Умная подшивка

2019 й. / СБХ, 10 /

Корхонанинг

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Бухгалтерга тавсиялар



КОРХОНАНИНГ ҲИСОБ СИЁСАТИ


Компания олдига қўйилган вазифаларни амалга ошириш учун ҳисоб сиёсатини давлат томонидан белгиланган умумий қоидаларга мувофиқ мустақил равишда ишлаб чиқади.

Корхона фаолиятини максимал даражада акс эттириш, самарали бошқариш учун ишончли, тўлиқ ва холис ахборотни шакллантириш унинг асосий мақсади ҳисобланади.



У нима учун керак


Ҳисоб сиёсати корхонада ҳисоб юритишнинг ягона усулларини акс эттиради. Бу турли ҳисобот йилларидаги кўрсаткичларни солиштириш имконини беради.

Ҳисоб сиёсатида акс эттириладиган ҳисоб юритишнинг асосий усуллари қуйидагилар билан боғлиқ:

q хўжалик фаолияти далилларига баҳо бериш;

q активлар қийматини сўндириш;

q ҳужжатлар айланмасини ташкил этиш;

q инвентарлашни ташкил этиш;

q бухгалтерия ҳисоби счётларини қўллаш;

q ҳисоб регистрлари тизимини қўллаш;

q ахборотга ишлов бериш;

q бошқа жиҳатлар (АВ томонидан 14.08.1998 йилда 474-сон билан рўйхатдан ўтказилган 1-сон БҲМСнинг 3-банди).

Ҳисоб сиёсати - корхонадаги ички назорат асоси. Ҳисоб сиёсатининг усуллари:

q бухгалтерия ҳисобини юритишда, молиявий ва бошқа ҳисоботларни тузишда хўжалик операцияларини амалга оширишнинг қонунийлигини ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини;

q активларнинг бут сақланишини таъминлаши;

q талон-торож қилиш ҳоллари ва хатоликларнинг олдини олиши ҳамда аниқлаши керак ("Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуннинг 21-моддаси).



Унинг ишлаб чиқилишини

ким таъминлайди


Корхона раҳбари ҳисоб сиёсати ишлаб чиқилишини таъминлайди ва унинг учун масъул бўлади (Қонуннинг 11-моддаси; 1-сон БҲМСнинг 4-банди).

Амалиётда бухгалтерия ҳисобини юритиш учун масъул шахс (молия директори, бош бухгалтер) бухгалтерия ҳисобига доир қонун ҳужжатлари асосида корхона хўжалик фаолиятидан келиб чиқиб ҳисоб сиёсати лойиҳасини тайёрлайди. Ҳисоб сиёсатининг асосий жиҳатлари олдиндан раҳбарият билан келишилади.



Ҳисоб сиёсати нималарга асосланади


Унга молиявий ҳисобот тузиш учун фойдаланиладиган принциплар асос бўлади:

q ҳисоблаб ёзиш принципи. Воқеалар пул маблағлари олинган ёки тўланган пайтда эмас, балки улар амалга оширилган пайтда бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади. Бу молиявий ҳисоботда дебиторлик ва кредиторлик қарзларини кўриш, уларни таҳлил қилиш ва иқтисодий жиҳатдан тўғри ечимларни қабул қилиш имконини беради;

q иккиёқлама ёзув усули билан ҳисоб юритиш. Ҳар бир операция бир счётнинг дебети ва бошқасининг кредитида акс эттирилади;

q узлуксизлик. Корхона ташкил этилган (рўйхатдан ўтказилган) пайтдан бошлаб танаффусларсиз тугатиладиган пайтгача бухгалтерия ҳисоби юритилади;

q пул билан баҳо бериш. Барча хўжалик операциялари, воқеалар, активлар ва пассивлар пул ифодасида - сўм ва тийинда ўлчаниши шарт;

q ишончлилик. Жиддий хатоларнинг йўқлиги. Бошланғич ҳужжатлар ишончлиликни таъминлайди;

q эҳтиёткорлик. Молиявий ҳисоботда активлар ва даромадлар нархининг ошириб юборилишига, мажбуриятлар ёки харажатлар баҳосининг камайтирилишига йўл қўйилмаслиги лозим;

q мазмуннинг шаклдан устунлиги. Операциялар ва воқеаларнинг мазмунини тўғри акс эттирувчи ҳисоб ҳужжатларидаги ахборот молиявий ҳисоботда ҳисобга олиниши ва кўрсатилиши шарт;

q кўрсаткичларнинг қиёсийлиги. Турли ҳисобот даврларидаги молиявий ахборотга қиёсланадиган бўлиши керак. Фақат шундагина ундан фойдаланувчиларга наф келтириши мумкин;

q молиявий ҳисоботнинг бетарафлиги. Молиявий ахборот тўғри, ишончли бўлиши керак;

q активлар ва мажбуриятларнинг ҳақиқий баҳоси. Таннарх ёки харид қилиш қиймати уларни баҳолашга асос бўлади;

q ҳисобот давридаги даромадлар ва харажатларнинг бир-бирига мувофиқлиги. Ҳисобот даврида ушбу даврда олинган даромадларга асос бўлган харажатларгина акс эттирилади;

...
Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск