язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Грузия Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Грузия Республикаси Ҳукумати ўртасида жиноятчиликка қарши курашишда ҳамкорлик қилиш тўғрисида Битим (Тошкент, 1995 йил 4 сентябрь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан Грузия Республикаси Ҳукумати ўртасида

жиноятчиликка қарши курашишда

ҳамкорлик қилиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Грузия Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб номланадилар,

жиноятчилик, айниқса, унинг уюшган шакллари кучайиб бориши миқёси ва тамойилларидан ташвишланаётганликларини ифодалаб,

инсон ҳаётига, ҳуқуқи ва эркига, шаъни ва қадр-қимматига таҳдид солувчи кучлардан ишончли ҳимоя қилишни, жамият ва давлат манфаатларини таъминлашга интилишдан келиб чиқиб,

умумий равишда тан олинган инсон ҳуқуқлари ва эркига риоя қилишда халқаро ҳамкорликка муҳим аҳамият бериб,

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноятчиларга ҳаққоний жазо бериш соҳасидаги ҳужжатлар қоидаларини ҳисобга олиб,

тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро фойдали ҳамкорлик тамойилларидан келиб чиқиб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Битимнинг қўлланиш

доираси ва субъектлари


1. Томонлар ўзларининг ваколатли марказий органлари орқали ушбу Битим қоидаларига мувофиқ ва ўз давлатларининг қонунчилиги ҳамда халқаро мажбуриятларига амал қилиб, жиноятчиликка қарши курашишда ҳамкорликни амалга оширадилар.


2. Ушбу Битим жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва тутиб бериш масалаларига дахл қилмайди.


3. Ушбу Битимнинг мақсадлари учун қуйидагилар марказий ваколатли органлар ҳисобланадилар:

Ўзбекистон Республикаси учун - Давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Прокуратура, Миллий хавфсизлик хизмати;

Грузия Республикаси учун - Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик вазирлиги, Солиқ инспекцияси, Божхона департаменти.


4. Томонлардан ҳар бири ўзининг марказий ваколатли органлари рўйхатига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида бошқа Томонни хабардор қилади.


5. Марказий ваколатли органлар ушбу Битимни

...