язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Февраль, 2019 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Давлат хизматлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2019 й. 134-сон "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш ва нотариал органлар соҳасида ҳамда расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.02.2019 й.

N 134




ФУҚАРОЛИК ҲОЛАТИ ДАЛОЛАТНОМАЛАРИНИ

ЁЗИШ ВА НОТАРИАЛ ОРГАНЛАР СОҲАСИДА ҲАМДА

РАСМИЙ ҲУЖЖАТЛАРГА АПОСТИЛЬ ҚЎЙИШ БЎЙИЧА

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШНИНГ МАЪМУРИЙ

РЕГЛАМЕНТЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармонига мувофиқ ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш ва нотариал органлар соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Туғилганликни қайд этиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ;

Идоравий нотариал архивлар томонидан архив ҳужжатларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ;

Адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг намунавий шакллари, бланкалари ишлаб чиқилишини ҳамда тасдиқланишини, Давлат хизматлари марказларининг ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва амалда қўлланилиши натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини ўн кун муддатда таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 15 февралдаги

134-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Апостиль қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 17 ноябрдаги 307-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 90-модда):


а) 3-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тегишли ҳудуддаги адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича - Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига";

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"судлардан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Олий судига";

учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


б) 1-иловага қуйидаги мазмундаги 2-1-банд қўшилсин:

"2-1. Адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича апостиль қўйиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда Давлат хизматлари марказлари орқали Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 11-сон, 104-модда) билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларида:


16-банднинг биринчи хатбошисидагиҲДЁ органида" сўзлари "ФҲДЁ органи томонидан бевосита ёки Давлат хизматлари марказлари орқали" сўзлари билан алмаштирилсин.


37-банддагиҲДЁ органи томонидан" сўзлари "ФҲДЁ органи томонидан Давлат хизматлари марказлари орқали" сўзлари билан алмаштирилсин.


38-банддагиҲДЁ органи томонидан" сўзлари "ФҲДЁ органи томонидан Давлат хизматлари марказлари орқали" сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 февраль