ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Нотариат /

Идоравий нотариал архивлар томонидан архив ҳужжатларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 15.02.2019 й. 134-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 15 февралдаги

134-сон қарорига

3-ИЛОВА



Идоравий нотариал архивлар

томонидан архив ҳужжатларини бериш

бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) нотариал расмийлаштирилган ҳужжатларнинг дубликати, нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестр китобидан кўчирма, архив ҳужжатларидан нусхалар, мол-мулкка нисбатан тақиқ (хатлов) мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотномалар ва архив маълумотларини бериш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда давлат хизмати деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивлар (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан кўрсатилади.

3. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


4. Давлат хизмати кўрсатиш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


5. Ариза берувчи давлат хизмати олиш учун Давлат хизматлари марказига келган ҳолда мурожаат этади ёки электрон тарзда давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

6. Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда эса ариза берувчи давлат хизматлари олиш учун сўровномани электрон тарзда мустақил равишда, платформада жойлаштирилган маълумотдан фойдаланган ҳолда ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган сўровномага мувофиқ шакл бўйича тўлдиради.

7. Сўровномага:

паспорт нусхаси;

ариза берувчи ишончнома асосида ҳаракат қилаётганда - ишончнома нусхаси;

марҳум номидан амалга оширилган нотариал ҳаракатлар ҳақида архив ҳужжатлари олинаётганда - марҳумнинг ўлими ҳақида гувоҳнома ва ариза берувчининг марҳумга қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

ариза берувчи васиятномага асосан меросхўр бўлганда - васиятнома ва марҳумнинг ўлими ҳақида гувоҳнома нусхалари, ариза берувчи қонуний вакил бўлса - уни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси илова қилинади.

Ариза берувчи тақдим этган ҳужжатлар нусхалари Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан уларнинг асл нусхаларидан олиниши лозим.

Ариза берувчи томонидан ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда ҳужжатларнинг асли талаб этилмайди. Бунда ушбу маълумотлар идоравий нотариал архив ходимлари томонидан сўров юбориш ва идоралараро электрон ҳамкорлик орқали текширилади.

8. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

9. Сўровномада ишончсиз маълумотлар кўрсатилганлиги, шунингдек тегишли ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


10. Ариза берувчилар давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади.


11. Сўровнома Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг, барча ҳужжатлар 10 дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровнома автоматик равишда ваколатли органга юборилади.

12. Сўровнома тушгандан сўнг ваколатли орган томонидан қуйидаги муддатлар мобайнида архив ҳужжатини бериш ёки уни беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади:

а) нотариал расмийлаштирилган ҳужжатларнинг дубликати - сўровнома келиб тушгандан сўнг 5 иш куни мобайнида;

б) нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестр китобидан кўчирма - сўровнома келиб тушгандан сўнг 2 иш куни мобайнида;

в) архив ҳужжатларидан нусхалар, шунингдек мол-мулкка нисбатан тақиқ (хатлов) мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотномалар - сўровнома келиб тушгандан сўнг 2 иш куни мобайнида;

г) архив маълумотномалари - сўровнома келиб тушгандан сўнг 1 иш куни мобайнида.


13. Ваколатли орган архив ҳужжатини бериш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда 10 дақиқа мобайнида Давлат хизматлари марказига архив ҳужжатларини бериш учун тўланадиган тўлов суммасини кўрсатган ҳолда электрон тарзда хабарнома ва архив ҳужжатларини юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда хабарнома ариза берувчининг электрон почта манзилига юборилади.

14. Архив ҳужжатларини бериш учун қуйидаги миқдорларда тўлов ундирилади:

нотариал расмийлаштирилган ҳужжатларнинг дубликатини бериш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида;

нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестр китобидан кўчирма бериш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида;

архив ҳужжатларидан нусхалар бериш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи миқдорида;

архив маълумотномалари бериш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 фоизи миқдорида.

Гербли (махсус) бланкаларда нотариал расмийлаштирилган ҳужжатларнинг дубликатлари берилганда қонун ҳужжатларига мувофиқ герб йиғими ундирилади.

Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг иккинчи - олтинчи хатбошиларида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади.

Давлат хизматини кўрсатиш учун тўлов тўланганлигини тасдиқлаш ахборот - коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.


15. Тўлов суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

8,75 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

11,25 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади.

16. Давлат хизматлари марказига хабарнома тушганидан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақда ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.


17. Тўлов амалга оширилгандан сўнг, архив ҳужжати электрон ёки қоғоз шаклда ариза берувчига берилади. Ариза берувчининг сўровига асосан ҳужжатларга Давлат хизматлари марказининг муҳри босиб берилиши мумкин. Нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатлари ариза берувчига фақат қоғоз шаклда берилади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда архив ҳужжати электрон шаклда ваколатли шахснинг ЭРИси билан тасдиқланган ҳолда ариза берувчининг электрон почтасига юборилади. Нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатлари ариза берувчининг талабига кўра қоғоз шаклда ваколатли орган томонидан тасдиқланган ҳолда курьерлик хизмати орқали юборилиши мумкин.

18. Архив ҳужжатлари нотариал архивда мавжуд бўлмаса, кўрсатилган хизматлар учун ариза берувчи томонидан тўлов амалга оширилмаса, давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


19. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ходимлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олган ариза берувчилар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши керак.


20. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.


21. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


22. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.







Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Идоравий нотариал архивлар томонидан

архив ҳужжатларини бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

1-босқич


Ариза берувчи


1. Архив ҳужжатларини олиш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.

2. Белгиланган тўловни амалга ошириш.


Хоҳишига кўра










2-босқич


1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП


Сўровномани ваколатли органга юбориш.


10 дақиқада










3-босқич


Ваколатли орган


Архив ҳужжатини расмийлаштириш, уни ўзининг ЭРИси билан тасдиқлаш ва мурожаатни қабул қилиш манбасидан келиб чиқиб, тегишлилиги бўйича Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига юбориш.


Регламентда белгиланган тартибда









4-босқич


Давлат хизматлари маркази


1. Архив ҳужжатини бериш ҳақида ахборот-коммуникация технологиялари орқали ариза берувчини хабардор қилиш.


2. Ариза берувчига унинг сўровига асосан электрон шаклда ёки қоғоз шаклида ўзининг муҳрини босган ҳолда бериш.


10 дақиқада








Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА







(сана)

(рақам)


Идоравий нотариал архивлар томонидан

архив ҳужжатларини бериш бўйича давлат

хизматидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

  

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

1. Фамилияси (ҳамма ўзгартиришлар кўрсатилган ҳолда):


2. Исми (ҳамма ўзгартиришлар кўрсатилган ҳолда):


3. Отасининг исми (ҳамма ўзгартиришлар кўрсатилган ҳолда):


4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) (мавжуд бўлганда):


5. Жинси:


6. Яшаш манзили:


7. Телефон рақами:


8. Ариза берувчи номидан ишончнома асосида ҳаракат қилувчи учинчи шахс ҳақидаги маълумот:


9. Нотариал идора:


10. Ҳужжат тасдиқланган сана:


11. Нотариал ҳаракатнинг реестр рақами:


12. Нотариал ҳаракат тури:


II. Илова қилинадиган ҳужжатлар:

1. Паспорт нусхаси:


2. Ишончнома нусхаси (қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда):


3. Қариндошликни тасдиқловчи ҳужжатлар (марҳум номидан амалга оширилган нотариал ҳаракатлар ҳақида архив ҳужжатлари олинаётганда):


4. Васиятнома ва ўлим ҳақида гувоҳнома (ариза берувчи васиятномага асосан меросхўр бўлган тақдирда):


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 февраль
















































Время: 0.1823
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск