Умная подшивка
2019 й. / НМ, 10 /Биз яшайдиган уй
БИЗ ЯШАЙДИГАН УЙ*
Гаражларни олиб ташлаш… моддий
ва маънавий зарарни ким қоплайди?
фуқароларнинг ҳуқуқлари бузилади
ХУМШни ЁПАМИЗМИ
ЁКИ ЙЎҚМИ?
Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида кўп квартирали уйларни бошқариш бўйича эксперимент бошланди. Бу ВМнинг "Тошкент шаҳрининг уй-жой коммунал инфратузилмасини бошқаришни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори (4.01.2019 йилдаги 5-сон) билан белгиланган.
Шаҳар ҳокимлиги ишлаб чиққан янгилик кўп квартирали уйлар (ККУ) аҳлида кўп саволларни юзага келтирди. Аввало Юнусободга доир ҳужжат ҳуқуқий жиҳатдан етарлича ишлаб чиқилмаганлиги, унинг айрим қоидалари амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга (НҲҲ) зидлиги бунга сабаб бўлди. Бунинг устига уй-жой мулкдорларига унинг моҳияти тушунтирилмади. Нормалар жадал суръатда ва кўп миқдорда ишлаб чиқилаётганидан фуқаролар улардан бохабар бўлишга ҳам улгурмаяптилар.
Қисқа қилиб айтадиган бўлсак, Юнусобод экспериментининг моҳияти - турар жой фондини профессионал бошқаришга интилиш. Бунинг учун ККУни профессионал бошқарув компанияларга (БК) бериш режалаштирилган. Умуман олганда бу - яхши иш. Бироқ қонунчиликка мувофиқ келмаётган қоидалари мавжуд бўлган ҳужжатнинг амалга оширилиши нималарга олиб келиши мумкин?
Қарорда - бир гап.
Адлия вазирлиги бошқа гапни айтмоқда.
Мулкдорлар нима қилсин?
Бош масалалардан бири - ХУМШнинг келгуси тақдири: Юнусобод туманида улар қоладими ёки тугатиладими? Қарорда ширкатлар деярли тилга олинмаган. Уй-жойлар мулкдорлари ёки уларнинг ишончли шахслари умумий йиғилиш қарори асосида БК билан шартномалар тузишлари шарт. Ҳужжатни ишлаб чиқувчилар ширкатларни уй-жой фондини бошқариш жараёнидан чиқариб ташлаган кўринади. Бу Уй-жой кодекси, бошқа НҲҲларнинг амалдаги нормаларига зиддир. Бироқ ҳужжат матнида ширкатлар тугатилиши тўғридан-тўғри қайд этилмаган.
ВМ қароридан келиб чиққан ҳолда шаҳар ҳокимлиги тижорат банклари ва УКХ вазирлиги билан биргаликда ХУМШнинг кредитларини бошқарув компанияларига қайта расмийлаштириши ҳамда дебиторлик қарзлари ва кредитлар бўйича қарзларни уларга ўтказиши шарт. Бу ҳам ширкатлар Юнусобод эксперименти режасига киритилмаганидан яққол далолат беради. Шунга қарамай, ҳуқуқий нуқтаи назардан буни бошқача талқин қилиш ҳам мумкин. Ширкат ўз фаолиятини тўхтатмаган ҳолда ҳужжатларни юридик шахсга (БКга) топшириб, мулкдорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра умумий мол-мулкни сақлаш хизматларини кўрсатиш учун унга буюртма беради.
...