язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Март, 2019 й./ Солиқ тўловчининг тақвими/ Март

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

2019


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



МАРТ

ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):


5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 142

6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 149

36 соатли иш ҳафтасида - 136


ИШ КУНЛАРИ СОНИ:

5 кунлик иш ҳафтасида - 18

6 кунлик иш ҳафтасида - 23

5

- 2019 йилнинг февраль ойида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 188-модда, биринчи қисм.

      

    


9

*******

- 2019 йил учун ер солиғини йиллик сумманинг ўн иккидан бир қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 286-модда, биринчи ва учинчи қисмлар.

      

    


10

*******

- 2019 йилнинг март ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни**


Солиқ кодекси, 164-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар;

             

- 2019 йилнинг февраль ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 239-модда; 240-модда, биринчи қисм;

             

- 2019 йилнинг март ойи учун мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни***


Солиқ кодекси, 271-модда, бешинчи қисм;

             

- 2019 йилнинг февраль ойи учун бозорлар ва устав фондида (устав капиталида) давлат улуши камида 51%ни ташкил этган савдо мажмуалари олган даромадлари ва бюджетга маблағлар ўтказгани тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 387-модда, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар.

             

      


14

- 2018 йил учун юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотлари томонидан молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни молия органларига тақдим этишнинг сўнгги куни

АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низомнинг 3-банди.

    

15

- 2018 йил учун вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг сўнгги куни


942-сон Низомнинг 1-банди;

       

- 2018 йилнинг IV чораги учун вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан фойда солиғи ҳисоб-китобларини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 163-модда,  иккинчи қисм; 164-модда, олтинчи қисм; 942-сон Низомнинг 1-банди;

- 2018 йилнинг IV чораги учун вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 187-модда, 2-банд; 942-сон Низомнинг 1-банди;

- 2018 йилнинг декабрь ойи учун вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан ҚҚСнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


эски таҳрирдаги Солиқ кодекси, 225-модда, биринчи қисм, 226-модда, биринчи қисм; 942-сон Низомнинг 1-банди;

- 2018 йилнинг декабрь ойи учун вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни


эски таҳрирдаги Солиқ кодекси, 247-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар; 942-сон Низомнинг 1-банди;

- 2018 йил учун вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 263-модда, учинчи қисм; 264-модда, бешинчи қисм; 942-сон Низомнинг 1-банди;

- 2018 йил учун вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 271-модда, иккинчи ва еттинчи қисмлар; 942-сон Низомнинг 1-банди;

- 2018 йилнинг декабрь учун вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 310-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар; 942-сон Низомнинг 1-банди;

- 2018 йилнинг IV чораги учун вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ҳамда 2018 йилнинг декабрь ойи учун ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 315-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар; 942-сон Низомнинг 1-банди.

   

24

*******

- 2019 йилнинг февраль ойи учун табиий газга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1909-сон билан рўйхатдан ўтказилган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12, 13-бандлари.


        

25

- 2019 йилнинг февраль ойи учун мазкур муддатга тўланмаган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 188-модда, биринчи қисм;

- 2019 йилнинг февраль ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 225-модда, биринчи қисм; 226-модда, биринчи қисм; 226-5-модда;

- 2019 йилнинг февраль ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 247-модда, тўртинчи қисм;

- 2019 йилнинг февраль ойи учун бир йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан кўпни ташкил этадиган юридик шахслар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни тўлаш, шунингдек солиқ суммаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан камни ташкил этадиган юридик шахслар ҳамда микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан эса 2019 йилнинг I чораги учун солиқ бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни*****


Солиқ кодекси, 264-модда, биринчи ва учинчи қисмлар;

- 2019 йилнинг февраль ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўловчилар ҳамда ягона ижтимоий тўлов тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 187-модда, 2-банд; 310-модда, учинчи қисм;

- 2019 йилнинг февраль ойи учун ягона ижтимоий тўлов тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 310-модда, тўртинчи қисм;

- 2019 йилнинг февраль ойи учун ягона солиқ тўловини тўлашнинг сўнгги куни******


Солиқ кодекси, 360-модда, бешинчи қисм;

- 2019 йилнинг февраль ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни


АВ томонидан 3.11.2016 йилда 2836-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди

- 2018 йил учун хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари томонидан йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг сўнгги куни


942-сон Низомнинг 2-банди;

- 2018 йилнинг IV чораги учун хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари томонидан фойда солиғи ҳисоб-китобларини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 163-модда, иккинчи қисм; 164-модда, олтинчи қисм; 165-модда, учинчи қисм; 942-сон Низомнинг 2-банди;

- 2018 йилнинг IV чораги учун хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари томонидан ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 187-модда, 2-банд; 942-сон Низомнинг 2-банди;

- 2018 йилнинг IV чораги учун хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари томонидан ҚҚСнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва 2018 йилнинг декабрь ойи учун солиқни тўлаш, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан эса 2018 йилнинг IV чораги учун ҚҚСнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


эски таҳрирдаги Солиқ кодекси, 225-модда, биринчи қисм, 226-модда, биринчи қисм; 942-сон Низомнинг 2-банди;

- 2018 йилнинг IV чораги учун хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари томонидан ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва 2018 йилнинг декабрь ойи учун солиқни тўлаш, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан эса 2018 йилнинг IV чораги учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни


эски таҳрирдаги Солиқ кодекси, 247-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар; 942-сон Низомнинг 2-банди;

- 2018 йил учун хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 263-модда, учинчи қисм; 264-модда, бешинчи қисм; 942-сон Низомнинг 2-банди;

- 2018 йил учун хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари томонидан мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 271-модда, иккинчи ва  еттинчи қисмлар; 942-сон Низомнинг 2-банди;

- 2018 йилнинг декабрь ойи учун хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари томонидан ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 310-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар; 942-сон Низомнинг 2-банди;

- 2018 йилнинг IV чораги учун хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари томонидан давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этиш ва 2018 йилнинг декабрь ойи учун ажратмаларни тўлаш, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан эса 2018 йилнинг IV чораги учун ушбу ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этиш ва ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 315-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар; 942-сон Низомнинг 2-банди;

- 2018 йилнинг IV чораги учун хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар томонидан ягона солиқ тўлов ҳисоб-китобини тақдим этиш ва 2018 йилнинг декабрь ойи учун тўловни тўлаш, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан эса 2018 йилнинг IV чораги учун ҳисоб-китобни тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 360-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар; 942-сон Низомнинг 2-банди;

- 2018 йилнинг IV чораги учун хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар томонидан ЯСТнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ЯСТнинг маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни


АВ томонидан 4.04.2013 йилда 2449-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5, 9-бандлари;

- 2018 йилнинг IV чорагида ер участкаларининг майдони ўзгарган хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар томонидан ЯСТ энг кам миқдорининг аниқлаштирилган маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни


АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди;

- 2018 йилнинг IV чораги учун ЯСТни тўлашга ўтган хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар томонидан ҳудудий жиҳатдан алоҳида бўлинмалар (турғун савдо шохобчалари) тўғрисида ахборотни тақдим этишнинг сўнгги куни


2449-сон Низомнинг 7-банди;

- 2018 йилнинг IV чораги учун хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар томонидан бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, учиничи қисм; 942-сон Низомнинг 2-банди.

     

        

*) Ер солиғини чоракнинг биринчи ойи 10-кунигача тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган, ер солиғини қуйидаги тартибда тўлайдиган қишлоқ хўжалиги корхоналари бундан мустасно:

ҳисобот йилининг 1 сентябрига қадар - йиллик солиқ суммасининг 30%ини;

ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар - солиқнинг қолган суммасини.


**) Ҳисобот давридаги тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан кам бўлган корхоналардан ташқари.


***) Мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни ҳар чоракнинг учинчи ойи 25-кунидан кечикмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.


****) Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган (ҳисоб-китобни 15 декабрга қадар тақдим этадиган) қишлоқ хўжалиги корхоналари, республикада доимий муассаса орқали фаолиятни амалга оширадиган Ўзбекистон норезидентлари, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар (ҳисоб-китобни 25 январга қадар тақдим этадилар) ва солиқни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 майига қадар тўлайдиган деҳқон хўжаликлари бундан мустасно.


*****) Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари, республикада доимий муассаса орқали фаолиятни амалга оширадиган Ўзбекистон норезидентлари, шунингдек юридик шахсни ташкил этган ва ташкил этмаган деҳқон хўжаликлари жорий тўловларни тўламайдилар.


******) Ҳар чоракда ҳисоб-китоб тақдим этадиган ва солиқни тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.


*******) Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.



Солиқ тўловчининг тақвими - "Norma" МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига "Norma" МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.