язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар/ Молия вазирининг 30.03.2004 й. 54-сон "Монополист корхоналар томонидан декларация қилинадиган нархларни қўллаш тўғрисидаги қоидаларни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.05.2004 й. 1359-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.05.2004 й.

N 1359




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

30.03.2004 й.

N 54


БУЙРУҒИ



Монополист корхоналар томонидан декларация

қилинадиган нархларни қўллаш тўғрисидаги

қоидаларни тасдиқлаш ҳақида


(2004 йил 30 майдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги 1997 йил 31 мартдаги 165-сон ва "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида"ги 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорларига асосан БУЮРАМАН:


1. Монополист корхоналар томонидан декларация қилинадиган нархларни қўлланиши тўғрисидаги қоидалар иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг "Монополист корхоналар томонидан декларация қилинадиган нархларни қўллаш тартиби тўғрисида"ги 1999 йил 23 июлдаги 58-сонли хати (1999 йил 3 август, рўйхат рақами 792-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                 М. Нурмуратов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 20-сон, 241-модда.