Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Айрим турдаги маҳсулотлар муомаласини тартибга солиш /

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2-сон, Ички ишлар вазирлигининг 2-сон "Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талаблар тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 17.06.2001 й. Қарори (АВ томонидан 11.07.2001 й. 1048-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.07.2001 й.

N 1048

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.06.2001 й.

N 2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.06.2001 й.

N 2


ҚАРОРИ



Гиёҳвандлик воситалари, психотроп

моддалар ва прекурсорларни сақлаш

бўйича техник талаблар тўғрисида

низомни тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида" 2003 йил 16 июлдаги 315-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талаблар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин амалга киритилсин.


3. Тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича Бош бошқарма бошлиқлари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология назорати бўйича департаменти, Ўзбекистон Республикаси "Дори дармон" ДАУ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш ва ички ишлар вазирлари, вилоятлардаги соғлиқни сақлаш ва ички ишлар бошқармалари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш ва ички ишлар бош бошқармалари бошлиқлари 2001 йил 1 августгача бўлган муддатда тегишли хизматлар томонидан ҳисобот қабул қилган ҳолда ушбу Низомнинг ўрганилишини ташкил этсин.


4. Собиқ СССР ИИВнинг 1973 йил 27 апрелдаги 76-сонли буйруғи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида татбиқ этилмасин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 2 апрелда 690-сон билан рўйхатдан ўтказилган Дорихона муассасаларида гиёҳванд ва заҳарли моддалар сақлаган дори воситаларини сақлаш, қўриқлаш ва ёнғиндан хабар берувчи техника воситалари билан жиҳозлашга доир намунавий талабноманинг наркотик воситаларга оид қисмлари амалда эмас деб ҳисоблансин.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Д.А. Асадов ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари Б.Р. Парпиев зиммасига юклансин.

Соғлиқни сақлаш вазири

Ф. Назиров

Ички ишлар вазири

З. Алматов

       


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)


























Время: 0.0084
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск