язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Грузия Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Грузия Республикаси Ҳукумати ўртасида халқаро автомобиль қатнови тўғрисида Битим (Тошкент, 1995 йил 4 сентябрь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан Грузия Республикаси Ҳукумати ўртасида

халқаро автомобиль қатнови тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Грузия Республикаси Ҳукумати, қуйида "Томонлар" деб аталадилар,

иккала мамлакат ўртасида автомобилда йўловчи ва юк ташишни ҳамда уларнинг ҳудудлари орқали транзит қатновини ўзаро ҳамжиҳатлик асосида ривожлантиришни истаб, шунингдек бундай қатновни енгиллаштириш истагини билдириб,

қуйидагилар ҳақида келишиб олдилар:



1-модда


Мазкур Битимга мувофиқ иккала мамлакат ўртасида ва уларнинг ҳудудлари орқали, халқаро автомобиль қатнови учун очиқ бўлган йўллар орқали Ўзбекистон Республикасида ёки Грузия Республикасида рўйхатга олинган автотранспорт воситаларида йўловчиларни, шу жумладан туристлар ҳамда юкларни мунтазам ва номунтазам равишда ташиш амалга оширилади.



ЙЎЛОВЧИЛАРНИ ТАШИШ



2-модда


1. Йўловчиларни автобусларда мунтазам ташиш Томонларнинг ваколатли органлари ўртасидаги келишув бўйича ташкил қилинади.


2. Бундай ташишларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифлар Томонларнинг ваколатли органлари томонидан барвақт бир-бирларига етказилади. Ана шу таклифларда йўловчи ёки юк ташувчининг номи, бораётган йўналиши, ҳаракат жадвали, тарифи, йўловчи ташувчи йўловчиларни оладиган ва туширадиган жойларнинг номи, шунингдек йўловчи ташиш мўлжалланаётган давр ва унинг мунтазамлиги ҳақидаги маълумотлар бўлиши керак.



3-модда


1. Иккала мамлакат ҳудуди орқали йўловчиларни транзит ташиш рухсатномаларсиз амалга оширилади.


2. Иккала мамлакат ўртасида йўловчиларни номунтазам ташиш чо

...