозирги вақтда шу Авиакомпания бажараётган вазифаларни амалга ошириш ваколати берилган ҳар қандай шахс ёки ташкилотни ва Туркманистонга нисбатан - Туркманистон Фуқаро авиацияси миллий бошқармасини ёки ҳозирги вақтда ушбу Бошқарма томонидан бажарилаётган вазифаларни амалга ошириш ваколати берилган ҳар қандай шахс ёки ташкилотни англатади;


б) "тайинланган авиакорхона" атамаси - ушбу Битимнинг 4-моддасига биноан тайинланган ва ваколат берилган ҳар қандай авиакорхонани англатади;


в) "ҳудуд" атамаси давлатга нисбатан - ушбу давлатнинг мутлақ тасарруфидаги ер юзаси, ҳудудий ва ички сувлар ва ҳаво фазосини англатади;


г) "тариф" атамаси - вакиллик ва ёрдамчи хизматларнинг тўлови ҳамда шарт-шароитларини ўз ичига олган ҳолда йўловчилар, багаж, юклар ва почта ташиш учун тўланадиган ва шу тўловлар қўлланиладиган шартларни англатади;


д) "Конвенция" атамаси - 1944 йилнинг 7 декабрида Чикагода имзолаш учун очилган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни, шунингдек, Аҳдлашувчи Томонлар қай даражада эътироф этиши ва қўллашига қараб, унга киритилган ҳар қандай илова ва ҳар қандай тузатишни англатади;


е) "ҳаво йўли" атамаси - йўловчилар, юклар ва почтани умумий ташиш мақсадида ҳаво кемалари мунтазам равишда амалга оширадиган ҳар қандай ҳаво йўлини англатади;


ж) "халқаро ҳаво йўли" атамаси - бирдан ортиқ давлат ҳаво фазоси орқали амалга ошириладиган ҳаво йўлини англатади;


з) "авиакорхона" атамаси - халқаро ҳаво йўли таклиф қилувчи ёки ундан фойдаланувчи ҳар қандай авиатранспорт корхонасини англатади;


и) "нотижорат мақсадларида тўхташ" атамаси - ҳаво кемасига йўловчилар, юклар ёки почталарни олиш ёки ундан туширишдан бошқа ҳар қандай бошқа мақсад билан тўхташ.


2. Ушбу Битимга илова унинг ажралмас қисмини ташкил қилади.



2-модда. Ҳуқуқлар бериш


1. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири бошқа Аҳдлашувчи Томонга йўналишлар бўйича халқаро ҳаво йўллари ўрнатиш мақсадида ушбу Битимда назарда тутилган ҳуқуқларни беради (бундан буён матнда "шартлашилган йўллар" ва "белгиланган йўналишлар" деб аталади).


2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси белгиланган йўналишлар бўйича шартлашилган йўллардан учишда қуйидаги ҳуқуқлардан фойдаланади:

а) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидан қўнмасдан учиб ўтиш;

б) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидаги манзилларда тижоратга тааллуқли бўлмаган мақсадларда қўниш;

в) Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудлари оралиғида бораётган йўловчилар, почта ва юкни олиш (ёки) тушириш мақсадида иккинчи А

...
Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск