язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Божхона назорати ва олиб чиқиш ва олиб киришдаги бошқа назорат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2004 й. 239-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташилаётган товарларни божхона томонидан назорат қилишни кучайтириш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.05.2004 й.

N 239



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА

ТАШИЛАЁТГАН ТОВАРЛАРНИ БОЖХОНА

ТОМОНИДАН НАЗОРАТ ҚИЛИШНИ

КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Хорижий товарларни республика ҳудуди бўйлаб ташишни божхона томонидан назорат қилишни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Божхона органлари ўртасида ҳаракатланишда хорижий товарларни ташийдиган (шу жумладан транзит шартларида) автотранспорт воситаларини мажбурий тартибда божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш қўллансин. Бундан қуйидаги ҳолатлар мустасно:

товарларни ташишни ХЙТ дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенциясига (Женева, 1975 йил 14 ноябрь) мувофиқ амалга ошириш;

миллий автоташувчилар томонидан импорт товарларни ташишни товарларни божхона назорати остида ташиш учун жиҳозланган транспорт воситаларида, ушбу ташувчилар томонидан лицензия карточкаси тақдим этилган ҳолда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 47-бобига мувофиқ божхона тўловлари тўланишини таъминлаш;

товарларни божхона ҳудудига инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмак сифатида, шунингдек халқаро почта жўнатмалари ва фельдъегер почтаси сифатида, тасдиқловчи ҳужжатлар бўлган тақдирда олиб кириш.

1-1. Божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод қилиш учун божхона тўловлари тўланиши таъминланиши миқдори хорижий товарларни имтиёз ва преференциялар ҳисобга олинмаган ҳолда, "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимида ташиш эълон қилинганда тўланадиган божхона тўловлари ва фоизлари суммасига мувофиқ бўлиши лозим.

Божхона тўловлари тўланиши таъминланишининг энг кўп миқдори хорижий товарларни ташиётган битта транспорт воситасига ташиш амалга оширилаётган кундаги эллик минг АҚШ долларига эквивалентдаги Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси суммасидан ошмаслиги лозим.

Божхона тўловлари тўланиши таъминланиши миқдори ваколатли шахс томонидан белгиланади.

Бунда ваколатли шахс хорижий товарларни "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимида ташиш эълон қилинганда тўланадиган божхона тўловлари ва фоизлари миқдорини белгиламасдан энг кўп миқдорда божхона тўловлари тўланишини таъминлашга ҳақли.

1-2. Божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод қилиш учун божхона тўловлари тўланиши таъминланиши ваколатли шахс рўйхатга олинган ҳудуддаги Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармасига Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида тақдим этилади.

1-3. Хорижий товарлар олиб кириладиган божхона пости божхона тўловлари тўланиши таъминланиши миқдори асоссиз равишда камайтирилган ҳолатларда божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод этишни ёзма шаклда рад қилишга ҳақли, бунда рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилади.

1-4. Хорижий товарларни ваколатли шахслар билан интерактив шакл воситасида реал вақт режимида ўзаро ҳамкорликда ташишда божхона тўловлари тўланиши таъминланишини ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда белгиланади.

2. Белгилансинки, 2004 йил 1 июндан бошлаб божхона томонидан кузатиб борганлик учун божхона йиғими Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича миллий валюта "сўм"да қуйидаги миқдорларда ундирилади:

200 км масофагача  битта транспорт воситаси учун 50 евро;

масофа 200 км дан ортиқ бўлганда  битта транспорт воситаси учун 120 евро.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган товарларнинг темир йўл транспортида ташилиши устидан назоратни кучайтириш бўйича бир ой муддатда таклифлар киритсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда ўзларининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                          И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 20 майдаги

239-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат монополиясини кучайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотишдан бюджетга тушумни кўпайтириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 21 майдаги 221-сон қарори 1-бандининг олтинчи хат боши чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида" 1999 йил 30 апрелдаги 204-сон қарорига илованинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

4.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида битта транспорт воситасини божхона томонидан қуйидаги масофаларга кузатиб борганлик учун:

200 км. гача

200 км. дан ортиқ

50 еврога тенг миқдорда

120 еврога тенг миқдорда


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 20-сон, 237-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 5, 49-модда.