язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Февраль, 2019 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Алоҳида соҳалар фаолиятини ташкил этиш/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.02.2019 й. ПҚ-4203-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматни ўташ тартибини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

22.02.2019 й.

N ПҚ-4203



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛАРИНИНГ МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ

ХИЗМАТНИ ЎТАШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга чақириш тартибини янада такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига муддатли ҳарбий хизматга чақирилиш даврида чақирув ёшидаги фуқароларга қулай шароитлар яратиш мақсадида:


1. Белгилансинки:

2019 йилдан бошлаб чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади;

муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган, жорий йил чақирув мобайнида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинади.


2. 2018 йилда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган, ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари 2019 йилнинг март-апрель ойларида резервга бўшатилсин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Маҳмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев



"Халқ сўзи", 2019 йил 23 февраль